Янгиланди, Қозоғистон: Шойгу Путинга ҳисоб берди, ярим мингга яқин жиноий иш, расмий Кремль Тоқаевнинг янги тайинловидан норозими ва Элбоши қаерда? Qozog‘iston namoyishlar yangiliklar

Россия десантчилари

Сурат манбаси, TASS

Сурат тагсўзи, Россия десантчиларининг илк бўлинмаси Ивановога қайтиб бўлишди

Россия Мудофаа вазири Путинга Қозоғистондан чиқиб кетаётганликларини айтди. Қозоғистонда ҳибсга олинган минглаб одамга нима бўлгани маълум бўлди. Қозоғистоннинг янги Ахборот вазири "русофоб"ми - Захарова ва Песков гапирди.

Сўров ва таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Қозоғистон: Тоқаев Назарбоевни танқид қилди - энди ҳаммаси бошқача бўладими?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Шойгу Путин билан учрашди

Россия Мудофаа вазири Путинга ҳисоб берди.

Унга Қозоғистондан чиқиб кетаётганликларини айтди.

Ортга сафарбарлик 19 январда якунланишини билдирди.

Путиннинг бунга қандай муносабат билдиргани маълум эмас.

Россия етакчилигидаги КХШТ контингентининг Қозоғистонга кирганига бор-йўғи бир ҳафта бўлганди.

Контингентнинг Қозоғистонга кириши баробарида чиқиши ҳам шу кунларда кўпчиликни ўйлантирган ва хавотирга солган масалалардан бири бўлган.

Бу Россия ва АҚШ ўртасида янги даҳанаки жанг мавзусига ҳам айланган.

Тоқаев Қозоғистондаги оммавий намойишлар зўравон тўқнашувларга айланган пайтда уларни мамлакатига чақирганди.

Қозоғистон президенти 11 январь куни кутилмаган баёнот берган.

КХШТ контингенти икки куннинг ичида чиқиб кетишни бошлаши ва икки ҳафтага қолмай, уларнинг ортга сафарбарлиги якунланишини маълум қилганди.

Учрашув

Сурат манбаси, official

Сергей Шойгунинг айтишича, бугун, 14 январь куни Арманистон, Тожикистон ва Беларус ҳарбийларини Қозоғистондан Россия самолётларида олиб чиқишади.

"Қозоғистонга яқин бўлгани учун, қирғиз ҳарбийлари уйларига ўзлари етиб олишади".

Чиқаётган видеотасвирлардан эса, россиялик десантчиларнинг бир қисми аллақачон ўз базаларига қайтишгани маълум бўлган.

"Биз ўз вазифамизни бажардик - умуман олганда, уйга қайтишимиз керак", - деб айтган Шойгу Путинга.

Қозоғистон КХШТ ўз қўшинларини киритган биринчи ва ҳозирча ягона минтақа давлати сифатида тарихга кирган.

Бунинг геосиёсий оқибатлари эса, аллақачон экспертларнинг эътиборларини ўзига тортган янги бир мавзуга айланган.

Қозоғистоннинг янги вазири

Асқар Умаров

Сурат манбаси, TASS

Сурат тагсўзи, Асқар Умаровнинг гаплари "русофобия"га қарши "курашчи" Примаковга ёқмаган. Кремль ва Ташқи ишлар вазирлиги бу масалада бир ёқадан бош чиқаришган: бу тайинлов "дўст Қозоғистоннинг суверен иши" эканини айтишган

"Россотрудничество" раҳбари Қозоғистоннинг янги тайинланган Ахборот вазири билан ишлашдан бош тортди.

Евгений Примаков Асқар Умаровни "русофоб"ликда айблади.

Бунинг ортидан масалага Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Кремль эътибор қаратди.

Тоқаевнинг янги тайинловига ўзларининг расмий муносабатларини билдиришга уринишди.

Мария Захарова бу ҳақда кеча, пайшанба кунги брифинги чоғида тўхталиб ўтди.

Вазирлиги Умаровнинг Россия матбуотидаги чиқишларини "қабул қилиб бўлмас", деб ҳисоблашини билдирди.

Унга кўра, "халқлар, элатлар ва миллатлар ўртасида нафрат ёки адоват қўзғовчи ҳар қандай миллатчилик ва ксенофобик мазмундаги чиқишларга йўл қўйиб бўлмайди".

"Бу - бизнинг принципиал позициямиз", - деб айтган Россия Ташқи ишлар вазирлигининг вакили.

Унинг бу сўзларидан иқтибосни Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги келтирган.

Россия президентининг матбуот котиби ҳам Умаровнинг чиқишларини ноўнғай ва нотўғри, деб атаган.

Аммо Песков Умаровни айтган сўзлари эмас, янги лавозимида қандай ишлашидан келиб чиқиб баҳолашни таклиф қилган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили эса, айни пайтда, ҳукумат аъзоларини тайинлаш Қозоғистоннинг суверен иши экани, бу давлат раҳбарияти умуман олганда Россияга дўстона муносабатда эканини таъкидлаган.

Асқар Умаров эса, бундан бир кун олдин россияликларни уларнинг душмани эмасликка ишонтиришга ҳаракат қилган.

Олма-ота

Сурат манбаси, TASS

Сурат тагсўзи, Олма-отада ўт қўйилган ҳокимият биноси. Шаҳарда ҳануз тозалаш ишлари давом этмоқда

Ярим мингга яқин жиноий иш

Қозоғистон Бош прокуратураси кеча, пайшанба куни ҳибсдаги минглаб одамнинг тақдирига илк бор расман ойдинлик киритган.

Бош прокуратура сўнгги тартибсизликлар ортидан жами 494 та жиноий иш очилгани ва 524 одам изоляторга ташланганини маълум қилган.

Агар, улар келтирган маълумотларга таянилса, ярим мингга яқин жиноий ишдан 44 таси террорчилик, 34 таси - оммавий тартибсизликлар, 15 таси - қотиллик моддалари бўйича қўзғатилган.

Бош прокуратуранинг баён қилишича, ҳибсдаги қолган кўпчилик фақат маъмурий жавобгарликка тортилган.

«Икки мингга яқин одамга маъмурий ҳибс жазоси берилган, салкам 800 нафари жаримага тортилган, икки мингдан ортиғи огоҳлантирилган, яна икки мингта маъмурий иш ҳали якунланмаган, судлар томонидан кўриб чиқилмоқда».

Бош прокуратура хабарида ҳибсга олинганлар ва айбланувчилар орасида чет эл фуқаролари бор-йўқлиги айтилмаган.

Тоқаев мамлакатидаги ҳодисаларни «ташқи тажовуз»га қиёс берган, унинг бу фикрини Путин ҳам расман қўллаб чиққанди.

Сўнгги оммавий намойишлар ва тартибсизликлар фонида масъуллар жами 10 мингдан зиёд одамнинг ҳибсга олинганини айтишган.

Аммо уларнинг шахсларига ҳали-ҳануз ойдинлик киритишмаган.

Қозоғистон дунёнинг энг кўп сондаги Ўзбекистон фуқаролари меҳнат муҳожирлигида банд иккита давлатидан биттаси бўлиб келган.

Пандемияга қадар уларнинг сони бир миллионга яқин экани айтилган.

Қозоғистонда ҳибсга олинган минглаб одам орасида ўзбекистонликлар бор-йўқлиги саволига расмий Тошкент 11 январь куни ойдинлик киритган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расман маълум қилишича, Қозоғистондаги вазиятни мунтазам равишда кузатиб туришибди.

Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасалари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан жойларда доимий алоқадалар.

Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ, дейди вазирлик.

Хавф пасайдими?

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда террорчилик хавфининг даражаси энг юқори саналган қизилдан норинжга туширилди.

Бу ҳақда кеча, пайшанба куни Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Қўмитаси расман маълум қилди.

Қўмитага кўра, яна икки ҳафтадан сўнг вазиятни қайта кўриб чиқишади ва хавфни шунга қараб қайта баҳолашади.

Қозоғистоннинг 81 ёшли собиқ биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳануз жамоатчиликка кўриниш бермади.

Элбоши ўзи 30 йил давомида бошқарган мамлакатида юз берган сўнгги воқеалар манзарасида халқига ҳам ҳеч қандай мурожаат билан чиқмади.

Бу эса, Қозоғистондаги тартибсизликлар ортида аслида бошқарувдаги икки шахс ўртасидаги ҳокимият учун кураш турганига оид фаразларни кучайтирмай қолмаётир.

13 январь

Мирзиёев: Қозоғистондаги воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди - янгиланди

Қозоғистон хавфсизлик кучлари ва ёқиб юборилган автомобиль

Сурат манбаси, Reuters

Ўзбекистонда Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши. Мирзиёев Қозоғистондаги вазиятга тўхталди. Қозоғистонда кимлар ўлдирилган ва ушланган? БМТ мустақил, холис ва тезкор текширув талаб қилмоқда. Тоқаев ва расмий Нур-Султон ҳозирча жим.

Президент Мирзиёев ўзининг чиқишида, Қозоғистондаги воқеалар "ҳаммамизни жиддий ташвишга солди", - деди.

"Яратганга шукр", дея, Қозоғистондаги вазият аста-секин ўз изига тушиб бораётганини билдирди.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу воқеаларда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва барча яқинларига яна бир бор чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор қилишини айтди.

Жабрланган инсонлар ҳам тез орада соғайиб кетишига тилакдошлик қилди.

Қозоғистонда кимлар ўлдирилди ва ушланди? БМТ текширув талаби

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Сўров ва таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Қозоғистон: Тоқаев Назарбоевни танқид қилди - энди ҳаммаси бошқача бўладими?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Мустақил текширув талаби

БМТ қурбонлар ва қўлга олинган минглаб одамлар орасида тинч намойишчилар ҳам бўлиши эҳтимолини текширишни талаб қилиб чиқмоқда.

Қозоғистон ғарбида 2 январь куни суюлтирилган газ нархи оширилишига қарши бошланган намойишлар кейинчалик оммавий тус олган, мамлакат бўйлаб ёйилган, сиёсий характер касб этган ва алал-оқибат зўравон тўқнашувларга айланиб кетган.

Қозоғистондаги бир неча кунлик оммавий намойишлар ва зўравон тўқнашувлар чоғида берилган инсоний талафотларга оид мустақил рақамлар ҳануз имконсизлигича қолмоқда.

Масъуллар шу кунгача жами талафотлар сонини 44 тага нисбат бериб келишмоқда.

Уларга кўра, қурбонларнинг 16 нафари ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва иккитаси ҳарбийлар.

Қолганлари эса, полиция бошқармаси ва бўлинмаларига ҳужум қилган чоғларида ўлдирилган шахслардир.

Президент Тоқаев мамлакатида юз берган сўнгги ҳодисаларда "фитначилар", "қўпорувчи кучлар", "бандитлар" ва "террорчилар"ни айблаган.

Тез орада бутун дунёга тақдим этишини айтган эса-да, ҳалича ўзининг бу сўзларига асосли бирор бир исбот-далил келтирмаган.

Қозоғистон президенти орада хавфсизлик кучларига "нишонга қарата огоҳлантиришсиз ўт очиш"га ҳам буйруқ берган.

Жами инсоний талофатларнинг сони 164 та экани айтилган, аммо уларнинг кимликлари очиқланмаган ва куни-кеча бўй кўрсатган янги маълумотлар эса, кейинчалик олиб ташланган.

Бунинг сабаби "техник носозлик оқибатида келиб чиққан хато" билан изоҳланган.

Россиянинг йирик ахборот агентликлари эса, яраланганларнинг сони юзлаб экани ҳақида ҳам ёзган.

Ҳозирга келиб, Қозоғистонда оммавий намойишлар ва тартибсизликлар билан алоқадорликда қўлга олинганларнинг сони 10 минг кишидан ортган.

Қозоғистоннинг масъул идоралари уларнинг орасида чет элликлар ҳам кўп эканини айтган, аммо ҳалича қай бир давлат фуқаролари эканликларини очиқламаган.

Ҳибсдагиларнинг кейинги тақдири, айнан қаерларда ушлаб турилганликлари ва аҳволлари борасида ҳам батафсил маълумотлар имконсиз.

