Коронавируснинг "британча" штамми: Биз у ҳақда нима биламиз? – Дунё, янгиликлар

  • Жеймс Галлахер
  • Би-би-си тиббиёт ва илм-фан мухбири
A computer-generated graphic of the virus in front of red blood cells

Сурат манбаси, Getty Images

Коронавируснинг янги хили юқори тезликда тарқалиши Англия, Шотландия ва Уэльсда Мавлуд байрамида одамлар тўпланишига қарши қаттиқроқ чоралар кўрилиши, миллионлаб одамларнинг ўзаро яқин мулоқотини чекловчи янада қатъийроқ тартиблар киритилишига, шунингдек, бошқа давлатларнинг Британияга сафар қилишни тақиқлашига сабаб бўлди.

Коронавируснинг янги штамми қандай қилиб ойлар ичида мутлақо йўқ ҳолатдан энг кенг тарқалган шаклга айлана олди?

Ҳукумат маслаҳатчилари бу янги тур вирус бошқа хилларидан кўра юқувчанроқлигига "мўътадил" даражада ишонмоқда.

Ўрганишлар хали ибтидоий ҳолатда, ноаниқликлар кўп, жавоб берилиши лозим бўлган саволлар рўйхати узун.

Аввал ҳам ёзганимдек, вируслар доим мутацияга учрайди, шу боис, вирус ўзини қандай тутаётганини диққат билан кузатиш жуда муҳим.

Вируснинг бу хили нима учун хавотир уйғотмоқда?

У эътиборни тортишига сабаб бўлган уч нарса бор:

•У вируснинг бошқа хиллари ўрнини жуда тез эгаллаяпти

•Ундаги мутациялар вируснинг муҳим қисмига таъсир қилган.

•Бу мутациялардан айримлари вируснинг юқиши ва ҳужайраларга кира олиш қобилиятини зўрайтиргани лабораторияда аниқланган.

Мана шулар осонлик билан тарқала оладиган вирус ҳақидаги тахминларни кучайтирди.

Шундай бўлса да, бу борада билимимиз аниқ эмас. Вируснинг янги штаммлари шунчаки тўғри шароитда ва тўғри вақтда тезда кўпаяди, масалан Лондонда яқингача иккинчи босқич чекловлар амал қилган.

Аммо тўртинчи босқич чекловлар киритилиши учун сабаб сифатида вируснинг ана шу янги хили кўрсатилмоқда.

"Лаборатория тажрибалари талаб қилинади, аммо [натижаларни олиш ва чора кўришни бошлаш учун] ҳафталаб ёки ойлаб кута оласизми?" дейди Британиянинг Ковид 19 Геном консорциумидан профессор Ник Ломан.

У қанчалик тез тарқалмоқда?

У биринчи марта сентябрда аниқланди. Ноябрь ойида Лондонда касалланганларнинг чорак қисми янги турдаги вирусдан зарарланган эди. Декабрь ўрталарига келиб, бу кўрсаткич учдан икки қисмга етди.

Янги вирус тест натижаларида қандай қилиб кўпроқ учрай борганини кўришингиз мумкин.

Ўтказиб юборинг Twitter пост , 1
Twitter контентига рухсат бериш

Айни мақолада Twitter томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Twitter ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Охири Twitter пост, 1

Presentational white space

Математиклар ҳар бир штаммнинг тарқалиш суръатини ҳисоблаб, охирги мутантнинг қанчалик устунлигини аниқлашга ҳаракат қилдилар.

Аммо нима одамларнинг ўз хулқ атвори сабабли ва нима вирус сабабли юз бераётганини фарқлаш жуда қийин.

Бош вазир Борис Жонсон айтган рақамга кўра, янги вирус 70 фоиз юқувчанроқдир. Унинг айтишича, бу эпидемиянинг ўсаётгани ёки қисқараётганини кўрсатувчи R рақамини 0.4 га оширади.

70 фоиз кўрсаткичи Лондондаги Империал коллежидан доктор Эрик Волзнинг презентациясида ҳам кўрсатилди.

Чиқишида у шундай деди: "Бир нима дейишга хали эрта... Аммо ҳозиргача кузатишимиздан у жуда тез тарқаяпти, аввалги вирусдан ҳам тезроқ. Ана шуни назардан қочирмаслик керак.

Янги вирус қанчалик юқувчан бўлиши ҳақида ўзгармас бир рақам йўқ. Олимлар - уларнинг ишлари хали эълон қилинмади - билдиришича, рақамлар 70дан анча катта ҳам, анча кичик ҳам.

Аммо у, умуман олганда, юқумлироқми ўзи?

"Оммага эълон қилинган далиллар вирус чиндан юқумлироқ бўлиб қолгани ҳақида аниқ, ишонарли тўхтамга келиш учун етарли эмас", дейди Ноттингэм университетидан вирусолог профессор Жонатан Бэлл.

У қанчалик тарқалди?

Вируснинг бу янги тури Британиянинг ўзида бирор беморда пайдо бўлган ёки коронавирус мутацияларини кузата олмайдиган бирор давлатдан кириб келган деб тахмин қилинмоқда.

