Ўзбекистон: Президентликка номзодлар жонли телеэфирда баҳслашиши керакми? O'zbekiston Mirziyoyev saylov

Эрондаги президентлик сайловидаги теледебат

Сурат манбаси, Screenshot

Сурат тагсўзи, Эрон президентлик сайловидаги теледебат

Ўзбекистондаги "Ижтимоий фикр" маркази ўтказган сўровда маълум бўлишича, ўзбекистонликларнинг анчаси президентликка номзодларнинг телевизион жонли эфирда ўзаро баҳслашишларини кўришни хоҳлашади.

Ўзбекистонда навбатдаги президентлик сайлови 24 октябр куни бўлиб ўтади.

Бу йилги сайловда Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан жорий президент Шавкат Мирзиёев, Халқ демократик партияси номзоди Мақсуда Ворисова, «Адолат» Социал-Демократик партияси номзоди Баҳром Абдуҳалимов, Миллий тикланиш партиясидан Алишер Қодиров, Экологик партиядан Нарзулла Обломурадов расман Марказий Сайлов Комиссияси томонидан рўйхатга олинганлар.

Дунёнинг аксар давлатларида президентликка номзодлар сайланганлари чоғида қандай сиёсат юритишлари борасида ўзаро баҳслашадилар.

Лекин Ўзбекистонда номзодларнинг теледебатларини ташкиллаштириш урфга айланмаган.

Ўтказиб юбор��нг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Шавкат Мирзиёев 2016 йили муддатидан олдинги сайловда Ўзбекистон президенти этиб сайланган.

Сўнгги сайловда у 88,61 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.

Ўша пайтда Ўзбекистоннинг амалдаги Бош вазири ҳам бўлган Шавкат Мирзиёевнинг илк сайловолди дастури ҳам ўзининг қанчалик кенг қамровли экани билан ажралиб турган.

Унда ҳатто фармацевтика соҳасини кўзда тутувчи режалари ҳақида сўз борган.

"Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари" концепциясини амалга ошириш устивор вазифа бўлиб қолиши таъкидланган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek