Ғазо урушига олти ой тўлди, рақамлар нима кўрсатмоқда?

Palestinians look on at the site of an Israeli strike on a house in the southern Gaza Strip on 4 April 2024

Сурат манбаси, Reuters

Ҳодисаларнинг энг сўнгги ривожида Исроил армияси Хон Юнисдан чиқиб кетган.

Алоқадор мавзулар:

Бу Исроилга нисбатан халқаро босим ортиб бораётганининг натижасидир.

Исроил ҳарбийлари Хон Юнисдан чиқиб кетишлари ҳақида 6 апрелда эълон қилдилар.

Шундан сўнг Ғазо жанубида бўлган одамлар Хон Юнисга қайтишни бошладилар, бир неча ойлик мунтазам бомбардимонлардан ��ейин ўз уйларидан деярли ҳеч нарса қолмаганини кўрганини айтмоқдалар.

Соҳа Иброҳим, BBC News Араб хизмати

Ғазо секторида "зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва барча гаровга олинганларни зудлик билан ва сўзсиз озод этиш"ни талаб қилувчи БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ўтган ойги резолюциясига қарамай, олти ойдирки давом этаётган бомбалашда ҳеч қандай тўхташ белгилари йўқ, қурбонлар ва ярадорлар сони ҳам камаймади.

Давом этаётган уруш Ғазо инфратузилмасига жиддий зарар етказди, биноларни вайрон қилди, аҳолини жанубдан Рафаҳ шаҳрига эвакуация қилишга мажбур қилди, бу эса эҳтимолий очарчиликдан хавотирларни кучайтирди, дейилади БМТ томонидан қўллаб-қувватланган сўнгги ҳисоботда.

Ғазо бомбардимони

Сурат манбаси, Reuters

Уруш 2023 йил 7 октябрда Ҳамаснинг мисли кўрилмаган ҳужумидан сўнг бошланди. Бу ҳужумда Исроилда 1200 га яқин одам, асосан, тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Буюк Британия, АҚШ ва Европа Иттифоқи Ҳамасни тақиқланган террорчи ташкилот сифатида таснифлайди.

Ҳужум пайтида 253 киши гаровга олинган. Исроил расмийларига кўра, Ғазо секторида 130 га яқин одам ҳамон гаровда, улардан камида 34 нафари ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда.

Исроил армияси маълумотларига кўра, 7 октябрдаги ҳужумлардан буён 600 га яқин исроиллик аскар ҳалок бўлган, Ғазо секторидаги қуруқлик операцияси октябрь ойи охирида бошланганидан бери камида 256 нафари ҳалок бўлган.

БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш идораси (OCHA) маълумотларига кўра, урушнинг 175-кунига келиб, камида 32,623 киши ҳалок бўлган ва 75,092 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Ғазоликлар ва исроилликлар ўлимлари

Сурат манбаси, .

Ҳамас томонидан бошқариладиган Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, можаронинг 178-кунида камида 32 916 киши ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.

БМТнинг 1 март куни эълон қилган ҳисоботига кўра, Ғазо секторида Исроил қўшинлари томонидан 9 мингга яқин аёл ўлдирилган. Ҳисоботга кўра, бу кўрсаткич аслидагидан кам бўлиши мумкин, чунки вайроналар остида яна кўплаб қурбонлар бор.

БМТ болалар агентлиги ЮНИСEФ маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери Ғазо секторида 13 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган.

Баъзи сиёсатчилар, масалан, АҚШ президенти Жо Байден, аввалроқ Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган рақамлар тўғрилигига шубҳа қилган, аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу рақамларни ишончли деб билишини айтади.

Очарчилик хавфи

БМТ маълумотларига кўра, қамалдаги 2,3 миллиондан ортиқ аҳолининг 85 фоизи Ғазо секторидаги мавжуд вазият, жумладан, инфратузилма вайрон бўлиши, озиқ-овқат, сув ва ёқилғи ва электр энергияси тақчиллиги туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Ўтган ой Озиқ-овқат хавфсизлигининг Интеграциялашган Фазали Таснифи нуфузли халқаро тармоғи ўз ҳисоботида Ғазо секторида яқинлашиб келаётган очарчилик ҳақида огоҳлантирди. Ушбу тармоқ ҳукуматлар, БМТ ва ёрдам агентликларини очлик даражасини ўлчаш учун маълумот билан таъминлайди.

