Ҳаж (арабча: зиёрат) — исломнинг 5 асосий рукнидан бири[1]. Ҳаж қилиш эс-ҳуши бутун, соғлом, балоғат ёшига етган ва оиласи нафақасидан ташқари сафар харажатларига кифоя қилгудек маблағи бўлган ҳар бир мусулмонга (умрида бир марта) фарз қилинган. Ҳаж қилувчи кишилар мийқот (эҳромни боғлаш учун олдиндан белгилаб қўйилган махсус жой)дан бошлаб тозаланиб, сочларини олиб ёки қисқартириб Маккага бориш учун ҳозирлик кўрадилар. Сўнгра эҳромга кириб 2 ракат намоз ўқилади. Ҳажда Каъба 7-марта тавоф қилинади. Зиёратчилар ҳажар ал-асвад (қора тош)ни ўпиб, кейин Сафо ва Марва тепаликлари орасида 7-марта югурадилар, сўнгра замзам сувидан ичадилар. Арафа куни (зулҳижжа ойининг 9-куни) Ҳажнинг асосий маросими — Арафот водийси ва тоғида туриш (вуқуф) бошланади. Зиёратчилар у ерда хутба эшитадилар, ибодат қиладилар ва намоз ўқийдилар. Бу туриш кун ботгунча давом этади. Сўнгра ҳожилар Муздалифа водийсига йўл оладилар. У ерда тонгга қадар ибодат билан машғул бўлинади. Зулҳижжа ойининг 10-куни (қурбон ҳайити) дан бошлаб 3—4 кун Мино водийсида шайтонларга тош отилади ва жонлиқ сўйиб қурбонлик қилинади. Мадинага бориб Муҳаммад қабрини зиёрат қилиш ҳам Ҳаж вақтида бажариладиган амалга айланган. Бир киши бошқа одам учун Ҳаж арконларини адо этиши ҳам мумкин. Бу ҳажжи бадал деб аталади. Вафот этган одам ҳамда моддий таъминланган, аммо саломатлиги ёки қарилиги туфайли Ҳаж зиёратига бора олмайдиганлар учун ҳажжи бадал қилиш мумкин бўлади.

Файл:Традитионал Ҳажж Wеар (9932207785).жпг
Ҳаж кийимлари

Ҳадисга кўра, Ҳаж қилишнинг асосий қоидалари Муҳаммад томонидан 632-йили „Видолашув Ҳажи“ (Ҳажжат алвадў)да белгилаб берилган. Кейинчалик асосий ҳуқуқий мазҳаб намояндалари Ҳаж зиёрати қоидаларини ислом манбалари асосида батафсил ишлаб чиққанлар.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, юртимиз мусулмонларига Ҳаж амалини адо этиш учун имкониятлар яратиб берилди. 1991-йилда Ҳ.га борувчилар 1500 кишини ташкил этган бўлса, 2004-йилда бу рақам 4000 дан ортиқни ташкил этди. Мустақиллик даврида 53056 киши Ҳаж ибодатини адо этди (2005).

Ҳожилар зиёарт маҳалида Каъба атрофида айланишмоқда

Манбалар

edit
  1. Паломничество в Мекку, 6–январ 2015–йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 6–январ 2015–йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()