Четда фаолият олиб борувчи қозоғистонлик айрим фаоллар аллақачон бу хусусда ўз хавотирларини ҳам билдириб чиқа бошлашган.

Улар олиб ташланган қурбонларга оид сўнгги маълумотлардаги 164 та рақамини ҳам анчайин кам эканини айтиб, савол остига олишган.

Расмий Тошкент 11 январь кунги расмий баёнотида ҳозирда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида ўзларида маълумот йўқлигини расман маълум қилган.

Nur-Sulton shahri

Сурат манбаси, official

Қозоғистон дунёнинг энг кўп сондаги Ўзбекистон фуқаролари меҳнат муҳожирлигида банд иккита давлатидан биттаси бўлиб келган.

Пандемияга қадар уларнинг сони бир миллионга яқин экани айтилган.

Зўравон тўқнашувлар натижасида ўлдирилган, қурбон бўлган ва яраланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бор-йўқлиги ҳам ҳозирча маълум эмас.

"Ўтган ҳафта бўлган воқеаларда ва ундаги қурбонлар бўйича, шаксиз, тез, мустақил ва бетараф текширувлар зарур. Дейлик, хавфсизлик хизматлари зарур бўлмаса ҳам ҳаддан ташқари куч ишлатишмаганми? Албатта, шуни ҳам таъкидлаймизки, Олма-ота ва Қозоғистоннинг бошқа ҳудудларида қуролланган шахслар ҳам кўчаларга чиқишган", - деб айтган БМТ Инсон ҳуқуқлари агентлиги воизи Лиз Троссел.

Мақола чоп этилган соатда ҳам БМТ масъул идораси вакилининг талабига президент Тоқаев ва расмий Нур-Султон муносабати кўзга ташланмаган.

Қозоғистон президенти сўнгги воқеалар боис амалдаги ҳукуматни истеъфога чиқарган, аммо 11 январь куни янгисини тайин этишга киришган, янги Бош вазир тайинловига оид буйруққа ҳам имзо чеккан.

Бу каби зўравонликлар ва тўқнашувлар Қозоғистоннинг 30 йиллик тарихида кузатилмагани билан кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортган, энг ёмони бўлгани айтилган.

Табиий энергия захираларига бой Қозоғистон минтақанинг энг ўзига тўқ давлати саналган.

Қозоғистондаги сўнгги воқеалар борасида турли тахминлар бор.

Бунга халқнинг янги раҳбариятдан кутган янгиланишлар ва ўзгаришлар умиди ўзини оқламагани асосий сабаб бўлгани айтилади.

Айни пайтда, бу мамлакат бошқарувидаги икки шахс ва ё уларга яқин гуруҳлар ўртасидаги зиддият бўлиши мумкин, деган тахминлар ҳам янграган.

Янги Бош вазирни тайин этиш баробарида - Тоқаев ҳукумат аъзолари, ҳокимлар ва депутатларнинг маошларига мораторий эълон қилган.

Улар ойлик иш ҳақларининг келаси беш йилгача оширилмаслигини айтган.

"Элбоши туфайли мамлакатда жуда даромадли ширкатлар гуруҳи ва ҳатто халқаро андазаларда ҳам бадавлат кишилар қатлами пайдо бўлган"ини айтиб, собиқ биринчи президентни илк бор ошкора ва кескин танқид қилган.

Орадан икки кун ўтиб ҳам, Нурсултон Назарбоевнинг ўзига қарши янграган айни мазмундаги танқидларга муносабати маълум эмас.

Элбоши ҳали-ҳануз халққа ошкора кўриниш бермаган.

Тоқаев Олма-отага борди

Тоқаев Олма-отада

Сурат манбаси, official

Мамлакатидаги инқироз тугаганини расман баён қилган президент Тоқаев бугун Олма-отага борди.

Олма-ота Қозоғистоннинг сўнгги зўравонликлардан энг кўп жабр кўрган ва масъуллар таъбирида махсус "аксилтеррор амалиёти" йўлга қўйилган шаҳри бўлади.

У Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри саналади.

Бутун Қозоғистондагиси каби Олма-отада ҳам жами инсоний талафотларга оид мустақил рақамлар ҳануз имконсиз.

Тоқаев Олма-отада экан, оператив штабнинг йиғилишини ўтказган.

Яраланганларни бориб кўрган. Ҳалок бўлган куч тизимлари ходимларининг оила аъзолари билан учрашган. Уларга ҳар томонлама ёрдам ваъда қилган. Мукофотлар топширган.

Яна Олма-ота полиция бошқармасининг тезкор бошқарув марказига ҳам борган.

У ердаги бугунги аҳвол билан танишган.

Айнан Олма-отада зўравон тўқнашувлар ортидан ҳаётнинг аста-секинлик билан қайта изига тушаётгани айтилади.

Қозоғистон президенти Олма-ота ўзининг она шаҳри экани, шу ерда туғилиб, вояга етгани, таҳсил олганини ҳам эслатган.

Президент шаҳарни аввалгисидан ҳам кўра яхшироқ қилиб тиклаш муҳим эканини таъкидлаган.

11 январь

Қозоғистон президенти

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Президент Тоқаевнинг парламент қуйи палатасидаги чиқиши Қозоғистон мустақиллиги тарихидаги энг ёмон зўравон тўқнашувлар ортидан кузатилган

Қозоғистон: Тоқаев Назарбоевни танқид қилди - энди ҳаммаси бошқача бўладими?

Қозоғистон президенти давлат бошқарув тизимини танқид қилди. "Халққа ёрдам беришнинг вақти етгани"ни айтди. Халқнинг ҳаққига эътибор қаратди. Элбоши ҳозирча жим. Тоқаев нима қилмоқчи?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 4
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 4

Сўров ва таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Қозоғистон президенти бугун, сешанба куни парламент қуйи палатасида гапирди.

У мамлакатнинг собиқ биринчи президенти Қозоғистонга жалб қилган йирик ширкатларни "қозоқ халқининг ҳаққини бериш"га чақирди.

Президент Тоқаевнинг айтишича, "Биринчи президент - Элбоши туфайли мамлакатда жуда даромадли ширкатлар гуруҳи ва бадавлат кишилар қатлами пайдо бўлган".

Қозоғистоннинг амалдаги президентига кўра, "Қозоғистон халқининг ҳаққини бериш, унга мунтазам равишда кўмак беришнинг вақти келган".

Бундан аввал мамлакатда "Қозоғистон халқи учун" фондининг ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

Тоқаев ҳукуматга бундай компаниялар ва одамларнинг гуруҳини аниқлаш ва жамғармага йиллик бадаллар миқдорини келишиб олишни топширган.

Қозоғистон президенти ўз чиқишида куч тизимларини ҳам танқид қилган.

Уларни "хавфни кўра билмаганлик"да айблаган.

Қозоғистон раҳбари бутун хавфсизлик тизимининг тубдан ислоҳ этилишини айтган.

Қозоғистонда Миллий гвардия ва махсус кучларнинг янги бўлинмалари ташкил этилишини маълум қилган.

Бунинг сабабини қозоқ халқини янада яхшироқ ҳимоя қилиш истаги билан изоҳлаган.

Назарбоев Қозоғистонни 30 йил: 1989-2019 йиллар оралиғида бошқарган.

У Марказий Осиёда энг узоқ қудратда қолган президент бўлган.

Нуфузли Forbes журнали Элбоши оиласининг бир қанча аъзолари ва собиқ ҳамкорларини Қозоғистоннинг энг бой одамлари рўйхатига киритган.

Уларнинг орасида собиқ президентнинг иккинчи қизи ва куёви ҳам бор.

"Маоши етади"

Янги Бош вазирни тайин этиш билан, Тоқаев ҳукумат аъзолари, ҳокимлар ва депутатларнинг маошларига мораторий эълон қилган.

Улар ойлик иш ҳақларининг келаси беш йилгача оширилмаслигини айтган.

Қозоғистон президенти, "бу тоифага кирувчи давлат хизматчиларининг ойликлари етарлича" эканини таъкидлаган.

Президент Тоқаевнинг парламент қуйи палатасидаги чиқиши Қозоғистон мустақиллиги тарихидаги энг ёмон зўравон тўқнашувлар ортидан кузатилган.

Қозоғистон ғарбида 2 январь куни суюлтирилган газ нархи оширилишига қарши бошланган намойишлар кейинчалик оммавий тус олган, сиёсий характер касб этган ва алал-оқибат зўравон тўқнашувларга айланиб кетган.

Қозоғистон президенти бунда, "қўпорувчи кучлар", "бандитлар" ва "террорчилар"ни айблаган.

Президент Тоқаев орада Қозоғистон хавфсизлик кучларига "нишонга қарата огоҳлантиришсиз ўт очиш"га ҳам буйруқ берган.

Қозоғистондаги бир неча кунлик оммавий намойишлар ва зўравон тўқнашувлар чоғида берилган инсоний талафотларга оид мустақил рақамлар ҳануз имконсизлигича қолмоқда.

Жами инсоний талофатларнинг сони 164 та экани айтилган, аммо кимликлари очиқланмаган ва куни-кеча бўй кўрсатган янги маълумотлар эса, кейинчалик олиб ташланган.

Бунинг сабаби "техник носозлик оқибатида келиб чиққан хато" билан изоҳланган.

Масъуллар шу кунгача жами талафотлар сонини 44 тага нисбат бериб келишмоқда.

Уларга кўра, қурбонларнинг 16 нафари ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва иккитаси ҳарбийлар.

Қолганлари эса, полиция бошқармаси ва бўлинмаларига ҳужум қилган чоғларида ўлдирилган шахслардир.

Тоқаев Қозоғистонда тинчликни сақлаш учун ўзи аъзо бўлган Россия шамсияси остидаги КХШТ контингентини чақирган.

У бу ишга қўл урган биринчи Марказий Осиё давлати президенти бўлган.

Аксариятнинг ишонича, худди шу нарса Тоқаевнинг қудратда қолишини таъминлаган.

Россия бошчилигидаги кучларнинг кириши Қозоғистоннинг суверенитетини таҳдид остига қўяди, деган жиддий хавотирлар ҳам янграган.

Янги Бош вазир. Назарбоев нега кўриниш бермаяпти, Қозоғистонда Афғонистон ва Яқин шарқлик жангарилар ҳам бўлганми?

Нурсултон Назарбоев

Сурат манбаси, Getty Images

Тоқаев янги ҳукуматни тайин этмоқда. Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси янги баёнот билан чиқди. Тоқаевнинг гаплари қанчалик рост. Жангарилар "Афғонистон ва Яқин Шарқдан" Қозоғистонга қандай ўтган бўлишлари мумкин? Толибон ҳам ҳозирча жим.

Сўров ва таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Янги Бош вазир ва янги маълумот

Президент Тоқаев Алихан Смаиловни Қозоғистоннинг янги Бош вазири этиб тайинлади.

Парламентнинг бугунги йиғини чоғида янги тайинловга оид буйруққа имзо чекди.

Алихан Смаилов сўнгги бир неча кун ичида муваққат Бош вазир вазифасини бажариб келаётганди.

У истеъфога чиқарилган Бош вазир Асқар Маминнинг муовини бўлган.

Тоқаев "норозилик вазиятининг юзага келишига йўл қўйгани учун" амалдаги ҳукуматни истеъфога чиқарганди.

Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси худди шу куни Тоқаевнинг "террорчи кучлар" ҳақидаги фаразини мустаҳкамловчи маълумот чиққан.

Қўмита икки "экстремистик ячейка"дан бир хорижлик илова жами беш киши қўлга олинганини билдирган.

Расмий хабарларни ҳам чоп этиб борувчи coronavirus2020.kz Telegram каналида ёзилишича, уларнинг ёнидан ўқотар қуроллар, патронлар, травматик ва шовқинли грнаталар, диний адабиётлар топилган, чет элликнинг эса, "хориждаги террорчи гуруҳлар билан алоқаси бўлган".

Аммо масъуллар қўлга олинганларнинг шахсларини ҳалича очиқлашмаган, ўзлари хорижлик, деб айтаётган шахснинг ҳам айнан қай бир давлат фуқароси эканини айтишмаган.

Икки "экстремистик ячейка"нинг аниқ қайси бирлари эканига ҳам ойдинлик киритишмаган.