"Ғазо аҳолисининг ярми (1,11 миллион киши) озиқ-овқат хавфсизлиги борасида ҳалокатли шароитларга дуч келиши кутилмоқда".

Исроил БМТ баҳоловида нотўғри маълумотлар бор, деб ҳисоблайди ва БМТ агентликлари кунлик ёрдамни тарқата олмаганини айтади.

Исроил Мудофаа вазирлиги фуқаролик ишларини мувофиқлаштириш гуруҳи маълумотларига кўра, "Исталган вақтда юзлаб юк машиналари Ғазо томонидаги Керем Шалом назорат-ўтказиш пунктида Исроил ҳукумати томонида�� тўлиқ расмийлаштирилиб ўтказилади".

Ғазога ҳар куни олиб ўтиладиган ёрдам машиналари сони

Сурат манбаси, .

Унда, шунингдек, "Исроил урушнинг Ғазо секторидаги тинч аҳоли учун даҳшатли оқибатлари" тан олинади, аммо тинч аҳоли атай очликка гирифтор қилинаётгани ҳақидаги даъволар рад этилади.

БМТ маълумотларига кўра, Ғазога назорат пунктларини очиш ва ёрдам оқимини тезлаштириш талаблари ортиб бормоқда, бу ҳудудга урушдан олдин ҳар куни камида 500 юк машинаси келган.

Ғазо секторида энг йирик ёрдам операциясини олиб бораётган БМТнинг Фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги маълумотларига кўра, март ойида ҳар куни ўртача 161 юк машина ҳудудга кириб келган.

Исроил Ғазо секторига келиши мумкин бўлган инсонпарварлик ёрдами миқдори бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқлигини айтади.

Журналистлар ва ёрдам ходимлари ўлими

Халқаро Журналистлар Федерацияси маълумотларига кўра, 99 нафар фаластинлик журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, тўрт нафар исроиллик ва уч нафар ливанлик ҳалок бўлган.

Журналистларни Ҳимоя қилиш Қўмитаси ҳисоботига кўра, Ғазодаги урушни ёритаётганда 16 журналист яраланган, тўрт нафари бедарак йўқолган ва 25 нафари ҳибсга олинган.

Ғазодаги урушда ҳалок бўлган журналист ва ёрдам ташкилотлари ходимлари сони

Сурат манбаси, .

Ғазо секторидан репортаж тайёрламоқчи бўлган журналистлар фақат Исроил армиясига қўшилса ва ҳарбийлар томонидан қўйилган шартларга рози бўлсагина ҳудудга кириши мумкин. Жумладан, Исроил кучлари билан бирга қолиш ва нашрдан олдин ҳикояларни тасдиқлатиш талаби бор.

АҚШ томонидан молиялаштирилган Aid Worker Security Database маълумотларига кўра, октябрь ойидан бери Ғазода 196 дан ортиқ ёрдам ходими ҳалок бўлди.

Олти ой олдин бо��ланган урушда ҳалок бўлганларнинг аксарияти Ғазо секторида энг йирик ёрдам операциясини олиб бораётган Фаластинлик қочқинлар бўйича агентлик учун ишлаган.

Ердаги операциялар таҳдиди

Бир неча ҳафтадан бери Исроил Ғазо сектори жанубида, Миср билан чегарада, ҳозирда ёпиқ бўлган Рафаҳда қуруқликдан операция бошлаш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳудуд 1,5 миллиондан ортиқ фаластинликлар учун бошпана бўлиб қолган, уларнинг аксарияти бошқа ҳудудлардан кўчирилган.

БМТ расмийлари, агар Исроил армияси Рафаҳга кенг кўламли бостириб кирса, гуманитар фалокат "тасаввур қилиб бўлмас" даражага етишидан қўрқади.

Исроилда ўт очишни тўхтатиш, Ғазо секторида гаровга олинган ўнлаб одамларни озод қилиш ва муддатидан олдин сайловлар ўтказиш учун Бош вазир Бенямин Нетаняҳуга босим кучаймоқда.

Октябрь ойида уруш бошланганидан бери ҳукуматга қарши энг йирик намойишда ўн минглаб исроиллик Қуддус марказини эгаллади. Намойишчилар урушнинг боришидан, айниқса, ҳукуматнинг барча гаровга олинганларни қутқара олмаганидан норозилик билдирган.

Ғазодаги кўчиб ўтган аҳоли сони

Сурат манбаси, .

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002