Биз шахсий ҳаёт махфийлиги ва Куки(Cookies)га оид сиёсатимизни янгиладик
Биз шахсий ҳаёт махфийлиги ва Куки(Cookie)га оид сиёсатимизга айрим муҳим ўзгаришларни киритдик. Ва бу нарса сиз ва сизнинг маълумотингиз учун нимани англатиши ҳақида сизни бохабар этиш истагидамиз.
Хитой, коронавирус: уханликлар уйига қамалган, аммо ўлим вирусини юқтирганлар кўпаймоқда O'zbekiston Xitoy
28 январ куни Хитой расмийлари янги коронавирусдан нобуд бўлган инсонларнинг сони 100 дан ошганини, вирусни юқтиргани тасдиқланган ҳолатлар 4500 дан ортганини эълон қилдилар.
Коронавирус илк бор қайд этилган Ухан шаҳри ва бутун Ҳубей вилояти ёпиб қўйилган.
Би-би-си мухбирлари Ухан шаҳри остонасигача боришди. Шаҳарга кираверишда уларни тўхтатган полиция ходимлари агар Ухан ичига кирсалар, қайтиб чиқишларига ижозат берилмаслигидан огоҳлантирганлар.
Ухан шаҳри "арвоҳ шаҳар"га айланган, яшовчилари уйларидан чиқолмай қолганлар.
Интернет социал тармоқларида тарқалаётган видеоларда панжаралар ортидан уханликлар бир-бирларига далда бераётган овозлари эшитилади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Хитой ҳукумати бор куч-қудратини вирус тарқалиши олдини олишга сафарбар этган.
Хитойнинг айрим шаҳарларида юзга ниқоб тақиб юриш мажбурий қилинган.
27 январ куни пойтахт Пекинда вирусни юқтирган 50 яшар эркак ҳаётдан кўз юмган, у пойтахтда янги коронавирусдан ўлган биринчи инсон бўлган.
Дунё бўйлаб вирус хавотирлари
Вирус Хитойдан ташқарига тарқалишга улгурди: дунёнинг 16 мамлакатида коронавирус юқиши ҳолатлари аниқлангани маълум бўлди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Япония ва Германияда икки инсон Хитойга бормасдан туриб ҳам янги вирусни юқтирганлари хабар қилинди.
Германияда Шанхайдан борган ҳамкасби билан учрашган инсон шифохонага ётқизилган.
Япониядаги автобус ҳайдовчиси уханлик сайёҳларни олиб юрганидан кейин вирусни юқтирган деб тахмин қилинаётгани ҳақида маълум қилди Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
- Хитой, коронавирус: Касаллик тарқалган шаҳардан чиқишимизга ёрдам беринг - ўзбекистонлик талабалар
- Ўзбекистонлик талабалар Ухандан олиб чиқилади
- Хитой: Ҳалокатли вирус тарқалган Уханда 30 ўзбекистонлик қамалиб қолган
- Хитойдаги ҳалокатли вирусдан сақланиш учун Ўзбекистон ҳукумати нима қилмоқда?
- Саудия: Бедаво сирли вирус ёйилмоқда
Хитойнинг таркибига кирган Гонконг раҳбарияти Хитой билан барча транспорт қатновларини тўхтатиши ҳақида эълон қилди.
Россия ўзининг Хитой билан аксар чегараларини ёпган.
Қирғизистон ва Тожикистон ҳам Хитой билан чегараларини ёпгани хабар берилди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
Бош мақола
Муҳаррир танлови
Энг кўп ўқилган
Бу материалга кириш имконсиз