Мустақил экспертлар эса, бу каби фикрларга қўшилишмайди.

Уларга кўра, Қозоғистондаги сўнгги ҳодисалар четдан туриб уюштирилган қўпорувчилик ҳаракатлари эмас, ҳокимият учун ички кураш ифодасидир.

Мустақил экспертлар наздларида, расмийларнинг ўз даъволарини аниқ далиллар билан асослашмагани, Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг ҳали ҳам омма олдида кўриниш бермагани, унга яқин, деб кўрилган одамларнинг ишдаб бўшатилиши ва ҳибсга олиниши бу каби фаразларни янада мустаҳкамлайди.

Элбошининг матбуот котиби 8 январь кунги твитида унинг ҳануз Қозоғистонда, пойтахт Нур-Султонда эканини айтганди.

Ҳибс

Сурат манбаси, Valery Sharifulin/TASS

Қозоғистон: Путин Тоқаевни қўллади, Қозоғистонда Афғонистон ва Яқин шарқлик жангарилар ҳам бўлганми?

Тоқаев Қозоғистондаги сўнгги воқеаларни бир куннинг ўзида яна устма-уст "террорчилик ҳужуми"га нисбат берди. Унинг ташқаридан режалангани ва амалга оширилганини айтди. Мамлакатидаги тартибсизликларда Афғонистон ва Яқин шарқлик жангарилар ҳам иштирок этганлигини таъкидлади. Илк бор бир давлатдан ном тутди. Толибон ҳозирча жим.

Унинг айни мазмундаги баёноти аввал КХШТнинг душанба куни навбатдан ташқари саммити чоғида янгради, кейин расмий веб сайтида ҳам бўй кўрсатди.

Кеча, душанба куни бунинг исботини тез орада бутун дунёга тақдим этишларини расман баён қилган эса-да, Қозоғистон президенти ҳалича ўз сўзларининг далилини келтирмади.

Айни пайтда, Тоқаев Қозоғистондаги сўнгги воқеалар манзарасида илк бор муайян давлатлардан ошкора ном тутди.

Аммо афғонистонлик жангарилар деркан, бирор бир гуруҳнинг номини алоҳида тилга олмади.

Афғонистон жорий пайтда Толибон ҳаракати назорати остида, Исломий Амирлик саналади.

Қозоғистон президентининг айни мазмундаги баёнотига Толибон муваққат ҳукуматининг муносабати ҳозирча маълум эмас.

Толибон воизи ва мулозимлари

Сурат манбаси, official

Сурат тагсўзи, Толибон ўтган йил август ойида Афғонистонда яна қудратга қайтган

Аммо ҳаракат расмий Вашингтон билан эришилган "тарихий" битимга мувофиқ, бирор бир жангари гуруҳнинг афғон тупроғидан учинчи бир давлатга ҳужум қилишига йўл қўймаслик масъулиятини ўз зиммасига олган.

Толибон бунга амал қилажагини такрорий равишда расман ва ошкора баён қилиб келади.

Худди шу битим доирасида ўтган йил 31 августига қадар Афғонистонда қолаётган Ғарб бошчилигидаги иттифоқ қўшинларининг сўнггиси ҳам мамлакатни тарк этган.

Қозоғистон Қирғизистон билан бирга Марказий Осиёнинг Афғонистонга чегарадош бўлмаган иккита давлатидан биттасидир.

Минтақанинг энг йирик иқтисоди саналади, нисбатан фаровон, деб кўрилади ва табиий энергия захираларига бой давлатларидан бири бўлади.

Қуролли кучлари ҳам халқаро рейтингларда Ўзбекистонникидан кейин энг жанговар иккинчиси сифатида кўрилади.

Орада Яқин Шарқда ИШИД сафларида жанг қилган қозоғистонликлар бўлган.

Аммо қолган Марказий осиёликлар билан қиёсланганда, уларнинг сони кўп бўлмаган.

Қозоғистонга қайтганлари суд қилинган, кўпчилиги қамоққа ташланган.

Худди шу манзарада Қозоғистон томони "биринчи чет эллик ёлланма" сифатида кўрсатган одам озод қилинган.

Қирғизистонлик таниқли жазз мусиқачиси уйига қайтган.

Унинг қўлга олиниб, калтакланиб, Қозоғистон телевидениеси орқали "погромчи" қилиб кўрсатилиши расмий Бишкекнинг кескин норозилигига сабаб бўлган.

Қирғизистон ўз норозилигининг ифодаси сифатида Қозоғистонга расман нота йўллашгача борганди.

Қозоғистон президентининг айни мазмундаги баёнотини кеча, КХШТнинг навбатдан ташқари бўлиб ўтган онлайн саммитида Путин ҳам қўллади.

Россия президенти ҳам Қозоғистон "ҳужумга учрагани"ни таъкидлади.

Аммо йиғин фонида унинг матбуот котиби бунинг исботини келтириш "Россия эмас, Қозоғистон, бир суверен давлатнинг ички иши" эканини айтди.

10.01.2022

Янгиланди видео: Қозоғистонда умуммиллий мотам, Тоқаев тинч намойишчиларга қарши ҳеч қачон куч қўлламасликларини айтди...

Аскарлар

Сурат манбаси, Reuters

Европа Кенгаши раиси Қозоғистон президенти билан сиртдан гаплашиб олди. Тоқаев унга ўзларига қарши барча айбловлар "ёлғон" эканини айтди.

Бутун Қозоғистон бугун мотам тутмоқда. Инсоний талафотларга оид мустақил рақамлар ҳануз имконсиз.

Айни пайтда, Россия бошчилигидаги КХШТ кучлари Қозоғистонга кирган ва иш бошлаган.

Бу амал халқаро доирада хавотирларга ҳам сабаб бўлмоқда.

Россия энди Қозоғистондан чиқиб кетмайдими? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 5
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 5

Алоқадор мавзулар:

Қозоғистон президенти худди шу онлайн учрашуви ортидан твит қилди.

Тоқаев тинч намойишчиларга қарши ҳеч қачон куч қўллашмагани ва қўлламасликларини билдирди.

Унга кўра, ўзларига қарши янграётган барча айбловлар - ёлғон.

Қозоғистон президентининг таъкидлашича, Қозоғистон Европа Иттифоқи билан ҳамкорлигини мустаҳкамлайверади.

Ўтказиб юборинг Twitter пост , 1
Twitter контентига рухсат бериш

Айни мақолада Twitter томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Twitter ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Охири Twitter пост, 1

Тоқаевнинг ўз твитида ёзишича, "давлатчиликларига қарши мисли кўрилмаган босқинчилик ва тажовузга дуч келишган, конституциявий тузум ва қонун устуворлигини тиклаш бўйича шошилинч чоралар кўришган".

Худди шу соатларда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги баёнот билан чиқди.

Вазирлик Қозоғистонда беш нафар фуқаросининг ҳибсга олинганини маълум қилди.

Намойишлар чоғида жисмоний тарбия мураббийи бўлиб ишлайдиган яна бир қирғизистонликнинг ўлганини ҳам билдирди.

Расмий Бишкекнинг баён қилишича, Қозоғистон томони жами қанча қирғизистонликни қўлга олганини ҳалича эълон қилмаган.

Қозоғистонда давлатни тўнтармоқчи бўлишганми, миллий мотам куни ва АҚШ энди Тоқаевнинг буйруғини ҳам савол остига олди

Қозоғистондаги намойишлар

Сурат манбаси, Getty Images

Қозоғистон президенти янги баёнот билан чиқди. Мамлакат мотам тутмоқда. Инсоний талафотларга оид мустақил рақамлар ҳануз имконсиз. Тоқаевнинг огоҳлантиришсиз нишонга ўт очиш буйруғи "хато"ми?

Янги баёнот

Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТ нинг навбатдан ташқари йиғинида янги баёнот билан чиқди.

Қозоғистон президенти бу гал мамлакатидаги норозилик акциялари ва тартибсизликларни давлат тўнтаришига уриниш, деб атади.

Унинг баён қилишича, ҳозир Қозоғистонда конституцион тартиб қайта тикланган.

Тоқаевга кўра, Қозоғистон тез орада ўзларига қарши "террорчилик хуружи" тайёрлангани ҳақида далилларни дунёга тақдим этади.

Аммо, шундай деркан, Қозоғистон президенти бунинг аниқ санасини очиқламаган.

Унинг сўзларига кўра, норозилик акцияси иштирокчилари Қозоғистонда "кейинчалик ҳокимиятни қўлга олиш мақсади билан тартибсизлик ҳудудини яратишга уринишган".

"Мен террорчилар, жумладан, хорижий жангариларнинг Қозоғистонга қарши тажовузда бевосита иштироки ҳақида ишонч билан айта оламан", - деган қозоқ раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, тартибсизликлар тўлқини газ нархининг кўтарилиши туфайли кутилмаганда келиб чиққан "норозиликлар ниқоби остида" бошланган.

Тоқаевнинг таъкидлашича, "ҳозирга келиб, буларнинг барчаси ягона марказдан мувофиқлаштирилгани кўриниб қолган".

Қозоғистон президентининг бу чиқишига маҳаллий фаоллар ва намойишчиларнинг муносабати ҳалича имконли эмас.

Қозоғистонда миллий мотам, АҚШ энди Тоқаевнинг буйруғини савол остига олди, Ўзбекистон ва Қирғизистон Қозоғистонга таъзия билдирди

Солдат

Сурат манбаси, coronavirus2020.kz

Инсоний талафотларга оид мустақил рақамлар ҳануз имконсиз. Қозоғистон президентининг огоҳлантиришсиз нишонга ўт очиш буйруғи "хато"ми - АҚШ Давлат котиби уни бекор қилишга чақирди.

Алоқадор мавзулар:

Умуммилий мотам

Оқ-ўрда

Сурат манбаси, official

Сурат тагсўзи, Қозоғистон умуммиллий мотам ичида. Инсоний талафотларга оид мустақил рақамлар ҳануз имконсиз

Қозоғистонда бугун миллий мотам куни. Давлат байроқлари туширилиб, президентнинг расмий акаунтлари ҳам оқ-қора рангга ўтган.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ўзининг мотам куни ҳақида қарорини 8 январь куни эълон қилган.

У ўз қарорини сабабини "террорчилик ҳаракатлари натижасида инсонларнинг қурбон бўлгани" билан изоҳлаган.

Аммо Қозоғистондаги давомий оммавий намойишлар ва бир неча кунлик зўравон тўқнашувлар натижасида аниқ қанча одамнинг қурбон бўлгани ҳануз эмас.

Кеча, 9 январь куни бўй кўрсатган сўнгги расмий маълумотлар эса, сўнгроқ олиб ташланган.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ўзларига иқтибосан ёзилган хабарларга раддия билан чиққан.

Қозоғистон Коронавирусга қарши кураш штабининг расмий Telegram канали, мамлакат Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги сайтида жами 164 кишининг ўлдирилгани айтилган.

Аммо, шунда ҳам, уларнинг аниқ қанчаси тинч фуқаролар ҳисобига тўғри келиши очиқланмаганди.

Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлигининг маҳаллий матбуотга айтишича, бу "техник носозлик натижасида юз берган хато бўлган".

Масъуллар шу пайтгача ҳарбийлар ва полиция ходимлари илова жами 44 кишининг қурбон бўлганини расман тасдиқлашган.

Улардан аниқ қанчасининг оддий одамлар экани маълум эмас.

Хавфсизлик кучлари Олма-отада тартибни ўрнатишаркан, полиция бошқармаси ва унинг маҳаллий бўлинмаларига ҳужум қилган 26 нафар шахсни отиб ўлдирганликларини айтишган.

Аммо уларнинг айни мазмундаги баёнотлари ҳали-ҳануз мустақил манбалар орқали тасдиқланмаган.

Қолган талафотлар эса, полиция ходимлари ва ҳарбийлар ҳисобига тўғри келиши маълум бўлган.

Президент Тоқаев орада Олма-отага "20000 бандит"нинг ҳужум қилганини айтган ва хавфсизлик кучларига "огоҳлантиришсиз нишонга ўт очиш"га буйруқ берган.

Олма-ота Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри бўлади.

"Аксилтеррор амалиёти" ҳам айнан Олма-отада олиб борилган.

