Янгиланди, Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги: 26 тинч фуқаро ўлган Qozog‘iston (ВИДЕО)

Қозоғистон хавфсизлик кучлари

Сурат манбаси, Reuters

Назарбоев кўринмайди, Нур-Султон деган ном тилга олинмай қўйди

Айрим оммавий ахборот воситалари ва Телеграм-каналларнинг эътибор беришича, Қозоғистон расмий хабарларида мамлакат пойтахтининг номи Нур-Султон тилга олинмай қолган.

Расмий баёнотларда Нур-Султон сўзи ишлатилмаяпти.

Давлат назоратидаги матбуот хабарларида "пойтахт" ёки "Қозоғистон пойтахти" сўзлари қўлланилмоқда.

Қозоғистоннинг янги пойтахти Остона номи 2019 йили Нур-Султон деб ўзгартирилган, бу Қасим-Жомар-Жомарт Тоқаев президентлик лавозимини эгаллаганидан кейин имзолаган дастлабки фармони бўлган эди.

Қозоғистонда норозиликлар бошланганидан буён собиқ президент Нурсултон Назарбоев оммага кўриниш бергани йўқ.

У охирги марта Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 27 декабрь куни бўлиб ўтган МДҲ раҳбарларининг норасмий саммитида кўринган эди.

Қозоғистондаги Orda.kz веб-сайти Назарбоев ва қизлари мамлакатдан чиқиб кетди, деган хабар тарқатди, бироқ бу хабарни бошқа манбалар тасдиқлагани йўқ.

Назарбоевнинг собиқ маслаҳатчиси: Фитначилар Тоқаевни ҳокимиятдан ағдармоқчи бўлдилар

"Менинг ўйлашимча, фитначиларнинг олдига Президент Тоқаевни ҳокимиятдан ағдариш мақсади қўйилган. Худди ўз вақтида Украинада бўлганидагидек қилиш", деб айтган Қозоғистондаги "Хабар 24" давлат телеканалига гапирган сиёсатшунос ва президент Назарбоевнинг собиқ маслаҳатчиси Ермухамат Ертисбаев.

Ертисбаевнинг фикрича, бу миқёсдаги "давлат тўнтариши"ни "ҳокимиятнинг юқори эшелони, айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги сотқинларсиз" амалга ошириб бўлмайди.

Ертисбаевнинг айтишича, Олма-Ота шаҳри аэропортини қўриқлаб турган кучишлатар тизимлари у ерга норози намойишчилар бостириб киришларидан олдин қоровулликни ташлаб чиқиб кетиш буйруғини олганлар.

Бундан ташқари, Ертисбаев сўзларига кўра, Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси тоғларда гўёки норози намойишчиларни тайёргарликдан ўтказиш лагери мавжудлигидан хабар топган, лекин бу хабарни яширган.

Қозоғистон. Шаҳар кўчасида бронетранспортер ва аскар

Сурат манбаси, Reuters

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги: 26 тинч фуқаро ўлган

Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг 7январь куни эълон қилишича, 26 тинч фуқаро ўлган, 18 нафари жароҳатланган.

Бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари ва тартибсизликларнинг 3811 нафари қўлга олинган.

Бундан олдин 26 "қуролланган бандит" ўлдирилгани хабар қилинган эди.

Қозоқ расмийларига кўра, кучишлатар тизимларнинг 18 ходими ҳалок бўлган, 748 нафари яраланган.

2 январдан буён Қозоғистонда давом этаётган тартибсизликлар оқибатида қанча одам ҳалок бўлгани ҳақида мустақил манбалар ахбороти эълон қилингани йўқ.

Кўплаб шарҳловчи ва гувоҳлар фикрича, ҳалок бўлган ва яраланганларнинг сони анча кўп.

Интернет бир тўсилиб, бир "очилиб" турган Қозоғистонда ахборот олиш қийинлашган, Олма-Ота шаҳрида хавфсизлик кучлари намойишчиларни нишонга олиб отганлари ҳақидаги хабарлар тарқалган.

Бунинг оқибатида шифохоналар ўлган инсонлар жасадлари ва ярадорларга тўлиб кетгани ҳақидаги ҳам хабарлар тарқалган, бироқ уларни мустақил манбалардан тасдиқлатиш ҳозирча имконсиз.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Тоқаев "эркин оммавий ахборот воситалари ва дўнглик ортидаги арбоблар"ни айблади

7 январь куни яна телемурожаат билан чиққан Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги тартибсизликларга гижгижлашда мустақил матбуот ва "дўнглик ортидаги арбоблар"ни айблади, уларга қарши шафқатсиз чора кўришга ваъда берди.

"Ҳуқуқ-тартиботни бузишда кўмак, моҳиятан, гижгижловчи ролни "эркин" деб аталмиш оммавий ахборот воситалари ва бизнинг кўп миллатли халқимиз манфаатларидан узоқ дўнглик ортидаги арбоблар ўйнаяпти", деди Президент Тоқаев.

Унинг сўзларига кўра, оммавий ахборот воситалари демократик эркинликни суистеъмол қилмоқдалар, "бундай ҳуқуқий зўравонликка қарши шафқатсиз чора кўрилади".

Тоқаев огоҳлантиришсиз ўт очишга фармон берди

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев айтишича, мамлакат хавфсизлик кучларига огоҳлантиришсиз ўқотар қуроллардан ўт очишга буйруқ берган.

Президент Тоқаев сўзларига кўра, мамлакатнинг асосий шаҳри Олма-Отага «20000 бандит ҳужум қилган".

У хорижда тайёргарликдан ўтган "террорчилар"ни айблади, бу борада бошқа тафсилотини очиқлагани йўқ.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар қилишича, тартибсизликлар бошланганидан буён "26 қуролланган жиноятчи" ва 18 хавфсизлик кучлари ходими ўлдирилган.

Президент Тоқаевнинг телевизион мурожаатида айтишича, ўзининг сўровига кўра Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилотининг харбийлари етиб келганлар ва улар вақтинча Қозоғистонда бўладилар ва хавфсизликни таъминлашга кўмаклашадилар.

Россия етакчилигидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилотининг 2500 аскари Қозоғистонга жойлаштирилиши хабар қилинган.

Ўзининг чиқишида Президент Тоқаев "қўшин юборгани учун" Россия Президенти Владимир Путинга ўз миннатдорлигини билдирган.

7 январь эрталабки соат 7 да Президент Тоқаев махсус мажлис ўтказган, мамлакатда "конституцион тартиб йўлга қўйилди", деб эълон қилди.

"Маҳаллий органлар вазиятни назорат қилаяпти. Бироқ террорчилар ҳамон қурол ишлатишаяпти, фуқаролар мулкига шикаст етказаяптилар. Шунинг учун ҳам аксилтеррор амалиётларни жангариларни тўла йўқ қилмагунча давом эттириш лозим бўлади", деб айтган Қасим-Жомарт Тоқаев.

Заправка олдидан ўтаётган қозоғистонликлар

Сурат манбаси, Reuters

Суюлтирилган газ учун энг юқори баҳо чегараси белгиланди

Қозоғистоннинг янги ҳукумати суюлтирилган газ учун энг юқори баҳо чегарасини белгилади.

Ҳукумат қарорига кўра, чакана савдода 1 литр суюлтирилган газнинг баҳоси ҳудудига қараб 50-75 тенгедан ошмаслиги лозим.

Бу 0,11-0,16 АҚШ доллари дегани.

Қозоғистонда суюлтирилган газ нархининг 1 январдан бошлаб биржа савдоларидаги нарх-наводан келиб чиқиб шакллантирилиши ва 1 литрининг баҳоси 120 тенгени ташкил этгани норозиликларни келтириб чиқарди.

Унгача турли жойларда автомобилларга қуйиладиган суюлтирилган газ нархлари турлича бўлган, асосан 50-75 тенгедан сотилган.

Шунингдек, АИ-80 маркадаги бензиннинг бир литри нархи 89 тенге, АИ-92 ва АИ-93 бензинлари 182 тенге, АИ-95 маркадаги бензин 215 тенгедан ошмаслиги лозимлиги кўрсатилди.

Дизель ёқилғисининг баҳоси 230 ва 260 тенгедан оширилишига йўл қўйилмаслиги хабар қилинди.

Қозоғистон ҳукумати ёқилғиларга давлат бошқарувини 6 ойга белгилаганини, эркин биржа савдоларига ўтиш яна бир йилга қолдирилганини билдирди.

Россия ҳарбийлари Қозоғистонда

Қозоғистонга йўл олган Россия ҳарбий техникаси колоннаси

6 январь куни россиялик ҳарбийлар Қозоғистонга етиб боргани хабар қилинди.

Би-би-си Рус хизмати россиялик ҳарбийлар кетаётган фотосуратларни эълон қилди, муштарийлар бу суратларни эрталаб Россиянинг Кострома-Иваново автойўлида тасвирга олганлар.

Россия Ҳарбий-Десант қўшинларининг бронетехникаси колоннаси "Иваново-Северный" аэродромига йўл олган.

Мухбирларга кўра, Ивановода Ҳарбий-Десант қўшинларининг 98-дивизияси жойлашган.

Бу дивизиянинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти Қозоғистонга йўллаётган таркибига киритилиши ҳақидаги хабарлар бир кун олдин тарқалган эди.

Матбуотда Россиядан 3000, Беларусдан 100 тадан 300 тагача, Тожикистондан 200 ва Арманистондан 70 аскар Қозоғистонга юборилиши хабар қилинган.

Россия Мудофаа вазирлиги ўз ҳарбийларининг Қозоғистонга етиб борганини маълум қилган, бироқ улар қаерга жойлаштирилгани очиқланмаган.