Бу вирус инфекциясини Шимолий Ирландияни истисно қилганда Бутун Британияда учратиш мумкин, аммо Лондон, Жанубий Шарқ ва шарқий Англияда анча кўпроқ тарқалган. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида афтидан хали авж олиб улгурмаган.

Вируслар намуналарининг генетик кодларини кузатиб келаётган "Nextstrain" лойиҳаси маълумотига кўра, Дания ва Австралиядаги ҳолатлар Британиядан борган. Нидерландия ҳам шу вирус билан боғлиқ ҳолатларни тасдиқлаган.

Шунга ўхшаш яна бир вирус Жанубий Африкада пайдо бўлди, унинг айрим мутациялари

Ўтказиб юборинг Twitter пост , 2
Twitter контентига рухсат бериш

Айни мақолада Twitter томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Twitter ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Охири Twitter пост, 2

Presentational white space

Британиядагига ўхшаш бўлса да, улар бир бирига боғлиқ эмас.

Бунақаси аввал бўлганми?

Ҳа.

Хитойнинг Уҳан шаҳрида биринчи марта аниқланган вирус дунёнинг аксар қисмида тарқалган вирус билан айни бир хил эмас.

D614G мутацияси февралда Европада бўлган ва айни шу мутант вирус глобал миқёсда тарқалган.

Яна бошқа бири A222V Европа бўйлаб тарқалган ва одамларнинг Испаниядаги ёзги таътиллари билан алоқадор.

Янги мутациялар ҳақида нималарни биламиз?

Коронавируснинг бу янги хилини ўрганишнинг илк натижалари нашр қилинди ва унда вирусда 17 та муҳим генетик ўзгариш бўлгани аниқланган.

Вируснинг тож оқсилларида ўзгариш бўлган - булар вируснинг танамиз ҳужайралари қобиғидан ўтиб, ичкари киришида калит бўлади.

N501Y деб номланган мутация вирус тожининг муҳим қисмини ўзгартирган.

Ана шу қисми орқали тож тана ҳужайраси билан контакт қилади. Вирусга ҳужайра ичига киришига ёрдам берадиган ҳар қандай ўзгариш унга ёрдам беради.

"Бу афтидан жуда жиддий адаптациядир", дейди проф. Ломан.

Бошқа бир мутация - H69/V70 натижасида тожнинг кичик бир қисми йўқолган эди - аввал бир неча марта кузатилган.

Кэмбриж университетида профессор Рави Гуптанинг аниқлашича, лабораторияда бу мутация вирус юқумлилигини икки баробар оширган.

Айни шу гуруҳнинг тадқиқотлари кўрсатишича, ушбу мутация касалликдан фориғ бўлган одамларда ҳосил бўлган антитаначаларнинг вирусга қаршилиги сусайган.

"У тезликда купайиб боряпти, ҳукумат ҳам биз ҳам ва аксар олимлар шундан хавотирда", дейди менга проф. Гупта.

У қаердан келди?

Бу янги вирус ғайриодатий тарзда кучли ўзгаришга учраган.

Юқори эҳтимол билан бу вирус унга қарши кураша олмайдиган, суст иммунитетли беморда пайдо бўлган.

Унинг танаси қарши курашиш ўрнига вирус учун ўзгариш жойига айланган.

Бу вирусни янада қаттолроқ қиладими?

Буни тасдиқловчи бирор далил йўқ ҳозирча, аммо буни кузатиб туриш керак.

Шунга қарамай, юқувчанликнинг ошиши касалхоналарда муаммолар юзага келишига етарлича сабаб бўлади.

Агар вируснинг бу янги хили одамларга осон юқаётган бўлса, кўпроқ одамга касалхона керак бўлиши мумкин.

Вакцина янги тур вирусга қарши ишлайдими?

Албатта, камида ҳозир ишлайди.

Ҳозирда етакчилик қилаётган ҳар уч вакцина вирусга қарши айнан унинг тожи орқали курашади. Мана шу сабабли савол пайдо бўлади.

Вакциналар иммунитетни вируснинг турли қисмларига ҳужум қилишга ўргатади, шу боис, тожнинг муайян қисми ўзгарса ҳам, вакцина самараси сақланиб қолиши керак.

"Аммо мутациялар давом этса, хавотирлана бошлаймиз", дейди проф. Гупта.

"Бу вируснинг вакцинадан қочишга имкони бор ва бунинг учун бир неча қадам ташлади."

Вирус вакцина таъсиридан қачон тамоман узоқлашса, ўшанда одамларга юқишни давом эттиради.

Ана шу нарса вирусда бўлаётган ўзгаришларнинг хавотирли элементидир.

Вируснинг бу янги хили у одамдан одамга юққани сари кўпроқ мослашиб бораётганини кўрсатувчи охирги мисол бўлди.

Глазго университетидан проф. Дэвид Робертсоннинг жума куни айтишича "эҳтимол вирус вакцинадан қоча оладиган мутантларни вужудга келтира олади."

Бу эса бизни грипп билан боғлиқ ҳолатга рўпара қилади, яъни вакцинанани мунтазам янгилаб туриш. Хайриятки, ҳозирги чиқарилаётган вакциналарни мослаштириб бориш анча осон.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek