Коронавирус: Карантиндаги дунё ва Ўзбекистон бўйлаб виртуал саёҳат қилинг

O`zbekistonda

Сурат манбаси, O`zbekiston Milliy Gvardiyasi

Коронавирус расман дунё бўйлаб бир миллиондан кўпроқ одамга юқди.

Лекин вируснинг таъсири миллиардлаб инсонлар ҳаётида кўринмоқда.

Дунё бўйлаб карантин ва чекловлар шу даражага етдики, ҳатто Ер сайёраси силкиниши ҳам ўзгарган.

Хуллас, "кўз кўриб, қулоқ эшитмаган" деган иборани ҳам қўллаш етарли эмасдек.

Дунёда турли давлатлар турфа хил чеклов ва чораларни қўллашмоқда.

Чекловлар дунёда ҳаётни ўзгартирди

Коронавирус илк тарқалган мамлакат - Хитой қўллаган кескин чоралар бошида кўпчиликни ҳайратга солганди.

Бугун бу энди дунёнинг қатор мамлакатларида одатий ҳолат.

Ўзбекистонда автоулов ҳайдаш ва бир вилоятдан иккинчисига ўтиш ҳам чекланди.

Аммо қўшни Тожикистон гумбурлатиб Наврўз байрамини нишонлади.

Британияда дори, озиқ-овқат, иш ва жисмоний машқ учунгина кўчага чиқиш мумкин.

Беларусда эса Президент Лукашенко шифокорлар маслаҳатига қарши бориб, одамларга ароқ ичиш ва саун��га боришни тавсия қилди.

Туркия тўсатдан дунёда коронавирус энг жадал тарқалаётган давлатга айланди. Мамлакат 20 ёшга тўлмаган ёшлар ва кексаларнинг кўчага чиқишини тақиқлади.

Италия вирус тарқалиши билан баъзи ҳудудларни буткул ёпиб ташлашди.

Осиё жадвали

Замонавий тиббиётга эга Европа коронавирусга қарши курашда қийналиб қолди.

Айниқса, Италия ва Испанияда ўлим ҳоллари баланд.

Ниҳоят, Европа Иттифоқи давлатлари орасида ҳам эркин ҳаракатланиш чекланди.

Аксар Европа давлатлари инсонлар ҳаракатларини чеклаш ёки карантин чораларини киритдилар.

Европа жадвали

Коронавирус маркази Хитойдан кейин Европага (хусусан, Италияга ) кўчганди.

Аммо ҳозир АҚШ вирус ўчоғига айланган.

Шимолий Америкадаги ҳолат Марказий ва Жанубий Америка давлатларини ҳам хавотирга солмоқда.

Америка жадвали

ВИЧ/ОИТС, қашшоқлик ва низолардан жабр кўрган занжи Африка учун коронавирус аҳволни янада қийинлаштирувчи офат сифатида кўрилмоқда.

Африка вирусдан ҳалича нисбатан кам жабр кўрди.

Аммо қитъадаги аксар мамлакатлар кескин чораларга ўтдилар.

Африка жадвали

Мусаффо осмон

Коронавирус парвозларга катта таъсир қилди.

Кўп мамлакатлар аввало Хитой, кейин вирус тарқалган бошқа мамлакатлар билан парвозларни қисман ё бу��кул тўхтатишди.

АҚШ март ойи ўртасида Европа Иттифоқидан келадиган аксар йўловчиларга эшикларини ёпди.

Европа Иттифоқи ҳам тезда ташқи дунёга дарвозаларини беркитди.

Ўзбекистон ҳам чет эллар билан фуқаро ташиш парвозларини буткул тўхтатди.

Ҳозир Ўзбекистонда маҳаллий парвозлар ҳам тақиқланган.

Дунё бўйлаб энг кўп йўловчи учадиган йирик ҳаво портлари ҳам ҳувиллаб қолишди.

Лондоннинг Хитроу аэропорти - дунёдаги энг гавжум ҳаво қўналғаларидан бири.

Ҳар йили 80 миллион одамга хизмат кўрсатувчи Хитроу ҳам деярли кимсасиз.

Хитроу аэропорти жадвали

Бўм-бўш кўчалар

Дунёнинг кеча-кундуз одам гавжум шаҳарлари ҳам бугун кимсасиз кўринади.

Аксарият уйида, карантинда.

Кўп шаҳарларда одамларнинг беҳуда кўчага чиқиш мумкин эмас.

Баъзи йирик шаҳарларда эса, умуман, автомашина ҳайдаш тақиқланган.

Шаҳарлардаги ҳаракат жадвали
шаҳарларда тақиқсиз ҳам ҳаракат камайди

Токио ҳам ўқув юртлари ёпилгач ва сайёҳлар камайгач, анча санжоб шаҳарга айланди.

Индонезия пойтахти Жакарта кўчалари эса расмий чекловсиз ҳам одамлар ва машиналардан бўшаб қолди.

Айрим шаҳарлардаги ҳолат

Бутун дунё ёпиларкан, Хитойнинг йирик шаҳарлари секин-аста жонланмоқда.

Пекин ва Шанхай кўчаларига машиналар ва одамлар чиқишмоқда.

Аммо бу 2019 йилдаги ҳаракатнинг ярмига ҳам етмайди.

Ухан ва Пекин кўчалари жадвали

Коронавирус карантини таъсири кўп жойда ҳавони тозалади.

Пастдаги хариталар Хитойнинг Ухан шаҳри ва Шимолий Италияда ҳаво қанчалик тозаланганини кўрсатади.

Ухан шаҳрида ҳаво қанчалик тозалангани
Шимолий Италияда ҳаво қанчалик тозалангани

Бошқача алоқа қиляпмиз

Кўп мамлакатларда одамлар уйдан туриб ишлашга ўтишди.

Бу эса мулоқот йўлларини ҳам ўзгартирди.

Кўпчилик тармоқлар орқали хабарлашмоқда.

Нью Йорк, Париж ва Лондонда одамлар жўнатадиган хабарлар бир неча ҳафта ичида 30% ошган.

Тармоқ мулоқоти кўрсаткичи

Албатта, кўпчилик коронавирус хавфи тезроқ ўтиб кетишини, яна аввалги ҳаётга қайтишни кутишмоқда.

Бироқ, коронавирус пандемияси одамзодга янги иш тажрибалари ва ҳаётий сабоқлар ҳам бермоқда.

Балки, пандемия тугаб, коронавирус хавфи камайганидан кейин ҳам ҳозирги айрим янги одатлар ҳали анча вақт биз билан бирга қолиши мумкин.

logo

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 н��мери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek