Янгиликлар. Ҳамас ва Ғазо: Исроил қўрқаяптими ё ўйлаяпти? Isroil G‘azo Hamas Dunyo Yangiliklar

  • Фрэнк Гарднер
  • Би-би-сининг хавфсизлик масалалари бўйича мухбири
Isroil harbiylari

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Бир неча кундирки Исроил Ғазо чегарасиг�� катта миқдорда қўшин тўплади ва улар Ҳамасни ҳарбий куч сифатида буткул йўқ қилиш учун ҳужумга ўтишга шай турибди.

Янги тафсилотлар.

Алоқадор мавзулар:

Нима гап?

Бир неча кундирки Исроил Ғазо чегарасига катта миқдорда қўшин тўплади ва улар Ҳамасни ҳарбий куч сифатида буткул йўқ қилиш учун ҳужумга ўтишга шай турибди.

300 000 дан ортиқ заҳирадаги аскар ИМК - Исроил мудофаа кучларига чақирилган. Ғазо билан чегаранинг Исроил томонидаги фермалар, далалару аҳоли пунктлари атрофлари Меркава танклари, артиллерия тизимлари ва минглаб тиш-тирноғигача қуролланган пиёда аскарларга тўлган.

Исроил Ҳарбий ҳаво ва Денгиз кучлари Ҳамас ва Фаластин Исломий жиҳод гуруҳига тегишли, деб гумон қилинган барча қурол омборларию яшириниш жойларига зарба бермоқда. Бу орада кўп миқдорда оддий фуқаролар ўляпти, жароҳатланяпти, аммо Ҳамас қўмондонларидан оз ўлди.

Сешанба куни Ғазо касалхонасидаги катта портлашда юзлаб одам ҳалок бўлди, бу ишда томонлар бир-бирларини айбламоқда. Бу портлаш минтақадаги тарангликни янада оширди.

Нега Исроил ҳамон Ғазога киргани йўқ?

Бу ерда бир қанча омиллар роль ўйнамоқда:

Байден омили

Кучлар нисбати:

Kuchlar nisbati

Сурат манбаси, .

Президент Байденнинг Исроилга шошилинч режаланган сафари Оқ уй вазият жиддий ёмонлашишидан хавотир олаётганини кўрсатади. Вашингтонда иккита катта хавотир бор: гуманитар инқ��роз зўрайиб кетиши ва можаро бутун Яқин Шарққа ёйилиши мумкинлиги.

АҚШ президенти аллақачон Исроилнинг ўзи 2005 йилда чиқиб кетган Ғазони яна ишғол қилиб туришига қаршилигини очиқ айтган. Бу "катта хато" бўлиши мумкин, деди у.

Расман у Исроилга Американинг Яқин Шарқдаги энг яқин иттифоқчисига стратегик дастак берилишини кўрсатиш ва Исроилнинг Ғазо бўйича режасини эшитиш учун келгани айтилди.

Аммо у Беньямин Нетаньяҳунинг муросасиз ҳукуматини бироз босиқликка ундаш учун ҳам келган. АҚШ, агар Исроил Ғазога кирса, у ердан чиқиб кетиш бўйича режалари ва бу қачон бўлишини билишни истайди.

Xarita

Сурат манбаси, Infografika

АҚШ президентининг учоғи Тель-Авив аэропортида турган бир вақтда Ғазога кенг миқёсда бостириб кириш, АҚШ учун ҳам, Исроил учун ҳам ярашмайдиган иш бўлади.

Ғазодаги Ал-Аҳли касалхонасидаги портлашга тўғри келган ташриф чоғида Президент Байден бу портлаш бўйича Исроил даъвосини қўллаб-қувватлади. Унга кўра, касалхонага Фаластиннинг хато отилган ракетаси келиб тушган. Фаластин расмийлари эса Исроил ҳаво ҳужуми портлашга сабаб бўлганини айтмоқда. Би-би-си ўлимлар сони ва портлашга нима сабаб бўлганини мустақил ўрганмоқда.

Эрон омили

Ўтган бир неча кун ичида Эрон Исроилнинг Ғазо секторига ҳужуми жавобсиз қолмаслиги ҳақида қаттиқ огоҳлантирди. Хўш, бу амалда нимани англатади?

Эрон Яқин Шарқдаги бир қатор шиа жангариларини молиявий дастаклайди, ўқитади, қуроллантиради ва маълум даражада назорат қилади. Улардан ҳозиргача энг кучлиси Исроилнинг шимолий чегарасида жойлашган Ливандаги Ҳизбуллоҳдир.

2006 йилда икки давлат ҳалокатли ва самарасиз урушга кирди, бу урушда Исроилнинг замонавий жанговар танклари ҳам яширин миналар ва пухта режалаштирилган пистирмалар туфайли ишдан чиққан эди. Ўшандан бери Ҳизбуллоҳ Эрон ёрдамида қайта қуролланган ва ҳозирда 150 000 га яқин ракеталарга эга эканлигига ишонилади, уларнинг аксарияти узоқ масофали ва аниқ бошқариладиган қуроллардир.

Харита

Бу ерда Исроил Ғазо секторига бостириб кирса, Ҳизбуллоҳ Исроилнинг шимолий чегарасида янги фронт очиб, уни икки фронтда урушга мажбурлаши хавфи бор.

Бироқ, ҳозирда Ҳизбуллоҳ бу урушни хоҳлаяпти деб бўлмайди, айниқса, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг иккита авиаташувчи гуруҳи Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмида Исроилга ёрдам беришга тайёр турганда.

Ҳизбуллоҳнинг Исроилга ҳар қандай ҳужуми АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг ҳалокатли жавоб зарбасини келтириб чиқариши мумкинлигини улар ҳисобга олишади. Бироқ, 2006 йилда Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши сўнгги уруши бошида жангарилар унинг кемасини ракета билан урганини эслаш жоиз.

Гуманитар омил

G'azolik qizcha

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, 7 октябрь куни Ҳамаснинг босқинидан сўнг Исроилга бўлган глобал ҳамдардлик ўрнини ҳаво ҳужумларини тўхтатиш ва оддий ғазоликларни ҳимоя қилиш бўйича талаблар эгалламоқда.

Исроил ҳукумати Ғазо секторидан Ҳамасни йўқ қилиш асносида келиб чиқажак гуманитар инқирозга дунёнинг бошқа давлатларичалик қарамайди.

Исроилнинг тинимсиз ҳаво ҳужумлари оқибатида фаластинлик тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда. 7 октябрь куни Ҳамаснинг босқинидан сўнг Исроилга бўлган глобал ҳамдардлик ўрнини ҳаво ҳужумларини тўхтатиш ва оддий ғазоликларни ҳимоя қилиш бўйича талаблар эгалламоқда.

Агар Исроил қуруқлик кучлари Ғазога кирса, қурбонлар сони фақат ортади.

Исроил аскарлари ҳам пистирмалар ва мерганлар ўқидан ҳалок бўлади - жангларнинг аксарияти ҳатто ер остида, туннелларда бўлиши мумкин.

Аммо қурбонларнинг аксариси яна тинч аҳоли бўлиши эҳтимолдан холи э��ас.

Hamas jangarilari

Сурат манбаси, .

Разведка хизматлари хатоси

Бу ой Исроил разведкаси учун ёмон келди.

Шин Бет, яъни ички разведка хизмати Ҳамаснинг ҳалокатли ҳужумини аввалдан била олмаганини тан олди. У Ғазо ичида Ҳамас ва Фаластин Исломий Жиҳод қўмондонларини кузатиб турувчи маълумот берувчилар ва жосуслар тармоғига эга эканлигига ишонилади.

Аммо ўша даҳшатли шанба куни тонгда Исроил жанубида содир бўлган воқеа 1973 йилдаги Ём Киппур урушидан бери мамлакат тарихидаги энг ёмон разведка хатоси ҳисобланади.

Исроил разведкаси сўнгги 10 кун ичида вазиятни ўнглашга астойдил ҳаракат қилиб, Исроил Мудофаа кучларига гаровга олинганларнинг исм-шарифлари ва манзилларини ҳамда Ҳамас қўмондонлари яширинган жойни аниқлашга ёрдам берди.

Эҳтимол, улар қуруқликдаги кучлар кириб борганда, Ғазо шимолидаги вайроналар орасида тентираб юрмасдан, тўғридан-тўғри керакли жойга бориш учун қўшимча маълумот тўплаш мақсадида кўпроқ вақт сўраган бўлиши мумкин.

Ҳамас ва Фаластин Исломий Жиҳод Исроилнинг узоқ давом этган бомбалашларидан кейин Исроил кучлари учун пистирма ва тузоқлар тайёрлайди. Улар, айниқса, ер ости йўлларида хавфли бўлади. Исроил разведкаси уларнинг жойлашган ерини аниқлашга ҳаракат қилади ва Исроил Мудофаа кучларини аввалдан огоҳлантиради.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002