Қозоғистонга Россия қўшинларининг киритилиши мамлакатнинг ўзи ва ташқарисида салбий қабул қилинди, бу Қозоғистон мустақиллигини йўқотгани сифатидаги ҳам талқинларга ҳам етаклади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Қозоғистонга йўл олган Россия ҳарбий техникаси колоннаси

Жанг овозига ўхшаган овозлар

6 январь куни Қозоғистон расмийлари Олма-Ота шаҳридаги Республика майдони ва президент қароргоҳи намойишчилардан "тозаланди" дея хабар тарқатдилар.

Олма-Отада бўлган Би-би-си мухбири Абдурасул Абдужалилов ҳақиқий жанг овозларига ўхшаш ўқотар қуроллар отилганини эшитгани ҳақида ёзди.

Расмийлар Олма-Ота шаҳридаги телевизион минорани ва шаҳардаги полиция идораларидан бирини босиб олишга уриниш бўлгани, аммо бартараф этилгани хабарини тарқатдилар.

Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида тинч намойишлар давом этгани кузатилган.

Интернет узиб қўйилгани сабабли дўконларда пластик карточкалар билан харид учун тўловларда муаммолар юзага келган, озиқ-оват дўконлари фақат нақд пул қилишга мажбур бўлганлари учун харидорларнинг бир ярим соатгача чўзилган навбатлари ҳосил бўлган.

Беш кунда 91 миллион долларлик зарар

Тартибсизликлар оқибатида Қозоғистондаги бизнеслар кўрган жами моддий зарар 40 миллиард тенге ёки 91 миллион долларни ташкил этиши мумкин.

Бу дастлабки хомчўтлар холос, дея билдирган Қозоғистон тадбиркорлари палатаси.

"Зарарлар асосан бинолар ташқи фасадларининг бузилгани, шунингдек, катта сондаги қимматбаҳо техника, асбоб-ускуналар, интерьер предметлари ва товар запасларини ўғирлашдан иборат", дея маълум қилган "Атамекен" палатаси.

2300 одам ҳибсга олинган

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги 6 январь кечгача 2298 намойиш ва тартибсизликлар иштирокчиси ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатди.

Ички ишлар вазирлигига кўра, тўқнашувлар оқибатида кучишлатар тизимларнинг 18 ходими ҳалок бўлган, 748 нафари яраланган.

5 январдан 6 январга ўтар кечаси Олма-Ота ва бошқа шаҳарларда кўплаб одам ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалган, Интернет ижтимоий тармоқларида кўча ва шифохоналардаги инсонларнинг жасадлари акс этган фото ва видеолар ёйилди.

Аммо ҳалок бўлган жами намойишчилар ҳақидаги маълумот ҳозирча эълон қилинмади.

Ўнлаб намойишчилар отиб ўлдирилган

Қозоғистон расмийларига кўра, хавфсизлик кучлари Олма-Ота шаҳрида ўнлаб намойишчиларни отиб ўлдирган.

Олма-Ота шаҳар полициясидан билдиришларича, 6 январь куни ҳалок бўлган инсонларнинг шахсини аниқлаш бошланган.

Полиция вакиллари сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар тунда шаҳар полицияси департаменти ва туманлар ички ишлар идоралари биноларига ҳужум қилганларида ўққа тутилганлар.

Олма-Ота комендатурасига кўра, Қозоғистонда тартибсизликлар бошланганидан буён ҳалок бўлган кучишлатар тизимларининг ходими 13 га етган, ҳуқуқ-тартибот ходимларининг икки нафарининг боши танасидан жудо қилинган, дея хабар тарқатилди.

Расмийларга кўра, 353 полициячи жароҳатланган.

Матбуот хабарларига кўра, пойтахт Нурсултон ва Олма-Ота шаҳарларида 6 январь тонгида вазият тинчлиги кузатилган, намойишлар бўлмагани айтилмоқда.

Қозоғистон хавфсизлик кучлари ва ёқиб юборилган автомобиль

Сурат манбаси, Reuters

Барча давлат муассасалари қаттиқ қўриқланмоқда.

Олма-Отада кўплаб дўконлар талон-тарож қилинган.

Россия Президент Тоқаев сўровига кўра Қозоғистонга қўшин юбораётганини хабар қилди.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти Қозоғистонга "тинчликни таъминловчи кучлар" юбораётганини эълон қилди.

Ташкилот котибияти баёнотида айтилишича, бу кучлар таркибига Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийлари кирган, улар Қозоғистондаги "давлат ва ҳарбий объектларини қўриқлаши, шунингдек, вазиятни барқарорлаштиришда маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўмаклашиши хабар қилинди.

КХШТ аъзолари сафарбарликни тасдиқладилар

КХШТга аъзо мамлакатлар ўз аскарларини Қозоғистонга юборишларини тасдиқладилар.

Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўровига биноан ўз ҳарбийларини юбораётганлари ҳақидаги баёнот билан чиқди.