Шаҳар аҳолисининг сони 2 миллионга яқин экани айтилади.

Қозоғистон президенти намойишчиларни аввал "фитначилар", деб атаган.

Бунинг ортидан, далилини келтирмай, ўзларининг "бандитлар ва террорчилар билан тўқнаш келиб туришгани"ни айтган.

Акс-садолар

АҚШ Давлат котиби

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Қозоғистон президентининг огоҳлантиришсиз нишонга ўт очиш буйруғи "хато"ми - АҚШ Давлат котиби уни бекор қилишга чақирди

Кеча, якшанба куни АҚШ Давлат котиби унинг бу буйруғини танқид қилиб чиққан.

Энтони Блинкен, "нишонга огоҳлантиришсиз ўт очиш буйруғи ҳозирги туришида хато экани ва бекор қилиниши лозим"лигини айтган.

Бундан аввал икки нуфузли халқаро инсон ҳақларини сақлаш ташкилотлари - Хьюман Райтс Вотч ва Амнести Интернейшнл ҳам худди шундай даъват билан чиқишган.

Ҳар икки ташкилот ҳам Қозоғистон президентининг буйруғи "ноқонуний" эканини таъкидлаб, уни зудлик билан бекор қилишга чақиришганди.

Устма-уст янграётган бу каби даъватларга президент Тоқаев ва расмий Нур-Султоннинг муносабати ҳозирча кўзга ташланмайди.

Шу соатларда Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқи ва Президентига ўз таъзиясини йўллаган.

Ўзбекистон президентининг мактубида, "қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилиши" айтилган.

Қирғизистон президенти эса, Қозоғистонда содир бўлган "фожиали воқеалар муносабати билан" Тоқаевга расман ҳамдардлик билдирган.

Бунинг ортидан Садир Жапаровнинг қисқа муддатли таътилга чиқиши хабар берилган.

Қирғизистон КХШТ контингенти таркибида Қозоғистонга ўз ҳарбийларини юборган давлатлардан биттаси бўлади.

Расмий хабарларга кўра, КХШТ Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари чақирилаётган бугунги онлайн йиғинида унинг ўрнига Ваз��рлар Маҳкамасининг раиси иштирок этади.

Қирғизистон орада таниқли жазз мусиқачиси бўлган ўз фуқаросининг Қозоғистон давлат телевидениеси орқали қаттий калтакланган қиёфада "погромчи" қилиб кўрсатилиши юзасидан расмий Нур-Султонга нота ҳам йўллаган.

Ҳозир унинг озод қилингани ва Қирғизистонга қайтарилаётганига оид хабарлар олинмоқда.

АҚШ Давлат котиби ва департаментининг расмий вакили эса, бундан аввал президент Тоқаевнинг қўшин сўраб, КХШТга қилган мурожаати юзасидан ҳам изоҳ сўрашган.

Унинг сўровини "тушунмаганликлари", расмий Нур-Султондан бу хусусда "асосли жавоб" кутиб қолишларини айтишган.

Ҳибслар давом этмоқда

soldiers kz

Сурат манбаси, coronavirus2020.kz

Сурат тагсўзи, Масъуллар ҳозирга келиб мамлакатнинг аксарият ҳудудларида вазият "нормаллашгани"ни айтишмоқда

Қозоғистонда тартибсизликлар билан алоқадорликда ҳибсга олинганлар сони эса, бугунга келиб жами 8 минг кишидан ортган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, "танглик ва зўравонликни оловлантириш учун мавжуд вазиятдан террорчи, экстремистик ва жиноий гуруҳлар фойдаланиб қолишган".

Лекин вазирлик ҳам бирор бир гуруҳдан алоҳида ном тутмаган.

Кеча, якшанба куни қўлга олинганлар орасида чет эл фуқароларининг ҳам кўп экани айтилган, аммо уларнинг давлатлари очиқланмаганди.

Қозоғистон Россиядан кейин дунёнинг энг кўп сондаги Ўзбекистон фуқаролари меҳнат муҳожирлигида банд давлати бўлиб келган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили 6 январь куни ахборот билан чиққан.

Расмий вакил ўзининг ахборотида Қозоғистондаги элчихона ва Бош консулхоналари Қозоғитоан ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан, талабалар билан доимий алоқада бўлиб турганлигини маълум қилган.

У Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритаётгани, зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётганини билдирган.

Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишларини сўраб қолган.

Зарурат туғилганда, мурожаат қилишлари учун пойтахт Нур-Султон ва Олма-отадаги дипломатик ваколатхоналари телефон рақамларини ҳам илова қилган.

Қозоғистонда қўлга олингани айтилаётган чет эл фуқаролари орасида ўзбекистонликлар ҳам бор-йўқлиги маълум эмас, ҳозирча бу хусусда бирор бир томон расмий билдиришнома билан чиқмаган.

Қозоғистон ва Ливиядаги беқарорликлар сабаб, бугун, душанба куни эрталаб жаҳон бозорида нефтнинг нархи кўтарилган.

Қозоғистонда 2 январь куни суюлтирилган газ нархи оширилишига қарши бошланган намойишлар кейинчалик оммавий тус олган, сиёсий характер касб этган ва алал-оқибат зўравон тўқнашувларга айланиб кетганди.

Президент Тоқаев орада амалдаги ҳукуматни истеъфога чиқарган, хавфсизлик идораларида ва молия соҳасида муҳим кадрлар алмашинувини амалга оширган, мамлакатда фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати жорий этган, КХШТ нинг тинчликни сақлаш контингентини чақирган.

Янги ҳукумат эса, сотувдаги суюлтирилган газ бир литри чакана нархини 50-75 тенге қилиб, қатъий белгилаб қўйган, баҳосини яна туширган.

9 январь

Янгиланди, Қозоғистон: Миллий мотам куни, кўп одам ўлдирилганми, янги ҳибслар ва Назарбоев 'қарори'

Олма-отада ўт қўйилган мини автобус

Сурат манбаси, Getty Images

10 январь Қозоғистонда миллий мотам куни. Ўлдирилганларга оид янги хабарлар чиқди. Аммо олиб ташланди. Яна юзлаб одам ҳибсга олинди. Назарбоев сўнгги лавозимини ҳам Тоқаевга ўзи топширганми - янги тафсилотлар.

Алоқадор мавзулар:

Янги хабарлар?...

Шу соатларда олинаётган хабарларга кўра, Қозоғистондаги намойишларни бостириш чоғида камида 164 нафар одам ўлдирилган бўлиши мумкин.

Хабарлар мамлакат соғлиқни сақлаш мулозимларининг сўзларига таянган.

Агар, улар рост бўлса, бу сўнгги саккиз кун ичида берилган талофатлар сонида кескин сакрашни англатади.

Масъуллар бундан аввал 44 кишининг ўлдирилганини расман билдиришган.

Шунда ҳам, қурбонлардан 18 нафарининг ҳарбийлар экани айтилганди.

Инсоний талафотларга оид янги хабарлар миллий мотам куни арафасига тўғри келган.

Янги талафотларга оид хабарлар ортидан Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раддия билан чиққан.

Вазирлик Orda.kz нашрига намойишлар чоғида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот тарқатмаганлигини билдирган.

Оператив штабнинг Telegram каналидан ҳам 164 киши ҳалок бўлгани ҳақидаги дастлабки хабар йўқолиб қолган.

Штабнинг худди шу хабарида энг кўп талафотлар (103 нафар)нинг Олма-ота шаҳрига тўғри келиши кўрилган.

Аввалроқ "Хабар 24" давлат телеканали ҳам шу вақт ичида 2 мингдан ортиқ одам тиббий ёрдам сўраб, мурожаат қилгани ҳақида хабар берган.

Tengrinews.kz нашри эса, Қозоғистоннинг Болалар омбудсмени Аружан Саинга таяниб, Олма-отада тўрт ёшли қизалоқ отишма оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида ёзганди.

Кун аввалида Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ўз талафотларига оид янги рақамларни эълон қилган.

Ҳарбийлари орасидаги талафотлар иккитага кам экани маълум бўлганди.

Давомий оммавий намойишлар ва зўравон тўқнашувларда қурбон бўлган ҳамда яраланганларнинг аниқ сонига оид мустақил маълумотлар ҳали-ҳануз имконсизлигича қолмоқда.

Уларнинг ўлими юзасидан тергов ишлари бошланганми-йўқлиги ҳам ҳозирча маълум эмас.

Олма-ота

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Маълум қилинишича, ҳозирга келиб, "мамлакатнинг барча минтақаларида вазият барқарорлашган"

Эртага миллий мотам, ИИВ ўз қурбонларини очиқлади, янги ҳибслар ва Назарбоев 'қарори'

10 январь Қозоғистонда миллий мотам куни. Ички ишлар вазирлиги талафотлари аввал айтилганидан кам. Яна юзлаб одам ҳибсга олинди. Назарбоев сўнгги лавозимини ҳам Тоқаевга ўзи топширганми - янги тафсилотлар.

Миллий мотам куни арафасида Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ўзининг талафотлари сонини очиқлади.

Бир неча кунлик оммавий намойишлар ва зўравон тўқнашувлар чоғида жами 16 нафар ҳарбийсини бой берганлигини айтди.

Бу дастлаб айтилган рақамлардан 2 тага камдир.

Аммо янги рақамлар манзарасида ҳам аниқ қанча инсоний талафот берилгани ноаён қолди.

Расмийлар сўнгги бор 26 нафар тинч фуқаро ўлдирилганини айтишган.

Аммо улар келтирган рақамлар ҳали-ҳануз мустақил манбалар орқали тасдиқланмаган.

Масъуллар қурбонлар шахсини ҳам очиқлашмаган.

Бу маълумотлар Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри - Олма-отада махсус "аксилтеррор" амалиёти давом этаётган бир манзарада янграган.

Бунинг ортидан Қозоғистон президенти хавфсизлик кучларига нишонга огоҳлантиришсиз ўт очиш буйруғини ҳам берганди.

Қозоғистон президенти орада ўзларининг "бандитлар ва террорчилар билан тўқнаш келиб" турганликларини айтган.

Уларнинг ораларида "маҳаллийлари баробарида хорижликлари ва четда тайёргарликдан ўтганлари ҳам борлиги"ни иддао қилган.

Аммо бунинг далилини ҳали-ҳануз келтирмаган.

Расмий хабарларда эса, президент Тоқаев "кўп сонли инсоний талафотларни назарда тутиб, 10 январни Қозоғистонда миллий мотам куни, деб эълон қилиш қарорига келгани" айтилган.

Аммо худди шу баёнотда ҳам уларнинг жами сонига аниқлик киритилмаган.

Сўнгги бир ҳафта ичида Қозоғистонда жами ҳибсга олинганлар сони қарийб 6 минг кишига етган.

Президент Тоқаевнинг матбуот хизмати уларнинг орасида чет эл фуқаролари кўп эканини айтган, аммо давлатини очиқламаган.

Сўнгги вазият

Маълум қилинишича, ҳозирга келиб, "мамлакатнинг барча минтақаларида вазият барқарорлашган".

Аммо аҳоли яшаш пунктларида ҳануз "тозалаш амалиётлари" давом этаётгани айтилган.

Олма-отанинг айрим туманларида бугун ҳам отишмалар садолари эшитилаётганига оид хабарлар бор.

Бугунга келиб, Нурслтон Назарбоев нега ўзининг сўнгги лавозимини ҳам Тоқаевга бергани сабаби "ойдинлашган".

Матбуот котибининг билдиришича, қудратли Хавфсизлик Кенгаши раиси мақомини Элбошининг ўзи Тоқаевга берган.

Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Укибайнинг маълум қилишича, тартибсизликлар "тезкор" ва "қаттиқ" жавоб беришни талаб қилган.

Сўнгги янгиликка Қозоғистон президентининг расмий муносабати маълум эмас.

Тоқаев 5 январь кунги телевизион мурожаатида, "ўзининг бугундан бошлаб Хавфсизлик Кенгаши раиси экани"маълум қилган.

Аммо нега бундай бўлгани сабабини очиқламаган.

Қозоғистон президентининг бу билдиришномаси оммавий намойишлар зўравон тўқнашувларга айланиб кетган бир пайтда янграганди.

