Исроил Эронга жавоб зарбаси бер��и

Тунги Исфаҳон

Пайшанбадан жумага ўтар кеча Исроил Эронни ракеталар билан урди.

Бу Исроилнинг ўтган дам олиш кунларидаги Эрон дрон ва ракета ҳужумларига жавоби бўлди.

Исроил Мудофаа кучлари ҳам, расмий Теҳрон ҳам бу борада шарҳ бераётгани йўқ.

Алоқадор мавзулар:

АҚШ расмийларининг Америка матбуотига айтишича, Исроил ракеталари жума тонгида Эронда пор��лаган.

Эрон матбуоти хабарларига кўра, мамлакат марказидаги Исфаҳон шаҳрида тонгда портлашлар эшитилган.

Эрон матбуоти мамлакатнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими уч дронни уриб туширганини хабар қилди.

Эрон матбуоти армия генералидан иқтибос келтирди, генерал бирор-бир шикаст бўлгани йўқ де��и.

Эрон пойтахти Теҳрон кўчасида ўтаётган одамлар

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Оддий теҳронликлар ҳаётида ўзгариш кузатилгани йўқ

Исфаҳон вилоятида улкан ҳарбий авиа база жойлашган.

Шунингдек, у ерда йирик ракета ишлаб чиқариш мажмуаси ҳамда бир неча ядровий иншоот жойлашган.

МАГАТЭ - Халқаро Атом агентлиги бирор-бир ядровий иншоот шикастлангани йўқ дея хабар тарқатди.

Яқин Шарқ тинчлик музокараларида воситачи ролини ўйнаётган Ўмон мамлакати Исроил ҳужумини қоралаб баёнот тарқатди.

Европа Комиссияси Президенти Урсула вон дер Ляйен томонларни тийилишга чақирди.

Жаҳоннинг йирик иқтисодлари - G7 раҳбарлари Исроил қайта жавоби масаласини муҳокама этишга қарор қилди.

Жума Эрон Ислом республикасида дам олиш куни, Жума намозлари адо этилади.

Эрон харитаси

Сурат манбаси, .

Пойтахт Теҳрондан олинаётган хабарларга кўра, Исроил ҳужумлари теҳронликларнинг кундалик ҳаётига таъсир қилгани йўқ.

Ижтимоий тармоқларда исфаҳонликлар тунги соат 4 ларда қаттиқ портлаш овозидан уйғониб кетгани ҳақида ёздилар.

Оддий одамлар бир неча портлаш овозларини эшитдилар.

Расмий идоралар деразалари синиб кетган.

Эрон матбуоти қаттиқ портлашлар овозлари эшитилгани ҳақида хабар тарқатди.

Айрим эронликлар расмий матбуот хабарларини шубҳа билан қабул қилдилар.

Яна айримлар фикрича, ҳужумлар миқёсини камайтириб кўрсатиш билан Эрон ҳукумати Исроил билан вазиятни янада таранглаштиришни истамаяпти, "ҳеч нарса рўй бергани йўқ" дейиш - "ўз юзини асраб қолиш ва "муштга мушт" хавфли ўйинига киришиб кетишдан ўзини олиб қочишдир.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002