Янгиликлар: Ўзбекистон Ислом Каримов сиёсатидан шунчалик узоқлашдими ёки деворлар бузилмоқда... O‘zbekiston Mirziyoyev Qirg'iziston Yangiliklar
- Шоҳруҳ Соипов
- Мустақил журналист
![Mirziyoyev va Karimov](https://cdn.statically.io/img/ichef.bbci.co.uk/ace/ws/640/cpsprodpb/10A77/production/_129951286_90e62767-1608-4d03-963e-cfc168b72674.jpg.webp)
Сурат манбаси, RASMIY
Минтақада гап.
Деворлар бузилмоқда...
Алоқадор мавзулар:
- Ўзбекистон "қўллаб-қувватлайди", ўзбеклар нима дейди? - Минтақа ва сиёсат
- Мирзиёев Жапаров билан "қаттиқ ва аниқ" келишди, энди Сўх муаммоси ҳам ўз ечимини топадими?
- Тошкент - Бишкек: Мирзиёев ниманинг қайғусида, Жапаров-чи?
- Қирғизистон Президенти: 'Мирзиёев Ўзбекистонда Каримовдан қолган диктатурани йўқотди' (видео)
Сўнгги янгиликлар
!["Do'stlik"](https://cdn.statically.io/img/ichef.bbci.co.uk/ace/ws/640/cpsprodpb/1437F/production/_129951828_c8689727-2467-43c0-82ac-47d8287c6303.jpg.webp)
Сурат манбаси, .
Қирғизистон - Ўзбекистон чегарасидаги яна учта ўтказиш бекатлари очилади.
Буни Қирғизистон Чегара хизмати расман маълум қилди.
Қирғизистон томонига кўра, Жалолобод вилоятидаги "Бек-Обод", Ўш вилоятидаги "Қорабоғиш" ва "Қора-Сув" назорат-ўтказиш пунктларини очишга ҳозирлик кўрилаётир.
"Ҳозирда Ўзбекистон томони назорат-ўтказиш пунктларини очишга тайёргарлик кўрмоқда", дейилади муассаса тарқатган хабарда.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган видеода Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарада қурилган деворни бузилаёгани акс этган.
Кадрда ўзбекистонлик ишчилар ғишт деворни бузиш учун оғир техникадан фойдаланаётганини кўриш мумкин.
Қирғизистон Чегара хизматининг билдиришича, мазкур видео Жалолобод ва Андижон вилоятлари ўртасидаги "Бекобод-Хонобод" чегара пунктида тасвирга олинган.
Хабарда айтилишича, мазкур девор "Бекобод-Хонобод" чегара пункти фаолиятини қайта тиклаш мақсадида бузилган.
"Хонобод-автодорожний назорат-ўтказиш пункти 2010 йилда Ўзбекистон томонидан бир томонлама ёпилган эди. "Бекобод-автодорожний" назорат-ўтказиш пункти фаолиятини ҳам тў��татганмиз. Назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятини қайта тиклаш бўйича яқинда имзоланган икки томонлама келишувлардан бу хусусдаги барча ишларни амалга оширдик. Худди шундай ишлар бугун ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз томонидан ҳам амалга оширилмоқда", дейилади Чегара хизматининг хабарида.
Бу девор икки давлат ўртасидаги алоқалар жуда мураккаблашган даврда, 2010 йилда Ўзбекистоннинг бир томонлама қарори билан қурилгани айтилади.
Хабарларга кўра, куни-кеча Самарқандда Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтган.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ишчи гуруҳ ва қўшма демаркация комиссиясининг биринчи йиғилишида чегаранинг айрим участкаларидаги қўшма тадқиқотлар натижалари муҳокама қилинган.
Натижада томонлар давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича меъёрий-техник ҳужжатларни тасдиқлаб, тегишли баённомаларни имзолаган.
![Shavkat Mirziyoyev va Sadir Japarov](https://cdn.statically.io/img/ichef.bbci.co.uk/ace/ws/640/cpsprodpb/121F9/production/_117533247_0e3162f4-ac33-480e-b6ae-399b9d8aabda.jpg.webp)
Сурат манбаси, official
Президент Садир Жапаров жорий йилнинг 27 январида, Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Бишкекка ташриф буюрганида икки давлат чегарасини делимитация ва демаркация ишлари якунланганини айтган.
Томонларнинг бирдек таъкидлашларича, шу вақт оралиғида ўзаро муносабатларини мутлақо янги даражага олиб чиқишга муваффақ бўлишган.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг делимитацияси якунига етказилгани эса, тарихий воқеа сифатида эътироф этилган.
Бугунги кунда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги чегара чизиғи 1314 километрдан иборат бўлиб, 15 та назорат ўтказиш пункти мавжуд.
Уларнинг аксарияти 2005 йилда Қирғизистондаги сиёсий воқеалар ва Андижонда юз берган қонли воқеа ортидан ёпилган.
2016 йилнинг сентябрида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг расмий Бишкек билан Тошкент муносабатлари жиддий яхшилана бошлаган.
Ўш вилоятидаги "Дўстук" чегара пункти 2017 йилда очилган. Шундан сўнг кўп ўтмай ��алолобод вилоятидаги "Маданият" ва "Баймак" пиёдалар ўтиш жойлари ҳам қайта тикланган.
2021 йилнинг 1 апрел куни Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги Сўх анклавини ушбу давлат билан боғловчи Сўх-Риштон йўлидаги "Қайтпас" ва "Ўтукчи" пунктлари ҳам очилган.
Икки давлат ўртасида қўшимча назорат-ўтказиш пунктларини очиш бўйича келишув сўнгги бир неча йил ичида муҳокама қилинган.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002