Мустақил Қозоғистон биринчи президенти ва Элбошисининг ҳали-ҳануз Нур-Султонда экани фақат кеча, шанба кунига келиб маълум бўлганди.

Қозоғистонда 2 январь куни суюлтирилган газ нархи оширилишига қарши бошланган намойишлар кейинчалик оммавий тус олган, сиёсий характер касб этган ва алал-оқибат зўравон тўқнашувларга айланиб кетганди.

Президент Тоқаев орада амалдаги ҳукуматни истеъфога чиқарган, хавфсизлик идораларида ва молия соҳасида муҳим кадрлар алмашинувини амалга оширган, мамлакатда фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати жорий этган, КХШТ нинг тинчликни сақлаш контингентини чақирган.

Янги ҳукумат эса, сотувдаги суюлтирилган газ бир литри чакана нархини 50-75 тенге қилиб, қатъий белгилаб қўйган, баҳосини яна туширган.

08.01.2022

Зўравонликлар

Сурат манбаси, Getty Images

Масимов қўлга олинди. Назарбоев Нур-Султонда. Олма-ота тинчидими? HRW буйруққа қарши ва миллий мотам

Путин Тоқаев билан гаплашди. Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси давлатга хиёнатда айбланмоқда. Элбоши ҳеч қаёққа кетмаган. Тоқаевнинг огоҳлантиришсиз отиш буйруғи ноқонунийми? Қозоғистонда янги эълон.

Алоқадор мавзулар:

Ҳибс

Карим Масимов

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Карим Масимов Нурсултон Назарбоевнинг яқин иттифоқчиси саналган

Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси қўлга олинди.

Айрим хабарларга кўра, Карим Масимов ҳам давлатга хиёнатда айбланмоқда.

Қозоғистон президенти уни икки кун аввал ишдан бўшатганди.

Унинг ҳибси ҳақида Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитасининг ўзи маълум қилган.

Аммо бу ҳақда ортиқча тафсилотларга тўхталмаган.

Карим Масимов Нурсултон Назарбоевнинг яқин одами сифатида кўрилган.

У собиқ биринчи президент бошқаруви даврида иккита марта Бош вазирлик қилган.

Шу боис ҳам, унинг қўлга олиниши қозоқ ҳукуматидаги қудрат талашувига оид гап-сўзларга сабаб бўлган.

Кечаётган ҳафтада Тоқаевнинг ўзи эса, Нурсултон Назарбоевнинг ўрнини эгаллаган.

Қозоғистон президенти 5 январь кунги телевизион мурожаатида мамлакатдаги қудратли Хавфсизлик Кенгашининг раиси энди ўзи эканини айтган.

Унинг бу эълони Қозоғистондаги намойишлар зўравон тўқнашувларга айланиб кетган бир пайтга тўғри келган.

Ўзи умрбод ҳақли, деб кўрилган лавозимга Тоқаевнинг келишига Элбоши ёки идорасининг муносабати ноаён қолган.

Кун аввалида Қасим-Жомарт Тоқаев оператив штабнинг йиғилишини ҳам ўтказган.

Кадрларни алмаштиришда ҳам давом этган, бу гал эътиборини молия соҳасидагиларга қаратган.

Энг йирик шаҳар

Олма-ота

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Олма-ота Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри бўлади. Шаҳарда, тўртинчи кундирки, масъуллар таъбирича, аксилтеррор амалиёти олиб борилмоқда

Шу соатларда олинаётган хабарларга кўра, Олма-ота назорати ҳукумат қўлига қайтган.

Аммо Қозоғистон президентига кўра, шаҳарда "террорчилик ҳужумлари" ҳануз буткул тинмаган. Давом этаётир.

Тоқаев бу ҳақда Россия президенти билан бугунги телефон мулоқоти чоғида Путинга айтган.

Олма-отада, тўртинчи кундирки, аксилтеррор амалиётлари давом этаётганди.

Маҳаллий вақт билан бугун эрталаб ҳам кучли отишма садолари эшитилаётгани хабар берилганди.

Қозоғистон президенти зўравонликларда "хорижда тайёргарликдан ўтган террорчи"ларни ҳам айблаган.

Аммо на-да бирор бир гуруҳ ёки давлатдан ном тутган.

Ўз сўзларига бирор бир далил ё исбот келтирмаган.

Олма-ота Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри бўлади.

Шу пайтгача шаҳарда қанча одамнинг ўлдирилгани маълум эмас.

Ҳар икки томон ҳам бу хусусда ҳозирча жим.

Шу соатларда олинаётган хабарларга кўра, Тоқаев 10 январни миллий мотам куни, деб эълон қилган.

Матбуот котибининг маълум қилишича, Қозоғистон президенти берилган "кўп сонли инсоний талафотларни ўйлаб, шу каби қарорга келган".

Ўтказиб юборинг Facebook пост , 1

Бу материалга кириш имконсиз

Кўпроқ кўринг FacebookБи-би-си ташқи сайтлар мазмуни учун масъул эмас.

Охири Facebook пост, 1

Расмий маълумотларга ишонилса, сўнгги етти кун ичида жами 44 киши ўлдирилган.

Улардан 26 нафари тинч фуқаро, қолганлари эса, куч тизимлари вакилларидир.

Ички ишлар вазирлиги тинч аҳоли орасидан яраланганлар сони ҳам шунча, деб айтган.

Аммо масъуллар келтираётган рақамларни ҳам мустақил манбалар орқали тасдиқлаш имконсиз.

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат амалда.

Вазирлик қурбонлар шахсини ҳануз очиқламаган.

Улар дафн маросимларининг бўлиб ўтган, ўтмагани ҳам маълум эмас.

Яралангани айтилган фуқароларнинг аҳволи ва қаерда эканликлари тафсилотларига ҳам ҳозирча ойдинлик киритилмаган.

Қурбонлар ва яраланганлар орасида аёллар, болалар ва кексаларнинг бор-йўқликлари ҳам мавҳумлигича қолган.

Қозоғистон президенти

Сурат манбаси, official

Кеча, 7 январ куни Қозоғистон президенти сўнгги олти кун ичида учинчи бор телевизион мулоқот билан чиққан.

Бу галги чиқишида энди "ўзларининг бандитлар ва террорчилар билан тўқнаш келиб турганликлари"ни айтган. (У бундан аввал намойишчиларни "фитначилар", деб атаганди - таҳр.).

Уларнинг қуролли ва хорижда тайёргарликдан ўтганликлари, ораларида хорижликлари ҳам борлигини таъкидлаган.

"Худди шу боис, улар йўқ қилиниши зарур"лиги, "бу иш тез орада амалга оширилиши"ни айтган.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари бу вазифани бажаришга маънавий ва техник жиҳатдан тайёр эканини баён қилган.

"Жиноятчилар ва қотиллар билан қанақа мулоқот бўлиши мумкинлиги"ни айтиб, муаммога тинч йўл билан барҳам беришга оид даъватларни "ақлсизлик", деб атаган.

Хавфсизлик кучларига нишонга огоҳлантиришсиз ўт очишга буйруқ берган.

Аммо ўзининг нега бу каби тўхтамда экани тафсилотларига тўхталмаган. Ўз сўзларига асос ва сабаб келтирмаган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 6
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 6

Президент Тоқаевнинг "бандитлар" ва "террорчилар"га оид сўзлари маҳаллий фаолларнинг эътирозларига сабаб бўлган.

Масъулларга кўра, бугунга келиб намойишларга алоқадорликда ушланганларнинг сони жами 4 минг 400 кишидан ортган.

Қўлга олинганларнинг шахслари, кейинги тақдирларига оид тафсилотлар бу гал ҳам ноаёнлигича қолган.

Улардан икки нафари оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбланган, ҳибс қилинган.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги бундан аввал ушланганлар орасида юздан ортиқ қўшни давлат фуқаролари ҳам борлигини айтган.

Аммо сўз айнан қай бир минтақа давлати ҳақида кетаётганига расман ойдинлик киритмаганди.

Ҳозирга келиб, бутун Қозоғистон бўйлаб намойишлар тинчий бошлаган.

Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида "конституцион тартиб ўрнатилгани" айтилган.

Аммо норозилик аригани ёки йўқлиги маълум эмас.

Элбоши Нур-Султонда

Нурсултон Назарбоев

Сурат манбаси, official

Матбуот котибининг маълум қилишича, Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда. Пойтахт Нур-Султонда.

"Қозоғистонга қардош бир қанча давлат раҳбарлари билан гаплашиб ҳам олган".

Аммо матбуот котиби ўз твитида уларнинг қай бир давлат эканини очиқламаган.

Бундан аввал Беларусь президенти ўзининг Элбоши билан телефон орқали мулоқот қолганини айтиб чиққан.

Унга кўра, Нурсултон Назарбоев, "Барчани Қозоғистон президенти атрофида жипслашишга чақирган".

Аммо Қозоғистонни ўз забтига олган давомий намойишлар ва тўқнашувлар фонида Элбоши халққа кўриниш бермаган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 7
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 7

Матбуот котибининг твитидан собиқ биринчи президентнинг ўз ҳайкали ағдарилиши, саройига ўт қўйилиши, жиянининг ҳибси ва оиласи билан Қозоғистонни тарк этганига оид хабарларга муносабати ноаён қолган.

Агар, унинг твитларига ишонилса, Элбоши соғ.

Хьюман Райтс Вотч Қозоғистондан огоҳлантиришсиз нишонга ўт очиш буйруғини зудлик билан бекор қилишни сўраган.

Тоқаев бу ҳақда хавфсизлик кучларига кеча, жума куни буйруқ берганди.

HRW га кўра, бу буйруқ ноқонуний. Қозоғистон ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларга зиддир.

Қозоғистонга Россия қўшинлари келишда давом этмоқда.

АҚШ Олма-отадаги Бош консуллиги ходимларининг, исташса, Қозоғистондан кетишларига расман рухсат берди.

Шу соатларда олинаётган хабарларга кўра, Россия ҳам ўз фуқароларини самолётларда Олма-отадан олиб чиқмоқчи.

7 январь

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги: 26 тинч фуқаро ўлган

Қозоғистон хавфсизлик кучлари

Сурат манбаси, Reuters

Назарбоев кўринмайди, Нур-Султон деган ном тилга олинмай қўйди

Айрим оммавий ахборот воситалари ва Телеграм-каналларнинг эътибор беришича, Қозоғистон расмий хабарларида мамлакат пойтахтининг номи Нур-Султон тилга олинмай қолган.

Расмий баёнотларда Нур-Султон сўзи ишлатилмаяпти.

Давлат назоратидаги матбуот хабарларида "пойтахт" ёки "Қозоғистон пойтахти" сўзлари қўлланилмоқда.

Қозоғистоннинг янги пойтахти Остона номи 2019 йили Нур-Султон деб ўзгартирилган, бу Қасим-Жомар-Жомарт Тоқаев президентлик лавозимини эгаллаганидан кейин имзолаган дастлабки фармони бўлган эди.

Қозоғистонда норозиликлар бошланганидан буён собиқ президент Нурсултон Назарбоев оммага кўриниш бергани йўқ.

У охирги марта Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 27 декабрь куни бўлиб ўтган МДҲ раҳбарларининг норасмий саммитида кўринган эди.

Қозоғистондаги Orda.kz веб-сайти Назарбоев ва қизлари мамлакатдан чиқиб кетди, деган хабар тарқатди, бироқ бу хабарни бошқа манбалар тасдиқлагани йўқ.

Назарбоевнинг собиқ маслаҳатчиси: Фитначилар Тоқаевни ҳокимиятдан ағдармоқчи бўлдилар

"Менинг ўйлашимча, фитначиларнинг олдига Президент Тоқаевни ҳокимиятдан ағдариш мақсади қўйилган. Худди ўз вақтида Украинада бўлганидагидек қилиш", деб айтган Қозоғистондаги "Хабар 24" давлат телеканалига гапирган сиёсатшунос ва президент Назарбоевнинг собиқ маслаҳатчиси Ермухамат Ертисбаев.

Ертисбаевнинг фикрича, бу миқёсдаги "давлат тўнтариши"ни "ҳокимиятнинг юқори эшелони, айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги сотқинларсиз" амалга ошириб бўлмайди.

