Ўзбекистонда қуриладиган АЭС Қозоғистонда янги хавотирларни пайдо қилмоқдами?

Президентлар

Сурат манбаси, Rasmiy

Ўзбекистонда қурилиши айтилган АЭС борасида Қозоғистонда янги хавотирлар пайдо бўлаётган кўринади. Қозоқ матбуотида бу иншоотнинг аҳоли яшовчи чегара ҳудудларига яқинлиги таъкидланган чиқишлар кузатилмоқда.

Президент Путиннинг Ўзбекистонга сўнгги ташрифи давомида Россия қуриши билдирилган АЭС масаласи яна кун тартибига чиққан.

Бироқ бу сафар олдингидан фарқли тарзда кичикроқ АЭС барпо этилиши айтилди. Унинг Жиззахдаги Тузкон яқинида тикланиши ҳам билдирилди.

Алоқадор мавзулар:

Ҳали бир неча йил олдин Ўзбекистонда Россия АЭС қуриши масаласи чиққанида ҳам айримлар унинг қўшни Қозоғистонга нисбатан яқин бўлиши эҳтимолини эслатишганди.

Бу сафар эълон этилган кам қувватли АЭС бўлса-да, унинг жойлашуви янги хавотирларга сабаб бўлаётган кўринади.

Бироқ Ўзбекистоннинг Россия ёрдамида АЭС қуришига, аслида, Тошкентдаги элита орасида ҳам бирдек ишонч йўқлиги ҳақида айрим манбалар билдиришади.

Ўзбекистон АЭС қурмоқчими ёки йўқми?

Бу борадаги махсус видеобаҳсимизни кўринг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш в�� давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Қозоғистон матбуоти мамлакат Энергетика вазирлигига таяниб Ўзбекистондаги АЭС лойиҳаси ҳақида хабарлар тарқатмоқда.

Хусусан, вазирлик Ўзбекистоннинг қурилажак АЭСи Қозоғистон чегарасидан 55 километр узоқликда жойлашиши, АЭСнинг 250 километрлик радиусида Қозоғистон ҳудудида 3 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилишини билдирди.

Улар Туркистон ва Чимкент вилоятлари яшовчиларидир.

Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев Ўзбекистон кам қувватли АЭС қурмоқчи экани ҳақида ўзлари бехабар эканликлари ҳақида май ойида айтган.

Қозоғистон Энергетика вазири бу борада ўзбекистонлик ҳамкасблари билан боғланишларини айтган, мулоқот чоғи АЭС лойиҳаси ҳақида ҳамда бу лойиҳанинг минтақавий энерготизим фаолиятига қандай таъсир қилиши ҳақида қўшимча маълумот олишга ҳаракат қилишларини билдирди.

Қозоғистонда ҳам электр энергиясига эҳтиёж ортиб бораётгани АЭС барпо этиш ғоясини кун тартибига чиқарган.

31 май куни Президент Қосим-Жўмарт Тоқаев Қозоғистонда атом электр станцияси қуриш-қурмаслик масаласи умумхалқ референдумида овозга қўйилишини айтди.

Бу лойиҳа муҳокамасини август ойида бошлашга қарор қилингани хабарлари чиқмоқда.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002