Тожикистон президенти матбуот хизмати Имомали Раҳмон Президент Тоқаев билан телефон мулқотида Тожикистон Қозоғистондаги КХШТ операциясида иштирок этишга тайёрлигини айтганини хабар қилди.

Тожикистон Қозоғистонга 200 аскар юбормоқчи экани хабар қилинган.

Қирғизистон ҳукумати ҳам КХШТ амалиётида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Арманистон матбуоти ўзларининг 70 аскари Қозоғистонга юборилиши ҳақида хабар тарқатди.

6 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон телефон мулоқотида Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилганлар.

5 январь куни бутун Қозоғистонда Интернет узилгани кузатилган.

Европа Иттифоқи Россиядан Қозоғистон суверенитетини ҳурмат қилишни сўради

Европа Иттифоқи ташқи сиёсат идораси раҳбари Жозеп Боррелнинг журналистларга айтишича, ЕИ Қозоғистонга хорижий қўшинлар киритилишини "эҳтиёткорлик билан қабул қилди".

Еврокомиссия Россияни Қозоғистон суверенитетини ҳурмат қилишга чақирди.

Рейтер ахборот агентлиги хабар қилишича, Еврокомиссия матбуот котиби Қозоғистонга Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ҳарбийлари юборилаётгани ҳақидаги хабарни шарҳларкан, Қозоғистон мустақиллигини ҳурмат қилишга чақирган ва Европа Иттифоқи ўзаро мулоқотни йўлга қўйишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирган.

"Зўравонлик тўхтатилиши керак. Биз барча томонларни зўравонликдан тийилиш ва вазиятдан тинч чиқиш йўлларини излашга чақирамиз. Албаттаки, ЕИ бу мамлакатда мулоқотни қўллаб-қувватлашга тайёр", - деб айтди Еврокомиссия матбуот котиби.

05.01.2022

Қурбонлар бор. Бутун Қозоғистонда фавқулодда ҳолат, Тоқаев КХШТ аъзоларидан ёрдам сўради ва Назарбоев ҳайкали ағдарилдими?

Қурбонлар сони эълон қилинди. Тоқаев энди бутун Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилди. У юз бераётган воқеаларни ташқи агрессияга қиёс берди. Элбошининг ҳайкали ағдарилганига оид видеолар чиқди.

Қозоғистон президенти "террор таҳдиди" туфайли КХШТга аъзо давлатлардан ёрдам сўраб мурожаат қилди.

У мамлакатда содир бўлаётган воқеаларни ташқи тажовуз, деб атади.

Алоқадор мавзулар:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Ташкилот шартномасининг 4-моддасига мувофиқ, аъзоларидан бирининг хавфсизлиги, барқарорлиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига таҳдид соладиган қуролли ҳужум барча аъзо давлатларга нисбатан тажовуз сифатида қабул қилинади.

Қозоғистон ҳам аъзо бўлган Россия шамсияси остидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти жиддий низолар ичида қолган аъзо давлатга кўмакка келиш, у ерга ўзининг тинчликни сақлаш кучларини юбориш ҳуқуқига эга саналади.

Қозоғистон президентининг бу сўровига қолган ташкилотдошларининг жавоби ҳозирча маълум эмас.

Шу соатларда олинаётган хабарларга кўра, тўқнашувлар чоғида 8 нафар полициячи ва ҳарбий ҳалок бўлган. 300 дан ортиғи яраланган.

Бу ҳақда Қозоғистоннинг Tengrinews.kz. интернет портали мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берган.

Бу Қозоғистон оммавий намойишлар ва тўқнашувлар ичида қолган сўнгги турт кун ичида инсоний талофатларга оид илк маълумотлардир.

Намойишчилар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Санкциясиз намойишлар якшанба куни бошланган

Аммо, шунда ҳам, намойишчилар ёки маҳаллий аҳоли орасида қурбонлар бор-йўқлиги тафсилотлари барибир ноаён қолган.

Қозоғистон жануби-шарқида эса, намойишчилар Элбошининг беш йиллик ҳайкалини йиқитишган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган сурат ва видеоларга ишонилса, ҳодиса Талдиқўрғон шаҳрида юз берган.

Воқеаларнинг бу каби ривожига Элбошининг ўзи ёки идорасининг бирор бир муносабат билдириб чиққани ҳалича кузатилмаган.

Қозоғистон кўчаларидаги ғазабнинг аксарияти айнан собиқ президентга қаратилган кўринади.

Ҳайкални ағдариш жараёни акс этган видеоларда ҳам улар Назарбоев номини айтиб, ҳайқиришган.

Нурсултон Назарбоев президентликдан ўз хоҳиши билан кетган эса-да, бугун чоршанба кунига қадар қудратли Хавфсизлик Кенгаши раиси мақомини ўзида сақлаб келаётганди.

Шу соатларда олинаётган бошқа бир хабарларга кўра, Олма-ота халқаро аэропорти намойишчилардан қайтариб олинган.