Ертисбаевнинг айтишича, Олма-Ота шаҳри аэропортини қўриқлаб турган кучишлатар тизимлари у ерга норози намойишчилар бостириб киришларидан олдин қоровулликни ташлаб чиқиб кетиш буйруғини олганлар.

Бундан ташқари, Ертисбаев сўзларига кўра, Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси тоғларда гўёки норози намойишчиларни тайёргарликдан ўтказиш лагери мавжудлигидан хабар топган, лекин бу хабарни яширган.

Қозоғистон. Шаҳар кўчасида бронетранспортер ва аскар

Сурат манбаси, Reuters

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги: 26 тинч фуқаро ўлган

Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг 7январь куни эълон қилишича, 26 тинч фуқаро ўлган, 18 нафари жароҳатланган.

Бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари ва тартибсизликларнинг 3811 нафари қўлга олинган.

Бундан олдин 26 "қуролланган бандит" ўлдирилгани хабар қилинган эди.

Қозоқ расмийларига кўра, кучишлатар тизимларнинг 18 ходими ҳалок бўлган, 748 нафари яраланган.

2 январдан буён Қозоғистонда давом этаётган тартибсизликлар оқибатида қанча одам ҳалок бўлгани ҳақида мустақил манбалар ахбороти эълон қилингани йўқ.

Кўплаб шарҳловчи ва гувоҳлар фикрича, ҳалок бўлган ва яраланганларнинг сони анча кўп.

Интернет бир тўсилиб, бир "очилиб" турган Қозоғистонда ахборот олиш қийинлашган, Олма-Ота шаҳрида хавфсизлик кучлари намойишчиларни нишонга олиб отганлари ҳақидаги хабарлар тарқалган.

Бунинг оқибатида шифохоналар ўлган инсонлар жасадлари ва ярадорларга тўлиб кетгани ҳақидаги ҳам хабарлар тарқалган, бироқ уларни мустақил манбалардан тасдиқлатиш ҳозирча имконсиз.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 8
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 8

Тоқаев "эркин оммавий ахборот воситалари ва дўнглик ортидаги арбоблар"ни айблади

7 январь куни яна телемурожаат билан чиққан Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги тартибсизликларга гижгижлашда мустақил матбуот ва "дўнглик ортидаги арбоблар"ни айблади, уларга қарши шафқатсиз чора кўришга ваъда берди.

"Ҳуқуқ-тартиботни бузишда кўмак, моҳиятан, гижгижловчи ролни "эркин" деб аталмиш оммавий ахборот воситалари ва бизнинг кўп миллатли халқимиз манфаатларидан узоқ дўнглик ортидаги арбоблар ўйнаяпти", деди Президент Тоқаев.

Унинг сўзларига кўра, оммавий ахборот воситалари демократик эркинликни суистеъмол қилмоқдалар, "бундай ҳуқуқий зўравонликка қарши шафқатсиз чора кўрилади".

Тоқаев огоҳлантиришсиз ўт очишга фармон берди

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев айтишича, мамлакат хавфсизлик кучларига огоҳлантиришсиз ўқотар қуроллардан ўт очишга буйруқ берган.

Президент Тоқаев сўзларига кўра, мамлакатнинг асосий шаҳри Олма-Отага «20000 бандит ҳужум қилган".

У хорижда тайёргарликдан ўтган "террорчилар"ни айблади, бу борада бошқа тафсилотини очиқлагани йўқ.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар қилишича, тартибсизликлар бошланганидан буён "26 қуролланган жиноятчи" ва 18 хавфсизлик кучлари ходими ўлдирилган.

Президент Тоқаевнинг телевизион мурожаатида айтишича, ўзининг сўровига кўра Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилотининг харбийлари етиб келганлар ва улар вақтинча Қозоғистонда бўладилар ва хавфсизликни таъминлашга кўмаклашадилар.

Россия етакчилигидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилотининг 2500 аскари Қозоғистонга жойлаштирилиши хабар қилинган.

Ўзининг чиқишида Президент Тоқаев "қўшин юборгани учун" Россия Президенти Владимир Путинга ўз миннатдорлигини билдирган.

7 январь эрталабки соат 7 да Президент Тоқаев махсус мажлис ўтказган, мамлакатда "конституцион тартиб йўлга қўйилди", деб эълон қилди.

"Маҳаллий органлар вазиятни назорат қилаяпти. Бироқ террорчилар ҳамон қурол ишлатишаяпти, фуқаролар мулкига шикаст етказаяптилар. Шунинг учун ҳам аксилтеррор амалиётларни жангариларни тўла йўқ қилмагунча давом эттириш лозим бўлади", деб айтган Қасим-Жомарт Тоқаев.

Заправка олдидан ўтаётган қозоғистонликлар

Сурат манбаси, Reuters

Суюлтирилган газ учун энг юқори баҳо чегараси белгиланди

Қозоғистоннинг янги ҳукумати суюлтирилган газ учун энг юқори баҳо чегарасини белгилади.

Ҳукумат қарорига кўра, чакана савдода 1 литр суюлтирилган газнинг баҳоси ҳудудига қараб 50-75 тенгедан ошмаслиги лозим.

Бу 0,11-0,16 АҚШ доллари дегани.

Қозоғистонда суюлтирилган газ нархининг 1 январдан бошлаб биржа савдоларидаги нарх-наводан келиб чиқиб шакллантирилиши ва 1 литрининг баҳоси 120 тенгени ташкил этгани норозиликларни келтириб чиқарди.

Унгача турли жойларда автомобилларга қуйиладиган суюлтирилган газ нархлари турлича бўлган, асосан 50-75 тенгедан сотилган.

Шунингдек, АИ-80 маркадаги бензиннинг бир литри нархи 89 тенге, АИ-92 ва АИ-93 бензинлари 182 тенге, АИ-95 маркадаги бензин 215 тенгедан ошмаслиги лозимлиги кўрсатилди.

Дизель ёқилғисининг баҳоси 230 ва 260 тенгедан оширилишига йўл қўйилмаслиги хабар қилинди.

Қозоғистон ҳукумати ёқилғиларга давлат бошқарувини 6 ойга белгилаганини, эркин биржа савдоларига ўтиш яна бир йилга қолдирилганини билдирди.

Россия ҳарбийлари Қозоғистонда

Қозоғистонга йўл олган Россия ҳарбий техникаси колоннаси

6 январь куни россиялик ҳарбийлар Қозоғистонга етиб боргани хабар қилинди.

Би-би-си Рус хизмати россиялик ҳарбийлар кетаётган фотосуратларни эълон қилди, муштарийлар бу суратларни эрталаб Россиянинг Кострома-Иваново автойўлида тасвирга олганлар.

Россия Ҳарбий-Десант қўшинларининг бронетехникаси колоннаси "Иваново-Северный" аэродромига йўл олган.

Мухбирларга кўра, Ивановода Ҳарбий-Десант қўшинларининг 98-дивизияси жойлашган.

Бу дивизиянинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти Қозоғистонга йўллаётган таркибига киритилиши ҳақидаги хабарлар бир кун олдин тарқалган эди.

Матбуотда Россиядан 3000, Беларусдан 100 тадан 300 тагача, Тожикистондан 200 ва Арманистондан 70 аскар Қозоғистонга юборилиши хабар қилинган.

Россия Мудофаа вазирлиги ўз ҳарбийларининг Қозоғистонга етиб борганини маълум қилган, бироқ улар қаерга жойлаштирилгани очиқланмаган.

Қозоғистонга Россия қўшинларининг киритилиши мамлакатнинг ўзи ва ташқарисида салбий қабул қилинди, бу Қозоғистон мустақиллигини йўқотгани сифатидаги ҳам талқинларга ҳам етаклади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 9
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 9

Қозоғистонга йўл олган Россия ҳарбий техникаси колоннаси

Жанг овозига ўхшаган овозлар

6 январь куни Қозоғистон расмийлари Олма-Ота шаҳридаги Республика майдони ва президент қароргоҳи намойишчилардан "тозаланди" дея хабар тарқатдилар.

Олма-Отада бўлган Би-би-си мухбири Абдурасул Абдужалилов ҳақиқий жанг овозларига ўхшаш ўқотар қуроллар отилганини эшитгани ҳақида ёзди.

Расмийлар Олма-Ота шаҳридаги телевизион минорани ва шаҳардаги полиция идораларидан бирини босиб олишга уриниш бўлгани, аммо бартараф этилгани хабарини тарқатдилар.

Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида тинч намойишлар давом этгани кузатилган.

Интернет узиб қўйилгани сабабли дўконларда пластик карточкалар билан харид учун тўловларда муаммолар юзага келган, озиқ-оват дўконлари фақат нақд пул қилишга мажбур бўлганлари учун харидорларнинг бир ярим соатгача чўзилган навбатлари ҳосил бўлган.

Беш кунда 91 миллион долларлик зарар

Тартибсизликлар оқибатида Қозоғистондаги бизнеслар кўрган жами моддий зарар 40 миллиард тенге ёки 91 миллион долларни ташкил этиши мумкин.

Бу дастлабки хомчўтлар холос, дея билдирган Қозоғистон тадбиркорлари палатаси.

"Зарарлар асосан бинолар ташқи фасадларининг бузилгани, шунингдек, катта сондаги қимматбаҳо техника, асбоб-ускуналар, интерьер предметлари ва товар запасларини ўғирлашдан иборат", дея маълум қилган "Атамекен" палатаси.

2300 одам ҳибсга олинган

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги 6 январь кечгача 2298 намойиш ва тартибсизликлар иштирокчиси ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатди.

Ички ишлар вазирлигига кўра, тўқнашувлар оқибатида кучишлатар тизимларнинг 18 ходими ҳалок бўлган, 748 нафари яраланган.

5 январдан 6 январга ўтар кечаси Олма-Ота ва бошқа шаҳарларда кўплаб одам ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалган, Интернет ижтимоий тармоқларида кўча ва шифохоналардаги инсонларнинг жасадлари акс этган фото ва видеолар ёйилди.

Аммо ҳалок бўлган жами намойишчилар ҳақидаги маълумот ҳозирча эълон қилинмади.

Ўнлаб намой��шчилар отиб ўлдирилган

Қозоғистон расмийларига кўра, хавфсизлик кучлари Олма-Ота шаҳрида ўнлаб намойишчиларни отиб ўлдирган.

Олма-Ота шаҳар полициясидан билдиришларича, 6 январь куни ҳалок бўлган инсонларнинг шахсини аниқлаш бошланган.

Полиция вакиллари сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар тунда шаҳар полицияси департаменти ва туманлар ички ишлар идоралари биноларига ҳужум қилганларида ўққа тутилганлар.

Олма-Ота комендатурасига кўра, Қозоғистонда тартибсизликлар бошланганидан буён ҳалок бўлган кучишлатар тизимларининг ходими 13 га етган, ҳуқуқ-тартибот ходимларининг икки нафарининг боши танасидан жудо қилинган, дея хабар тарқатилди.

Расмийларга кўра, 353 полициячи жароҳатланган.

Матбуот хабарларига кўра, пойтахт Нурсултон ва Олма-Ота шаҳарларида 6 январь тонгида вазият тинчлиги кузатилган, намойишлар бўлмагани айтилмоқда.

Қозоғистон хавфсизлик кучлари ва ёқиб юборилган автомобиль

Сурат манбаси, Reuters

Барча давлат муассасалари қаттиқ қўриқланмоқда.

Олма-Отада кўплаб дўконлар талон-тарож қилинган.

Россия Президент Тоқаев сўровига кўра Қозоғистонга қўшин юбораётганини хабар қилди.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти Қозоғистонга "тинчликни таъминловчи кучлар" юбораётганини эълон қилди.

Ташкилот котибияти баёнотида айтилишича, бу кучлар таркибига Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийлари кирган, улар Қозоғистондаги "давлат ва ҳарбий объектларини қўриқлаши, шунингдек, вазиятни барқарорлаштиришда маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўмаклашиши хабар қилинди.

КХШТ аъзолари сафарбарликни тасдиқладилар

КХШТга аъзо мамлакатлар ўз аскарларини Қозоғистонга юборишларини тасдиқладилар.

Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўровига биноан ўз ҳарбийларини юбораётганлари ҳақидаги баёнот билан чиқди.

Тожикистон президенти матбуот хизмати Имомали Раҳмон Президент Тоқаев билан телефон мулқотида Тожикистон Қозоғистондаги КХШТ операциясида иштирок этишга тайёрлигини айтганини хабар қилди.

Тожикистон Қозоғистонга 200 аскар юбормоқчи экани хабар қилинган.

Қирғизистон ҳукумати ҳам КХШТ амалиётида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Арманистон матбуоти ўзларининг 70 аскари Қозоғистонга юборилиши ҳақида хабар тарқатди.

6 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон телефон мулоқотида Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилганлар.

5 январь куни бутун Қозоғистонда Интернет узилгани кузатилган.

Европа Иттифоқи Россиядан Қозоғистон суверенитетини ҳурмат қилишни сўради

Европа Иттифоқи ташқи сиёсат идораси раҳбари Жозеп Боррелнинг журналистларга айтишича, ЕИ Қозоғистонга хорижий қўшинлар киритилишини "эҳтиёткорлик билан қабул қилди".

Еврокомиссия Россияни Қозоғистон суверенитетини ҳурмат қилишга чақирди.

Рейтер ахборот агентлиги хабар қилишича, Еврокомиссия матбуот котиби Қозоғистонга Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ҳарбийлари юборилаётгани ҳақидаги хабарни шарҳларкан, Қозоғистон мустақиллигини ҳурмат қилишга чақирган ва Европа Иттифоқи ўзаро мулоқотни йўлга қўйишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирган.

"Зўравонлик тўхтатилиши керак. Биз барча томонларни зўравонликдан тийилиш ва вазиятдан тинч чиқиш йўлларини излашга чақирамиз. Албаттаки, ЕИ бу мамлакатда мулоқотни қўллаб-қувватлашга тайёр", - деб айтди Еврокомиссия матбуот котиби.

Заправка олдидан ўтаётган қозоғистонликлар

Сурат манбаси, Reuters

6 январь

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 10
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 10

Ўнлаб намойишчилар отиб ўлдирилган

05.01.2022

Қурбонлар бор. Бутун Қозоғистонда фавқулодда ҳолат, Тоқаев КХШТ аъзоларидан ёрдам сўради ва Назарбоев ҳайкали ағдарилдими?

Қурбонлар сони эълон қилинди. Тоқаев энди бутун Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилди. У юз бераётган воқеаларни ташқи агрессияга қиёс берди. Элбошининг ҳайкали ағдарилганига оид видеолар чиқди.

Қозоғистон президенти "террор таҳдиди" туфайли КХШТга аъзо давлатлардан ёрдам сўраб мурожаат қилди.

У мамлакатда содир бўлаётган воқеаларни ташқи тажовуз, деб атади.

Алоқадор мавзулар:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 11
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 11

Ташкилот шартномасининг 4-моддасига мувофиқ, аъзоларидан бирининг хавфсизлиги, барқарорлиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига таҳдид соладиган қуролли ҳужум барча аъзо давлатларга нисбатан тажовуз сифатида қабул қилинади.

Қозоғистон ҳам аъзо бўлган Россия шамсияси остидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти жиддий низолар ичида қолган аъзо давлатга кўмакка келиш, у ерга ўзининг тинчликни сақлаш кучларини юбориш ҳуқуқига эга саналади.

Қозоғистон президентининг бу сўровига қолган ташкилотдошларининг жавоби ҳозирча маълум эмас.

Шу соатларда олинаётган хабарларга кўра, тўқнашувлар чоғида 8 нафар полициячи ва ҳарбий ҳалок бўлган. 300 дан ортиғи яраланган.

Бу ҳақда Қозоғистоннинг Tengrinews.kz. интернет портали мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берган.

Бу Қозоғистон оммавий намойишлар ва тўқнашувлар ичида қолган сўнгги турт кун ичида инсоний талофатларга оид илк маълумотлардир.

Намойишчилар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Санкциясиз намойишлар якшанба куни бошланган

Аммо, шунда ҳам, намойишчилар ёки маҳаллий аҳоли орасида қурбонлар бор-йўқлиги тафсилотлари барибир ноаён қолган.

Қозоғистон жануби-шарқида эса, намойишчилар Элбошининг беш йиллик ҳайкалини йиқитишган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган сурат ва видеоларга ишонилса, ҳодиса Талдиқўрғон шаҳрида юз берган.

Воқеаларнинг бу каби ривожига Элбошининг ўзи ёки идорасининг бирор бир муносабат билдириб чиққани ҳалича кузатилмаган.

Қозоғистон кўчаларидаги ғазабнинг аксарияти айнан собиқ президентга қаратилган кўринади.

Ҳайкални ағдариш жараёни акс этган видеоларда ҳам улар Назарбоев номини айтиб, ҳайқиришган.

Нурсултон Назарбоев президентликдан ўз хоҳиши билан кетган эса-да, бугун чоршанба кунига қадар қудратли Хавфсизлик Кенгаши раиси мақомини ўзида сақлаб келаётганди.

Шу соатларда олинаётган бошқа бир хабарларга кўра, Олма-ота халқаро аэропорти намойишчилардан қайтариб олинган.

Махсус амалиёт олиб борилган ва ҳозир аэропорт одатий иш тартибига қайтмоқда.

Аввалроқ Қозоғистон президенти намойишчилар аэропортдаги бешта, жумладан, чет эл самолётларини ҳам қўлга киритганликларини айтган.

Шунингдек, улар аэропорт ички терминалини вайрон қилишгани, ходимлар аэропортни ташлаб чиқишга мажбур бўлишгани ҳам хабар берилган.

Чоршанба куни Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри Олма-ота аэропортига намойишчиларнинг кириб бориши бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликларнинг қанчалик авж олгани далолати бўлганди.

Намойишларга дастлаб суюлтирилган газ нархининг ошиши сабаб бўлган, кейин бунинг ёнига бошқа сиёсий талаблар ҳам қўшилиб кетган.

Айрим халқаро таҳлилчилар буни қозоқ ҳукуматининг мамлакатни янгилаб, ислоҳ эта олмагани сабаб одамларда анчадан буён йиғилиб, тошиб келаётган ғазаб ва норозилик аломатига ҳам йўйишган.

Қасим-Жомарт Тоқаев 30 йиллик мустақиллиги тарихида Қозоғистонни бошқараётган бор-йўғи иккинчи президент бўлади.

Ғарбий Ақтўбе шаҳрида намойишчиларга қарши сув пуркагич ишлатилгани, айрим жойларда хавфсизлик кучлари намойишчилар тарафини олгани ҳақида хабарлар бор.

Янгиланмоқда, Қозоғистон: Тоқаев Хавфсизлик Кенгаши раиси бўлди, 'ҳеч қаерга кетмоқчи эмас' ва 'ўта қаттиқ йўл тутади'

Танк

Сурат манбаси, Diana Matveeva/TASS

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг ўрнини эгаллади. Нима бўлса бўлсин, пойтахтни тарк этмаслигини айтди. Намойишчиларни фитначилар, деб атади. Уларга қарши ўта қаттиқ йўл тутишга ваъда берди. Аммо нима қилишини айтмади.

Қасим-Жомарт Тоқаев шу соатларда телевизион мурожаат билан чиқди.

"Безори унсурларнинг қанчалик яхши уюшгани эътиборга молик. Бу моддий манфаатдор фитначиларнинг пухта ўйланган ҳаракатлари режасидан далолат беради", - деб айтди президент Тоқаев.

"Айнан фитначилар", деркан, Тоқаев "шунинг учун ҳам давлат раҳбари ва бугундан бошлаб Хавфсизлик Кенгаши раиси сифатида ўта қаттиқ йўл тутиши"ни билдирди.

"Бу давлатимиз хавфсизлиги масаласи. Ишончим комилки, халқ мени қўллаб-қувватлайди. Нима бўлишидан қатъиназар, мен пойтахтда бўламан", - дея қўшимча қилди у.

Президент, шунингдек, тез орада айрим сиёсий ислоҳотлар бўйича таклифлар билан чиқишга ваъда берди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев телемурожаатида бундан буён Қозоғистон Хавфсизлик Кенгашига Нурсултон Назарбоев эмас, ўзи раҳбарлик қилишини маълум қилди.

Россия Тоқаевни дастаклади, аммо намойишчиларни ҳам қораламади - Қозоғистонда намойишлар ва тўқнашувлар тинмаяпти

Қозоғистон

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Қозоғистон президенти намойишлар тинмаётган Олма-ота ва Мангистауда фавқулодда ҳолат жорий этди. Амалдаги ҳукуматни истеъфога чиқарди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берди. Путиннинг матбуот котиби ҳам ўз муносабатини билдирди. Бутун Қозоғистон бўйлаб 'интернет узилди'. Оқтўбеда портлашларга оид хабарлар бор.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг баёнотида Қозоғистон президентини қўллашини айтади.

Аммо намойишчиларнинг айрим талаблари қонуний эканини ҳам таъкидлади.

GETTY IMAGES
Қозоғистон қанча нефть ишлаб чиқаради?

  • 91.9 миллион тонна нефть хомашёси 2018 йили ишлаб чиқарган

  • 12-ўриндунёда аниқланган нефть хомашёси захиралари бўйича

    Манба: iea

    Вазирлик Қозоғистондаги "муаммолар барчасининг тинч, қонун доирасида ва мулоқотлар йўли билан ечилиши тарафдори" эканини билдирди.

    "Россия стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик, биродарлик ва инсоний ришталарига эга давлатда вазиятнинг тез орада барқарорлашига умид қилиб қолиши"ни баён қилди.

    Президент Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков эса, "Қозоғистон ўзининг ички муаммолари ўзи, мустақил ечишга қодир экани"ни айтди.

    Қозоғистон Марказий Осиёнинг Россияга чегарадош ягона давлати бўлади.

    Олма ота

    Сурат манбаси, Reuters

    Худди шу соатларда Оқтўбе вилояти маркази Оқтўбе шаҳрида портлаш садолари қулоққа чалинганига оид хабарлар олинмоқда.

    Нима портлагани ҳозирча маълум эмас, аммо эшитилган овозларнинг унча кучли бўлмагани айтилади.

    GlobalCheck б��окировка мониторинги хизматига кўра, Казахтелеком бутун мамлакат бўйлаб интернетни ўчириб қўйган.

    Олма-ота коменданти Қанат Тацмерденовнинг айтишича эса, 5 январга ўтар кечаси "экстремистик гуруҳлар фаоллашишган".

    "Уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари боис 120 дан ортиқ машинага ўт қўйилган".

    Комендантнинг маълум қилишича, тўқнашувлар натижасида 500 дан ошиқ одам жабр кўрган.

    Бундан ташқари, 120 дўкон ва киосклар, 180 та умумий овқатланиш шохобчаси вайрон бўлган.

    Олма-отадаги ҳокимият биносига ҳам ўт қўйилган.

    Аммо унинг сўзларидан қурбонларнинг бор-йўқлиги очиқ қолган.

    Фавқулодда ҳолат ва ҳукумат истеъфоси

    Қозоғистон полицияси

    Сурат манбаси, Reuters

    Сурат тагсўзи, Қозоғистонда, тўртинчи кундирки, норозилик намойишлар давом этмоқда

    Қозоғистон президенти намойишлар тинмаётган Олма-ота ва Мангистауда фавқулодда ҳолат жорий этди. Амалдаги ҳукуматни истеъфога чиқарди.

    Воқеаларнинг сўнгги ривожи бутун мамлакатни қамраб олган ва тўртинчи кундирки давом этаётган оммавий намойишлар фонида кузатилмоқда.

    Интерфакс-Казахстан нинг ёзишича, шу соатларда мингга яқин киши Олма-отадаги ҳокимият биносига бостириб кирган.

    Ижтимоий тармоқларда уларнинг бино пиллапоясидан кўтариб бораётганлари акс этган видеолар тарқалган.

    Ўтказиб юборинг Twitter пост , 2
    Twitter контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Twitter томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Twitter ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Охири Twitter пост, 2

    Улар полициянинг махсус техникасини қўлга киритишга уринишаётгани ҳолатлари ҳам кўзга ташланган.

    Бино атрофида отишма садолари қулоққа ҳам чалинган.

    Мазкур агентлик мухбирига кўра, намойишчилар бинога "эшиклар ва синган деразалар орқали киришган. Эшитилаётган товушларга қараганда, улар бинодаги жиҳозларни синдиришмоқда".

    "Намойишчиларга қаршилик қилишга уринган полиция ходимлари эса қочишга уринишмоқд��, намойишчилар уларни калтаклашаётир", — дея хабар бермоқда Интерфакс.

    Олма-ота соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, бунгача намойишлар чоғида тан жароҳати олган 190 киши ёрдам сўраб, шаҳар тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган.

    Расмий маълумотларга кўра, улардан 137 нафари полиция ходими ва қолгани тинч аҳоли вакилларидир.

    Одамлар суюлтирилган газ нархининг оширилганидан норози.

    Қозоғистон Ўзбекистондан кейин минтақанинг аҳолиси энг катта давлати бўлади.

    Туркманистон билан бирга Марказий Осиёдаги табиий энергия захираларига бой иккита давлатдан биттаси саналади.

    Ҳозир Қозоғистоннинг Олма-отадан бошқа шаҳарларида ҳам полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар кузатилаётгани айтилади.

    Ўт қўйилган полиция машинаси

    Сурат манбаси, Reuters

    Бош вазирнинг вазифалари вақтинчалик унинг биринчи ўринбосари - Алихон Смаиловга юкланди.

    Қозоғистоннинг давлат котиби ҳам янгиланди.

    Кримбек Кушербаев ўрнини президентнинг собиқ ёрдамчиси Ерлан Карин эгаллади.

    Хавфсизлик идораларида ҳам кадрлар ўзгаришига оид хабарлар бор.

    Президент маъмурияти раҳбари ўринбосари Мурат Нуртлеу Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

    Президент амалдаги ҳукуматни "норозилик вазиятига йўл қўйганликда" айблади.

    Кун аввалида ҳукуматнинг истеъфосига оид фармонни имзолади.

    Чоршанба куни бўлиб ўтган йиғилишдан сўнг Тоқаев ижтимоий аҳамиятга эга товарлар, шунингдек, бензин ва дизель ёқилғиси нархларини давлат томонидан тартибга солиш бўйича топшириқлар берди.

    Олма-ота ва Мангистауда фавқулодда ҳолат тартиби 19 январгача амал қилади.

    Президент қарорида, шунингдек, соат 23.00 дан эрталабки 7.00 гача комендантлик соати жорий этиш, оммавий тадбирларни ўтказишни тақиқлаш, одамлар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш ҳам кўзда тутилган.

    Намойишлар якшанба куни Қозоғистон ғарбида бошланган.

    Кеча, сешанба кунига келиб эса, улар мамлакатнинг деярли барча йирик шаҳарларини қамраб олган.

    Аксарият ҳолларда норозилик чиқишлари полиция билан тўқнашувларга ҳам айланиб кетган.

    Ўзбекистон бугун, 5 январь куни намойишлар маркази бўлган Актауга павозларни бекор қилди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Ҳаво йўллари янги билдиришнома билан чиқди.

    Ширкат Урганч - Актау (Оқтов) - Урганч йўналиши бўйича парвозларни амалга ошириш кунлари ҳақидаги қўшимча маълумот кейинроқ тақдим этилишини билдирди.

    Uzbekistan Airways бунга Актау халқаро аэропорти халқаро парвозларни қабул қилиш ва амалга оширишни ёпганлиги сабаб бўлганини айтди.

    Видеомурожаат

    Президент Токаев

    Сурат манбаси, Reuters

    Сурат тагсўзи, Қозоғистон президенти намойишчиларни оқилликка чақирган

    Бундан аввал Қасим-Жомарт Тоқаев намойишчиларга мурожаат билан ҳам чиққан.

    Қозоғистон президенти уларни оқилликка чақирган.

    Намойишчилардан қонунга зид амаллардан тийилишларини сўраган.

    Президентнинг видеомурожаатини матбуот котиби Берик Уали Facebook да эълон қилган.

    Қасим-Жомарт Тоқаев ўз мурожаатида яна намойишлар сабаб, ҳукумат қуламаслигини таъкидлаган.

    Қозоғистонга можаро эмас, ўзаро ишонч ва мулоқот кераклигини айтган.

    Президент яна намойишчилардан иғволарга учмасликни сўраган.

    Уларга давлат муассасалари ва ҳарбий объектларга ҳужум қилиш - ноқонуний эканини эслатган.

    Тартибсизликлар

    Қозоғистондаги намойишлар

    Сурат манбаси, Reuters

    Қозоғистондаги намойишлар

    Сурат манбаси, Reuters

    Сурат тагсўзи, Махсус полиция кучлари

    Сешанба куни Олма-ота полицияси шаҳар ҳокимияти биносига бостириб киришга уринган юзлаб намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ ва шовқинли граната қўллаган.

    Олма-отада жойлашган Франс-Пресс журналистларининг хабар беришича, бир неча намойишчи ва полициячи енгил жароҳатлар билан шифохоналарга етказилган, тартибсизликлар иштирокчилари қўлга олинган.

    Қозоғистоннинг zakon.kz порталига кўра, кечга яқин полиция деярли барча намойишчиларни Республика майдонидан сиқиб чиқарган, тартибсизликлар вақтида бир неча полиция машинаси ёниб кетган.

    Ўтказиб юборинг Twitter пост , 3
    Twitter контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Twitter томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Twitter ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Охири Twitter пост, 3

    Гувоҳлар ва мухбирларнинг айтишларича, Олма-отада портлаш садолари тунда ҳам тинмаган.

    Актауда намойишчилар мамлакат президенти билан учрашишни талаб қилишган.

    Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларида эса, ҳукуматнинг истеъфоси ва халқнинг турмуш даражасини оширишга оид даъватлар янграган.

    Бу ҳақда Россиянинг Интерфакс ахборот агентлиги хабар берган.

    Намойишлар фонида фойдаланувчилар ижтимоий тармоқлардаги узилишлардан ҳам шикоят қилишган.

    Олма-ота ва пойтахт Нур-Султоннинг айрим туманларида интернет блоклангани, WhatsApp ва Telegram мессенжерлари ишламаётганига оид хабарлар олинган.

    Чоршанба куни эрталаб Олма-отада яна тартибсизликлар бошланган.

    Республика майдони зирҳли уловлар билан тўсиб қўйилган.

    Шаҳарнинг турли қисмларида енгил шовқинли гранаталар портлашининг садолари қулоққа чалинган.

    Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, намойишлар чоғида 200 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.

    Ўт қўйилган полиция машинаси

    Сурат манбаси, Reuters

    Хабар янгиланмоқда.

    04.01.2022

    Янгиланди. Қозоғистон: Намойишчилар полиция билан тўқнашишди

    Намойишчилар

    Сурат манбаси, Getty Images

    Сурат тагсўзи, Санкциясиз намойишлар якшанба куни бошланган

    Қозоғистонда намойишлар зўравон тус олди. Намойишчилар полиция билан тўқнашишди. Ижтимоий тармоқларда тўқнашувлар акс этган видеолар тарқалган. Мамлакатда, учинчи кундирки, намойишлар тинмаётир. Одамлар суюлтирилган газ нархи оширилганидан норози.

    Президент Тоқаев ҳукуматга вазиятни зудлик билан кўриб чиқишни буюрган.

    Ҳукумат комиссияси Актаудаги фаоллар билан учрашган.

    Суюлтирилган газ нархини тушириш ва намойишчиларни жавобгарликка тортмасликка ваъда берган.

    Аммо намойишчилар ҳукуматнинг ваъдаларидан норози.

    Суюлтирилган газ литрини яна 60 тенге (тахминан 14 АҚШ центи)га тушириш, эски нархни қайтаришни талаб қилишмоқда.

    Тўқнашувлар натижасида қурбонлар ва яраланганларнинг бор-йўқлиги шу соатларда маълум эмас.

    Ўтказиб юборинг Twitter пост , 4
    Twitter контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Twitter томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Twitter ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Охири Twitter пост, 4

    Видео:

    Свет, газ нега йўқ? Энди бундан ҳам ёмон бўладими?

    Ўтказиб юборинг YouTube пост , 12
    Google YouTube контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

    Охири YouTube пост, 12

    Намойишлар

    Xarita

    Санкциясиз намойишлар якшанба куни бошланган.

    Одамлар Мангистау вилояти маркази Актауда йиғилишган.

    Улар ҳокимлик биноси қаршисидаги майдонда тўпланишган.

    1 январь куни эса, вилоят масъуллари суюлтирилган газ нархини икки баравар оширишган.

    Бунинг ортидан бир литр газнинг баҳоси 120 тенгега чиққан.

    Қозоғистондаги журналист Жоанна Лиллиснинг eurasianet.org учун ёзишича, масъуллар бунинг сабабини турлича изоҳлашган.

    Бирларига кўра, суюлтирилган газга талаб кучайган.

    Бошқа бирларининг айтишларича, бунга 1 январдан бошлаб, тижоратнинг электрон шаклига ўтилиши билан боғлиқ техник омиллар сабаб бўлган.

    Актаудан Жанаўзенгача

    Ўтказиб юборинг Twitter пост , 5
    Twitter контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Twitter томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Twitter ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Охири Twitter пост, 5

    Хабарларга кўра, намойишлар Жанаўзен, Қўриқ, Оқшукур ва яна бошқа аҳоли пунктларига ҳам ёйилган.

    Аммо энг йириги Актауда кузатилган.

    Бу ерда мингга яқин одам намойишга чиққан.

    "Маҳаллий аҳолининг кучи билан йиғилганлар учун сув, озиқ-овқат ташкиллаштирилган ва чодирлар тикланган".

    Бу ҳақда намойиш шоҳидларидан бирининг сўзларига таяниб, Россиянинг Интерфакс ахборот агентлиги хабар берган.

    Сатҳдан имконли бўлган видеоларда намойишчиларнинг ҳокимият биноси қаршисига ўтов ўрнатишгани ҳам кўрилади.

    Жоанна Лиллис эса, намойишларнинг Қозоғистоннинг тужжорий маркази саналувчи Олма-ота ва пойтахт Нур-султон қадар ёйилгани ҳақида ёзган.

    Унга кўра, намойиш уюштириш режасида эканликда гумони билан полиция Олма-отада айрим фаолларни ҳибсга ҳам олган.

    Журналистнинг ёзишича, барча намойишчиларнинг ҳам мақсади аниқ эмас, яъни ёқилғи нархи ошмаган ерларда ҳам одамлар уни арзонлаштиришни талаб қилишаётир.

    Ваъдалар

    Nur-Sulton shahri

    Сурат манбаси, official

    Маҳаллий масъуллар бундан аввал намойишчиларни тартибни бузмаслик, қонунбузарлик қилмасликка чақиришганди.

    Жанаўзенда уюштирилган 2011 йилги намойишлар чоғида эса, полиция намойишчиларни ўққа тутган.

    Кеча, душанба куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматга, "Иқтисодий имкониятларни ҳисобга олган ҳолда Жанаўзендаги вазиятни зудлик билан кўриб чиқиш"ни топширган.

    Кечроқ Қозоғистон Бош вазирининг расмий сайтида ҳукумат вилоятда газ нархини тартибга солиш режасида экани маълум қилинган.

    Ёқилғи қуйиш шохобчалари эса, "ўз ташаббуслари" билан суюлтирилган газ бир литри нархини 85-90 тенгага туширишга рози эканликлари айтилган.

    Аммо, хабарларга кўра, бу намойишчиларни қониқтирмаган.

    Улар 60 тенгелик эски нархга қайтишни талаб қилишган.

    Ҳукуматнинг маълум қилишича, "Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги ҳозир ўз текширувини бошлаган".

    "Нархлар борасида ёқилғи қуйиш шохобчалари эгалари тил бириктириб олишганми-йўқлигини ўрганишга киришган".

    Жанаўзендаги нефтчиларнинг 2011 йилги давомий оммавий норозилик намойишлари алал-оқибат тартибсизликларга айланиб кетган.

    Полиция намойишчиларга қарата ўт очган.

    Ҳодисалар 16 кишининг ўлими ва 100 дан ортиғининг тан жароҳатлари олиши билан якун топган.

    BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

    Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek