Ҳиндистон учирган ойкезар Ойда нималарни топди? Yangiliklar, Dunyo

  • Гита Пандей
  • BBC News
Чоршанба куни Прагян олган "Викрам" модули расми

Сурат манбаси, Isro

Сурат тагсўзи, Чоршанба куни Прагян олган "Викрам" модули расми
1px transparent line

Ҳиндистон ойнинг жанубий қутбига яқин жойда фазо кемасини қўндирган дунёдаги биринчи давлат бўлди.

Чандраян-3 дастурининг "Викрам" модули ўзи билан ойкезарни олиб, ой юзасига қўнди. 20 дақиқа давомида миллионлаб одам ушбу жараённи кузатиб турди.

Бир неча соат ўтиб, Прагян (санскритчада донишмандликни англатади) ойкезари модулдан чиқиб, ой юзасига тушди.

Ҳиндистон фазо агентлиги ойкезарнинг ҳаракатлари, у олаётган суратлар, йўлидаги тўсиқлардан қандай ўтаётгани ҳақида мунтазам хабар бериб турибди.

Қуйида ойкезарнинг Ой юзасидаги бир ҳафталик ҳаракатига назар соламиз.

"Жилмайинг!"

Ҳозиргача биз ойкезарнинг модул томонидан олинган видео ва суратларини кўраётган эдик.

Аммо чоршанба тонгида ойкезар Прагян ўз камерасини ёқиб, "Викрам" модулига қаратди ва "Жилмайинг!" деди.

Оқ-қора рангдаги тасвирда "Викрам"нинг олтита оёғини ой юзасига мустаҳкам ўрнаштириб турганини кўриш мумкин.

kulrang

Ҳиндистон ҳақида бошқа мақолалар:

kulrang

Ҳиндистон фазо тадқиқотлари ташкилоти (ҲФТТ) айтишича, "миссиянинг бу тасвири" ойкезардаги навигация камераси томонидан олинган.

Олтингугурт

Ўтган бир неча кун давомида ойкезар қаттиқ ишлади.

ҲФТТга кўра, сешанба куни оқшомида лазер детектор "жойининг ўзида жанубий қутб атрофидаги элементлар таркибини ўргана бошлади" ва ой тупроғида бир қатор элементлар, жумладан, олтингугурт ва кислородни аниқлаган.

Инструмент олтингугурт мавжудлигини қатъий тасдиқлаган. Бошланғич таҳлиллар яна алюминий, темир, калций, хром, кремний ва кислородни аниқлаган.

"Водород мавжудлигини ўрганиш бўйича батафсил ишлар қилинмоқда", дейди ҲФТТ.

НАСАда лойиҳа тадқиқотчиси Ной Петронинг Би-би-сига айтишича, Ой юзасида олтингугурт борлиги 1970-йиллардан буён "Аполлон" ва "Луна" дастурларида олинган намуналардан ҳам маълум эди.

Аммо у Прагяннинг топилмаларини "оламшумул муваффақият" деб атайди.

"ҲФТТ улар Ой юзасининг ўзида олиб ўрганилганини айтмоқда, олтингугуртни жойининг ўзида ўрганиш муҳим. Чунки, олтингугурт агар бирор минерал ичида бўлмаса, нобарқарор элемантдир. Агар у ��ирор кристалнинг бир қисми бўлмаса, уни жойининг ўзида ўрганган яхши", дея қўшимча қилади олим.

Кратерлар

Ойкезар модул қўнган жой - ҳозирда Шив Шакти нуқтаси деб аталаётган ҳудуд - атрофида, ҲФТТ таъбирича, "Ой сирларини очиш учун" айланар экан, анчагина катта масофага юриб қўйган. У шунингдек чуқур кратерларга тушиб кетмаслик учун бир неча марта ўз йўлини ўзгартирган.

Қўнишдан икки кун ўтиб, ҲФТТнинг билдиришича, сониясига бир сантиметр тезликда юраётган Прагян "8 метр масофага муваффақиятли юрган".

Кратерлар

Сурат манбаси, Isro

Кратер

Сурат манбаси, Isro

oq rang

Ташкилотнинг қўшимча қилишича, ойкезар диаметри 4 метр бўлган кратерга йўлиққан. Аммо уни уч метр наридан вақтида сеза олган.

"Унга йўлини ортга қайтариш буюрилган, у ҳозир хавфсиз йўлдан юрмоқда", дейди ҲФТТ.

Фазо агентлиги чиқарган суратлар кратер ва ойкезарнинг олдинга ва орқага юрган изларини кўрсатади.

Ой ҳароратини ўлчаш

Якшанба куни ҲФТТнинг айтишича, улар "Викрам" модулидаги зонддан Ой тупроғи ва сиртдан 10 см гача бўлган ҳарорат ҳақидаги биринчи маълумотларни олган.

ChaSTE эксперименти деб номланган зонд 10 та алоҳида ҳарорат сенсори билан жиҳозланган бўлиб, қизиқ натижаларни берган.

ҲФТТ Х'да (илгари Twitter) эълон қилган жадвал сирт усти ва остидаги ҳароратларда кескин фарқни кўрсатди.

Ўтказиб юборинг Twitter пост , 1
Twitter контентига рухсат бериш

Айни мақолада Twitter томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Twitter ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Охири Twitter пост, 1

1px transparent line

Юзада ҳарорат деярли 60 ° С бўлса ҳам, сирт остида у кескин пасайиб, 80 мм чуқурликда -10 ° С гача тушади.

ҲФТТ олими PTI ахборот агентлигига ҳаво ҳароратининг бундай тебранишидан ҳайратда қолганини айтди. "Биз ҳаммамиз сирт ҳарорати 20 дан 30 даражагача бўлиши мумкин деб ўйлаган эдик, аммо бу кутганимиздан ҳайратланарли даражада юқори", дейди Б. Ҳ. Дарукеша.

Бироқ, Ой ўзининг кескин ҳарорати билан машҳур: НАСА маълумотларига кўра, Ой экватори яқинида кундузги ҳарорат 120 С га етади, тунги ҳарорат эса -130С га тушиши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, Ой қутбларида ҳаво янада совуқроқ, шимолий қутб яқинидаги бир кратерда ҳарорат -250С га тушиши аниқланган, бу бутун Қуёш тизимида ўлчанган энг совуқ ҳароратдир. Шунга ўхшаш паст ҳароратлар жанубий қутбдаги доимий сояда ��оладиган баъзи кратерларда қайд этилган.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002