Махсус амалиёт олиб борилган ва ҳозир аэропорт одатий иш тартибига қайтмоқда.

Аввалроқ Қозоғистон президенти намойишчилар аэропортдаги бешта, жумладан, чет эл самолётларини ҳам қўлга киритганликларини айтган.

Шунингдек, улар аэропорт ички терминалини вайрон қилишгани, ходимлар аэропортни ташлаб чиқишга мажбур бўлишгани ҳам хабар берилган.

Чоршанба куни Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри Олма-ота аэропортига намойишчиларнинг кириб бориши бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликларнинг қанчалик авж олгани далолати бўлганди.

Намойишларга дастлаб суюлтирилган газ нархининг ошиши сабаб бўлган, кейин бунинг ёнига бошқа сиёсий талаблар ҳам қўшилиб кетган.

Айрим халқаро таҳлилчилар буни қозоқ ҳукуматининг мамлакатни янгилаб, ислоҳ эта олмагани сабаб одамларда анчадан буён йиғилиб, тошиб келаётган ғазаб ва норозилик аломатига ҳам йўйишган.

Қасим-Жомарт Тоқаев 30 йиллик мустақиллиги тарихида Қозоғистонни бошқараётган бор-йўғи иккинчи президент бўлади.

Ғарбий Ақтўбе шаҳрида намойишчиларга қарши сув пуркагич ишлатилгани, айрим жойларда хавфсизлик кучлари намойишчилар тарафини олгани ҳақида хабарлар бор.

Янгиланмоқда, Қозоғистон: Тоқаев Хавфсизлик Кенгаши раиси бўлди, 'ҳеч қаерга кетмоқчи эмас' ва 'ўта қаттиқ йўл тутади'

Танк

Сурат манбаси, Diana Matveeva/TASS

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг ўрнини эгаллади. Нима бўлса бўлсин, пойтахтни тарк этмаслигини айтди. Намойишчиларни фитначилар, деб атади. Уларга қарши ўта қаттиқ йўл тутишга ваъда берди. Аммо нима қилишини айтмади.

Қасим-Жомарт Тоқаев шу соатларда телевизион мурожаат билан чиқди.

"Безори унсурларнинг қанчалик яхши уюшгани эътиборга молик. Бу моддий манфаатдор фитначиларнинг пухта ўйланган ҳаракатлари режасидан далолат беради", - деб айтди президент Тоқаев.

"Айнан фитначилар", деркан, Тоқаев "шунинг учун ҳам давлат раҳбари ва бугундан бошлаб Хавфсизлик Кенгаши раиси сифатида ўта қаттиқ йўл тутиши"ни билдирди.

"Бу давлатимиз хавфсизлиги масаласи. Ишончим комилки, халқ мени қўллаб-қувватлайди. Нима бўлишидан қатъиназар, мен пойтахтда бўламан", - дея қўшимча қилди у.

Президент, шунингдек, тез орада айрим сиёсий ислоҳотлар бўйича таклифлар билан чиқишга ваъда берди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев телемурожаатида бундан буён Қозоғистон Хавфсизлик Кенгашига Нурсултон Назарбоев эмас, ўзи раҳбарлик қилишини маълум қилди.

Россия Тоқаевни дастаклади, аммо намойишчиларни ҳам қораламади - Қозоғистонда намойишлар ва тўқнашувлар тинмаяпти

Қозоғистон

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Қозоғистон президенти намойишлар тинмаётган Олма-ота ва Мангистауда фавқулодда ҳолат жорий этди. Амалдаги ҳукуматни истеъфога чиқарди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берди. Путиннинг матбуот котиби ҳам ўз муносабатини билдирди. Бутун Қозоғистон бўйлаб 'интернет узилди'. Оқтўбеда портлашларга оид хабарлар бор.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг баёнотида Қозоғистон президентини қўллашини айтади.

Аммо намойишчиларнинг айрим талаблари қонуний эканини ҳам таъкидлади.

GETTY IMAGES
Қозоғистон қанча нефть ишлаб чиқаради?

  • 91.9 миллион тонна нефть хомашёси 2018 йили ишлаб чиқарган

  • 12-ўриндунёда аниқланган нефть хомашёси захиралари бўйича

    Манба: iea

    Вазирлик Қозоғистондаги "муаммолар барчасининг тинч, қонун доирасида ва мулоқотлар йўли билан ечилиши тарафдори" эканини билдирди.

    "Россия стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик, биродарлик ва инсоний ришталарига эга давлатда вазиятнинг тез орада барқарорлашига умид қилиб қолиши"ни баён қилди.

    Президент Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков эса, "Қозоғистон ўзининг ички муаммолари ўзи, мустақил ечишга қодир экани"ни айтди.

    Қозоғистон Марказий Осиёнинг Россияга чегарадош ягона давлати бўлади.

    Олма ота

    Сурат манбаси, Reuters

    Худди шу соатларда Оқтўбе вилояти маркази Оқтўбе шаҳрида портлаш садолари қулоққа чалинганига оид хабарлар олинмоқда.

    Нима портлагани ҳозирча маълум эмас, аммо эшитилган овозларнинг унча кучли бўлмагани айтилади.

    GlobalCheck блокировка мониторинги хизматига кўра, Казахтелеком бутун мамлакат бўйлаб интернетни ўчириб қўйган.

    Олма-ота коменданти Қанат Тацмерденовнинг айтишича эса, 5 январга ўтар кечаси "экстремистик гуруҳлар фаоллашишган".

    "Уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари боис 120 дан ортиқ машинага ўт қўйилган".

    Комендантнинг маълум қилишича, тўқнашувлар натижасида 500 дан ошиқ одам жабр кўрган.

    Бундан ташқари, 120 дўкон ва киосклар, 180 та умумий овқатланиш шохобчаси вайрон бўлган.

    Олма-отадаги ҳокимият биносига ҳам ўт қўйилган.

    Аммо унинг сўзларидан қурбонларнинг бор-йўқлиги очиқ қолган.

    Фавқулодда ҳолат ва ҳукумат истеъфоси

    Қозоғистон полицияси

    Сурат манбаси, Reuters

    Сурат тагсўзи, Қозоғистонда, тўртинчи кундирки, норозилик намойишлар давом этмоқда

    Қозоғистон президенти намойишлар тинмаётган Олма-ота ва Мангистауда фавқулодда ҳолат жорий этди. Амалдаги ҳукуматни истеъфога чиқарди.

    Воқеаларнинг сўнгги ривожи бутун мамлакатни қамраб олган ва тўртинчи кундирки давом этаётган оммавий намойишлар фонида кузатилмоқда.

    Интерфакс-Казахстан нинг ёзишича, шу соатларда мингга яқин киши Олма-отадаги ҳокимият биносига бостириб кирган.

    Ижтимоий тармоқларда уларнинг бино пиллапоясидан кўтариб бораётганлари акс этган видеолар тарқалган.

    Ўтказиб юборинг Twitter пост , 1
    Twitter контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Twitter томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Twitter ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қо��далар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Охири Twitter пост, 1

    Улар полициянинг махсус техникасини қўлга киритишга уринишаётгани ҳолатлари ҳам кўзга ташланган.

    Бино атрофида отишма садолари қулоққа ҳам чалинган.

    Мазкур агентлик мухбирига кўра, намойишчилар бинога "эшиклар ва синган деразалар орқали киришган. Эшитилаётган товушларга қараганда, улар бинодаги жиҳозларни синдиришмоқда".

    "Намойишчиларга қаршилик қилишга уринган полиция ходимлари эса қочишга уринишмоқда, намойишчилар уларни калтаклашаётир", — дея хабар бермоқда Интерфакс.

    Олма-ота соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, бунгача намойишлар чоғида тан жароҳати олган 190 киши ёрдам сўраб, шаҳар тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган.

    Расмий маълумотларга кўра, улардан 137 нафари полиция ходими ва қолгани тинч аҳоли вакилларидир.

    Одамлар суюлтирилган газ нархининг оширилганидан норози.

    Қозоғистон Ўзбекистондан кейин минтақанинг аҳолиси энг катта давлати бўлади.

    Туркманистон билан бирга Марказий Осиёдаги табиий энергия захираларига бой иккита давлатдан биттаси саналади.

    Ҳозир Қозоғистоннинг Олма-отадан бошқа шаҳарларида ҳам полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар кузатилаётгани айтилади.

    Ўт қўйилган полиция машинаси

    Сурат манбаси, Reuters

    Бош вазирнинг вазифалари вақтинчалик унинг биринчи ўринбосари - Алихон Смаиловга юкланди.

    Қозоғистоннинг давлат котиби ҳам янгиланди.

    Кримбек Кушербаев ўрнини президентнинг собиқ ёрдамчиси Ерлан Карин эгаллади.

    Хавфсизлик идораларида ҳам кадрлар ўзгаришига оид хабарлар бор.

    Президент маъмурияти раҳбари ўринбосари Мурат Нуртлеу Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

    Президент амалдаги ҳукуматни "норозилик вазиятига йўл қўйганликда" айблади.

    Кун аввалида ҳукуматнинг истеъфосига оид фармонни имзолади.

    Чоршанба куни бўлиб ўтган йиғилишдан сўнг Тоқаев и��тимоий аҳамиятга эга товарлар, шунингдек, бензин ва дизель ёқилғиси нархларини давлат томонидан тартибга солиш бўйича топшириқлар берди.

    Олма-ота ва Мангистауда фавқулодда ҳолат тартиби 19 январгача амал қилади.

    Президент қарорида, шунингдек, соат 23.00 дан эрталабки 7.00 гача комендантлик соати жорий этиш, оммавий тадбирларни ўтказишни тақиқлаш, одамлар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш ҳам кўзда тутилган.

    Намойишлар якшанба куни Қозоғистон ғарбида бошланган.

    Кеча, сешанба кунига келиб эса, улар мамлакатнинг деярли барча йирик шаҳарларини қамраб олган.

    Аксарият ҳолларда норозилик чиқишлари полиция билан тўқнашувларга ҳам айланиб кетган.

    Ўзбекистон бугун, 5 январь куни намойишлар маркази бўлган Актауга павозларни бекор қилди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Ҳаво йўллари янги билдиришнома билан чиқди.

    Ширкат Урганч - Актау (Оқтов) - Урганч йўналиши бўйича парвозларни амалга ошириш кунлари ҳақидаги қўшимча маълумот кейинроқ тақдим этилишини билдирди.

    Uzbekistan Airways бунга Актау халқаро аэропорти халқаро парвозларни қабул қилиш ва амалга оширишни ёпганлиги сабаб бўлганини айтди.

    Видеомурожаат

    Президент Токаев

    Сурат манбаси, Reuters

    Сурат тагсўзи, Қозоғистон президенти намойишчиларни оқилликка чақирган

    Бундан аввал Қасим-Жомарт Тоқаев намойишчиларга мурожаат билан ҳам чиққан.

    Қозоғистон президенти уларни оқилликка чақирган.

    Намойишчилардан қонунга зид амаллардан тийилишларини сўраган.

    Президентнинг видеомурожаатини матбуот котиби Берик Уали Facebook да эълон қилган.

    Қасим-Жомарт Тоқаев ўз мурожаатида яна намойишлар сабаб, ҳукумат қуламаслигини таъкидлаган.

    Қозоғистонга можаро эмас, ўзаро ишонч ва мулоқот кераклигини айтган.

    Президент яна намойишчилардан иғволарга учмасликни сўраган.

    Уларга давлат муассасалари ва ҳарбий объектларга ҳужум қилиш - ноқонуний эканини эслатган.

    Тартибсизликлар

    Қозоғистондаги намойишлар

    Сурат манбаси, Reuters

    Қозоғистондаги намойишлар

    Сурат манбаси, Reuters

    Сурат тагсўзи, Махсус полиция кучлари

    Сешанба куни Олма-ота полицияси шаҳар ҳокимияти биносига бостириб киришга уринган юзлаб намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ ва шовқинли граната қўллаган.

    Олма-отада жойлашган Франс-Пресс журналистларининг хабар беришича, бир неча намойишчи ва полициячи енгил жароҳатлар билан шифохоналарга етказилган, тартибсизликлар иштирокчилари қўлга олинган.

    Қозоғистоннинг zakon.kz порталига кўра, кечга яқин полиция деярли барча намойишчиларни Республика майдонидан сиқиб чиқарган, тартибсизликлар вақтида бир неча полиция машинаси ёниб кетган.

    Ўтказиб юборинг Twitter пост , 2
    Twitter контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Twitter томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Twitter ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Охири Twitter пост, 2

    Гувоҳлар ва мухбирларнинг айтишларича, Олма-отада портлаш садолари тунда ҳам тинмаган.

    Актауда намойишчилар мамлакат президенти билан учрашишни талаб қилишган.

    Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларида эса, ҳукуматнинг истеъфоси ва халқнинг турмуш даражасини оширишга оид даъватлар янграган.

    Бу ҳақда Россиянинг Интерфакс ахборот агентлиги хабар берган.

    Намойишлар фонида фойдаланувчилар ижтимоий тармоқлардаги узилишлардан ҳам шикоят қилишган.

    Олма-ота ва пойтахт Нур-Султоннинг айрим туманларида интернет блоклангани, WhatsApp ва Telegram мессенжерлари ишламаётганига оид хабарлар олинган.

    Чоршанба куни эрталаб Олма-отада яна тартибсизликлар бошланган.

    Республика майдони зирҳли уловлар билан тўсиб қўйилган.

    Шаҳарнинг турли қисмларида енгил шовқинли гранаталар портлашининг садолари қулоққа чалинган.

    Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, намойишлар чоғида 200 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.

    Ўт қўйилган полиция машинаси

    Сурат манбаси, Reuters

    Хабар янгиланмоқда.

    04.01.2022

    Янгиланди. Қозоғистон: Намойишчилар полиция билан тўқнашишди

    Намойишчилар

    Сурат манбаси, Getty Images

    Сурат тагсўзи, Санкциясиз намойишлар якшанба куни бошланган

    Қозоғистонда намойишлар зўравон тус олди. Намойишчилар полиция билан тўқнашишди. Ижтимоий тармоқларда тўқнашувлар акс этган видеолар тарқалган. Мамлакатда, учинчи кундирки, намойишлар тинмаётир. Одамлар суюлтирилган газ нархи оширилганидан норози.

    Президент Тоқаев ҳукуматга вазиятни зудлик билан кўриб чиқишни буюрган.

    Ҳукумат комиссияси Актаудаги фаоллар билан учрашган.

