Jump to content

Яҳудий ёзуви

From Vikipediya

Яҳудий ёзуви — оромий ёзувиаан келиб чиққан ғарбий сом ёзувининг бир тармоғи; иврит, идиш, ладино (яҳудий испан) ва бошқалар тилларда сўзлашувчи қадимий ва ҳозирги яҳудийларнинг ёзуви. "Яҳудий квадрат ёзуви" (Ёзувнинг бундай номланиши белги, ҳарфларга квадрат шаклини беришга интилиш билан боғлиқ) деб аталувчи бу ёзувда қадимий яҳудий тилида, шунингдек, иврит, идиш каби замонавий яҳудий тилларида бой диний, фалсафий, бадиий адабиёт яратилган, "Инжил"нинг Қадимий аҳд қисми ёзилган; у энг камида мил. ав. 3—2-асрлардан бери қўлланиб келади. Квадрат ёзувгача ҳам қадимий яҳудий ёзуви мавжуд бўлиб, у мил. ав. 11— 5-асрларда амалда бўлган. Бу ёзувнинг намуналари тошбитикларда, тангаларда сақланиб қолган. Лекин қадимий яҳудий ёзувининг яҳудий квадрат ёзуви билан бирор бир боғлиқлиги йўқ.

Қад. яҳудий ёзувидан оромий квадрат ёзувига ўтиш мил. ав. 5-аср ўрталаридан бошланган. Ўрта асрларда квадрат алифбонинг бир қанча турлари ва курсив шакллари пайдо бўлади. Мазкур алифболар ундош товушларни ифодаловчи 22 ҳарфдан иборат бўлиб, уларда унли товушлар учун ҳарфлар бўлмаган. Бироқ кейинчалик п, \¥, ] ундош ҳарфлари баъзи унлиларни кўрсатиш учун ҳам қўлланган, 7—8-асрларда эса унлилар учун сатр ости ва бошқалар диакритик белгилар жорий қилиниб, улар Инжилда, шеърий матнларда, болалар китобларида, дарсликлар ва бошқаларда кўлланади. Яҳудий ҳарфларининг анъанавий номлари қадимий ғарбий сом алифбосидаги ҳарфларнинг номларидан келиб чиққан. Алифбодаги ҳарфлар тартиби ҳақида ҳам шундай фикрни айтиш мумкин. Яҳудий ёзуви ўнгдан чапга қараб ёзилади.

ЙА.ё. сом тиллари (қад. яҳудий, оромий, араб)га нисбатан қўллангандагина ўз консонантлигини (унли ҳарфлар йўқлигини) сақлаб қолади. Идиш, ладино, қараим (туркий) тилларидаги Яҳудий ёзуви эса консонант ёзувдан фонографик ёзувга айланган. Ҳозирги ивритда унлиларни кўрсатувчи махсус белгилар қадимгидан кўра кенгроқ қўлланади. Ҳозирги Яҳудий ёзувида асосан европача тиниш белгилари ишлатилади.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Тайни древних писмен, М., 1976; Фридрих И., История писма, пер. с нем., М., 1979; Гелб И.Е., Опнт изучения писма, пер. с англ., М., 1982.