АҚШ нега Яқин Шарққа аралашади? Араблар, Туркия, Эрон ва Исроил билан алоқалар

Президент Жо Байден ва Саудия Арабистони шаҳзодаси ��уҳаммад бин Салмон.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Президент Жо Байден ва Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон.

Яқин Шарқ - табиий заҳираларга бой ҳудуд. У кўплаб нотинчликларнинг ҳам саҳнаси.

Осиё ғарбидан Африка шимолигача чўзилган бу минтақа ўз жўғрофий жойлашуви сабаб минтақадан ташқаридаги давлатларнинг ҳам ташқи сиёсатида муҳим роль ўйнаб келади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Бир асрдан ошибдики, Америка Қўшма Штатлари бу ҳудудда қайсидир даражада фаол.

Йиллар оша унинг душманлари дўстга, дўстлари душманга айланди. Ва АҚШ ўзини ҳудуддаги муҳим ўйинчи сифатида сақлаб қолди. Аммо, нега?

1938 йилда Калифорнияга тегишли компания Саудия Арабистон шарқидаги Даҳранда дунёдаги энг йирик нефть манбаини топди.

SOAS олими Гилберт Ачкарга кўра, нефть ўта йирик стратегик аҳамиятга эга бўлган глобал иқтисод асосига айланди.

Лекин, ҳудуд АҚШга фақат нефти билан қизиқми?

BBC

"Кўплар АҚШ Яқин Шарққа нефть сабаб қизиқади деб ўйлайди. Лекин АҚШ бу заҳира билан ўзини тўлиқ таъминлай олади ва Яқин Шарқдан келадиган нефтга муҳтож эмас", - дейди Чатҳам Хаус тадқиқотчиси Лина Хатиб.

2022 йилда АҚШ дунёдаги нефть ишлаб чиқарувчилар орасида биринчи ўринда бўлиб, Саудия Арабистонидан 30% кўп нефть ишлаб чиқарган.

Лекин, Профессор Ачкарга кўра, нефть орқали бошқа давлатларни бошқариш мумкин.

Алоқадор мавзулар:

"Гап бошқа давлатларнинг нефтга қўли етишини назорат қилиш ҳақида кетяпти. АҚШ таъсирида бўлган бошқа Ғарб давлатлари ҳам, унинг рақиби бўлган Хитой ҳам Яқин Шарқнинг нефтига муҳтожлар", - дейди у.

Нефтдан ташқари, Яқин Шарқ Америка қуроллари учун йирик бозор ҳисобланади.

2023 йилда АҚШ бошқа давлатларга 238 миллиард долларга тенг ҳарбий техника сотти ва глобал қурол савдосининг 40 фоизига масъул бўлди.

Лекин, гап фақат пулда эмас, дейди Лина Хатиб.

"Миссия якунланди" дея ёзилганди Жорж Бушнинг 2003 йил октябрида Ироқда қилган нутқи саҳнасида. Аммо, бу уруш АҚШнинг минтақадаги энг йирик муваффақиятсизлиги сифатида тарихда қолди.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, "Миссия якунланди" дея ёзилганди Жорж Бушнинг 2003 йил октябрида Ироқда қилган нутқи саҳнасида. Аммо, бу уруш АҚШнинг минтақадаги энг йирик муваффақиятсизлиги сифатида тарихда қолди.

Қурол савдоси орқали АҚШ минтақада таъсирга эга бўлади. Ундан энг кўп молиявий кўмак оладиган Исроил шу пулнинг катта қисмига Америка қуролларини сотиб олади.

"Аслида бу иттифоқларнинг мақсади - стратегик қудрат", - дейди Доктор Хатиб.

Яқин Шарқдаги қудрат АҚШ учун айниқса Совуқ Уруш даврида ўта муҳим эди. АҚШ ва Совет Иттифоқи ўртасидаги зиддиятлар шу минтақада авж олган.

СССРнинг меросхўри Россия ҳозир ҳам Сурия каби нотинч давлатларда ҳарбий жиҳатдан фаол.

"Ҳар қандай диктатурада Россияга таянса бўлади деган тасаввур уйғонган. АҚШ чиқиб кетганда юз берадиган ҳар қандай бўшлиқни бу ҳолларда рақиби Россия тўлдиряпти", - дейди Профессор Ачкар.

АҚШ Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик жараёнида ҳал қилувчи ўйинчи бўлиб келди.

2023 йил октябрида Исроилга Ҳамас уюштирган ҳужум ва сўнг Исроил Ғазога бостириб кириши ортидан минтақага энг кўп сафар қилган расмийлар АҚШ ҳукуматиники бўлди.

Ямандаги Ҳусий талабалар АҚШнинг байроғига оёқ босишмоқда. Ҳусийларнинг АҚШга адовати Исроилнинг Ғазога босқини ортидан кескин ошган.

Сурат манбаси, EPA-EFE/REX/Shutterstock

Сурат тагсўзи, Ямандаги Ҳусий талабалар АҚШнинг байроғига оёқ босишмоқда. Ҳусийларнинг АҚШга адовати Исроилнинг Ғазога босқини ортидан кескин ошган.

Лекин, АҚШнинг минтақадаги иттифоқчилари фақат Исроил ва Саудия Арабистони эмас. У бугун Қатар, Баҳрайн ва Миср билан ҳам яқин алоқаларга эга.

Буни тасаввур қилиш қийиндир, лекин 20-аср ўрталарида америкаликлар Эронни ўзларининг энг яқин иттифоқчиларидан деб кўрганлар.

Аммо, АҚШ Эроннинг демократик сайланган раҳбарини тўнтариш ҳаракатлари ортида эди.

"АҚШнинг ҳар қандай сўл-қанот, совет таъсиридаги, ёки коммунистик партияларни чеклаш учун демократик сайланган ҳукуматларни ҳам ағдаришдаги роли нафақат Яқин Шарқнинг, балки бутун дунё келажагига катта таъсир қилган", - дейди Гилберт Ачкар.

1979 йилда Эронда юз берган Исломий инқилобдан бери АҚШ ва Эрон ашаддий душманларга айланганлар.

АҚШ ҳудуддаги бир қанча урушларда йирик роль ўйнади, аммо таҳлилчиларга кўра, улардан биттаси ажралиб туради.

2003 йилги Ироқ ишғоли.

2001 йил 11 сентябрь ҳужумлари ортидан Президент Жорж Буш қўшинлари гўёки оммавий қирғин қуролларини топиш, Ал-Қоида каби гуруҳларни йўқ қилиш ва Ироқни Саддам Ҳусайннинг авторитар режимидан қутқариш мақсадларида Бағдодга бостириб кирди.

Бироқ, бу йирик муваффақиятсизлик бўлди.

BBC

"2003 йилги Ироқ ишғолининг энг катта оқибатларидан бири шуки, у нафақат Ироқ, балки бутун минтақада Ал-Қоида каби террорчи гуруҳларни ипидан узди", - дейди Хатиб.

Ироқдан чиқиб кетишидан уч йил ўтар-ўтмай АҚШ минтақага Исломий Давлат гуруҳига қарши амалиётларга етакчилик қилиш учун қайтди.

Аммо, охирги йилларда америкаликлар орасида Яқин Шарқдаги урушларга аралашиш истаги тобора сўниб боряпти. Улар ички сиёсатга кўпроқ эътибор берилишини талаб қиладилар.

Қандай бўлмасин, АҚШ минтақадаги тинчлик учун масъул, дейди баъзи экспертлар.

"АҚШ ўзини жаҳон полициячисидек тақдим қилади. Яқин Шарққа келганда, у шу минтақа ва бошқа ерлардаги барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш масъулиятига эга", - дейди Лина Хатиб.

Бу масъулият яна бир муҳим омил - қудрат билан чамбарчас боғлиқ.

"АҚШ 20-асрдан бери, айниқса Иккинчи жаҳон урушидан бери бутун глобал тизим ичида энг қудратли мавқени эгаллашга уринди", - дейди Ачкар.

Доктор Хатибга кўра, АҚШнинг ролисиз Яқин Шарқ келажагини тасаввур қилиш қийин.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.