    Суюлтирилган газ нархини тушириш ва намойишчиларни жавобгарликка тортмасликка ваъда берган.

    Аммо намойишчилар ҳукуматнинг ваъдаларидан норози.

    Суюлтирилган газ литрини яна 60 тенге (тахминан 14 АҚШ центи)га тушириш, эски нархни қайтаришни талаб қилишмоқда.

    Тўқнашувлар натижасида қурбонлар ва яраланганларнинг бор-йўқлиги шу соатларда маълум эмас.

    Ўтказиб юборинг Twitter пост , 3
    Twitter контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Twitter томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Twitter ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Охири Twitter пост, 3

    Видео:

    Свет, газ нега йўқ? Энди бундан ҳам ёмон бўладими?

    Ўтказиб юборинг YouTube пост , 4
    Google YouTube контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

    Охири YouTube пост, 4

    Намойишлар

    Xarita

    Санкциясиз намойишлар якшанба куни бошланган.

    Одамлар Мангистау вилояти маркази Актауда йиғилишган.

    Улар ҳокимлик биноси қаршисидаги майдонда тўпланишган.

    1 январь куни эса, вилоят масъуллари суюлтирилган газ нархини икки баравар оширишган.

    Бунинг ортидан бир литр газнинг баҳоси 120 тенгега чиққан.

    Қозоғистондаги журналист Жоанна Лиллиснинг eurasianet.org учун ёзишича, масъуллар бунинг сабабини турлича изоҳлашган.

    Бирларига кўра, суюлтирилган газга талаб кучайган.

    Бошқа бирларининг айтишларича, бунга 1 январдан бошлаб, тижоратнинг электрон шаклига ўтилиши билан боғлиқ техник омиллар сабаб бўлган.

    Актаудан Жанаўзенгача

    Ўтказиб юборинг Twitter пост , 4
    Twitter контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Twitter томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Twitter ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Охири Twitter пост, 4

    Хабарларга кўра, намойишлар Жанаўзен, Қўриқ, Оқшукур ва яна бошқа аҳоли пунктларига ҳам ёйилган.

    Аммо энг йириги Актауда кузатилган.

    Бу ерда мингга яқин одам намойишга чиққан.

    "Маҳаллий аҳолининг кучи билан йиғилганлар учун сув, озиқ-овқат ташкиллаштирилган ва чодирлар тикланган".

    Бу ҳақда намойиш шоҳидларидан бирининг сўзларига таяниб, Россиянинг Интерфакс ахборот агентлиги хабар берган.

    Сатҳдан имконли бўлган видеоларда намойишчиларнинг ҳокимият биноси қаршисига ўтов ўрнатишгани ҳам кўрилади.

    Жоанна Лиллис эса, намойишларнинг Қозоғистоннинг тужжорий маркази саналувчи Олма-ота ва пойтахт Нур-султон қадар ёйилгани ҳақида ёзган.

    Унга кўра, намойиш уюштириш режасида эканликда гумони билан полиция Олма-отада айрим фаолларни ҳибсга ҳам олган.

    Журналистнинг ёзишича, барча намойишчиларнинг ҳам мақсади аниқ эмас, яъни ёқилғи нархи ошмаган ерларда ҳам одамлар уни арзонлаштиришни талаб қилишаётир.

    Ваъдалар

    Nur-Sulton shahri

    Сурат манбаси, official

    Маҳаллий масъуллар бундан аввал намойишчиларни тартибни бузмаслик, қонунбузарлик қилмасликка чақиришганди.

    Жанаўзенда уюштирилган 2011 йилги намойишлар чоғида эса, полиция намойишчиларни ўққа тутган.

    Кеча, душанба куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматга, "Иқтисодий имкониятларни ҳисобга олган ҳолда Жанаўзендаги вазиятни зудлик билан кўриб чиқиш"ни топширган.

    Кечроқ Қозоғистон Бош вазирининг расмий сайтида ҳукумат вилоятда газ нархини тартибга солиш режасида экани маълум қилинган.

    Ёқилғи қуйиш шохобчалари эса, "ўз ташаббуслари" билан суюлтирилган газ бир литри нархини 85-90 тенгага туширишга рози эканликлари айтилган.

    Аммо, хабарларга кўра, бу намойишчиларни қониқтирмаган.

    Улар 60 тенгелик эски нархга қайтишни талаб қилишган.

    Ҳукуматнинг маълум қилишича, "Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги ҳозир ўз текширувини бошлаган".

    "Нархлар борасида ёқилғи қуйиш шохобчалари эгалари тил бириктириб олишганми-йўқлигини ўрганишга киришган".

    Жанаўзендаги нефтчиларнинг 2011 йилги давомий оммавий норозилик намойишлари алал-оқибат тартибсизликларга айланиб кетган.

    Полиция намойишчиларга қарата ўт очган.

    Ҳодисалар 16 кишининг ўлими ва 100 дан ортиғининг тан жароҳатлари олиши билан якун топган.

    BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

    Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek