Бу коронавирус охиргиси эмас, ҳали янгилари чиқадими? Koronavirus O'zbekiston

Ўзбекистон
Сурат тагсўзи, Ўзбекистон Қамчиқ довонида сотилаётган бўри териси, тиши, тирноқлари ва айиқ ёғи (2019 йил).

Коронавирус каби пандемиялар тарқалиши сабаблари аслида биз инсонларнинг қилган амалларимизга бориб тақаламоқда.

Ёввойи ҳайвонлар билан яқин алоқада бўлиш, уларни овлаш, сотиш, ейиш ва табиий яшаш жойларини бузиш каби ишларимиз янги касалликлар тарқалишига йўл очган ва - бу ишларни тўхтатмасак - янги касалликлар ва пандемиялар келиб чиқаверади.

Табиат қасосими?

Коронавирус кўршапалакларда пайдо бўлган.

Аммо вируснинг одамларга ўтишида панголин, яъни зирҳли чумолихўр катта ўрин тутгани эҳтимоли айтилмоқда.

Ҳозирда коронавирус тарқалиши ва ёввойи ҳайвонлар савдоси орасидаги боғлиқлик борлигига ишоралар кучли.

панголин, яъни зирҳли чумолихўр

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Коронавирус панголин, яъни зирҳли чумолихўрдан одамга ўтган бўлиши мумкин.

Табиатни Асраш Халқаро Иттифоқи олимлари ўрганган тадқиқотларга кўра, йўқолиб кетиш хавфи остидаги жониворлардаги вируслар икки баробар кўпроқ.

Бу вируслар эса инсонга ўтиб, касал қила олади.

Одамзод фаолияти туфайли табиий яшаш жойидан ажралаётган ҳайвонларда ҳам вируслар сони икки карра ортгани кузатилмоқда.

"Табиий яшаш жойлари қисқаргач, ёввойи табиат инсонларга яқинлашади" - дейди АҚШдан доктор Кристина Жонсон.

"Ёввойи ҳайвонлар эса инсон фаолияти ва ўзгараётган табиатга мослашиш учун ўзгаришларга юз тутмоқда".

"Бу эса ёввойи ҳайвонлардан касалликлар келиб чиқишини тезлаштирди ва пандемиялар хавфини кучайтирди".

Коронавирус юққанини қандай биласиз? Видео эслатма:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Айб ҳайвонларда эмас, инсонларда

"Қирилиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар сони кўп эмас. Шу боис уларнинг одамзодга касаллик юқтириши эҳтимоли ҳам жуда паст" - дейди доктор Кристина Жонсон.

Аммо инсон бу жонзотларни тутмоқда, сотмоқда, истеъмол қилмоқда ёки улар яшайдиган ҳудудларга кириб бормоқда.

"Натижада ҳам ёввойи ҳайвонлар йўқолиб кетиш хавфи остида қолмоқда, ҳам одамлар янги касалликларни илаштириш эҳтимоли кучаймоқда".

Олимлар анча пайтдан бери ҳайвонларда пайдо бўлган юқумли касалликлар борасида дунёни огоҳлантириб келишади.

Сўнгги йилларда инсонларга юққан шундай касалликлардан айримлари - Сарс, Мерс, Эбола.

Хатарли бозорлар

Коронавирус инсонларга ўтган илк жой сифатида Хитойнинг Ухан шаҳридаги ёввойи ҳайвонот бозори фараз қилинади.

Хитой ҳозир у бозорни ёпган ҳамда ёввойи ҳайвонларни овлаш ва истеъмол қилишни тақиқламоқда.

Айрим жонзодлар тансиқ таом ё дори-даво сифатида тановул қилинса, баъзиларининг териси, тирноқлари ёки бошқа бирон аъзоси халқ табобатида ишлатилади.

Қафасдаги жонивор

Сурат манбаси, Getty Images

Ёввойи ҳайвонлар бозори

Сурат манбаси, Getty Images

Дейлик, Ўзбекистонда ҳам одамлар орасида кўлвор илон, айиқ, бўри ёки типратикан каби ёввойи жониворларнинг эти ёки бирон аъзосини баъзи касалликларга даво, деб истеъмол қилиш ёхуд ирим-сирим сифатида ишлатиш учрайди.

Албатта, бу ҳайвонлардан одамзодга касаллик ўтгани ҳали тўлиқ исботланмаган.

Аммо йўқолиб кетиш хавфи остида қолаётган ҳайвонларда турли юқумли касалликлар икки баробар кўплиги айтиларкан, ҳар қандай ёввойи ҳайвон савдоси хавфдан ҳоли бўлмайди.

Чунки одамзод ўзи ёввойи табиатга кириб бормаса, одатда ёввойи ҳайвонлар билан ўта яқин мулоқотда бўлмайди: уларни ушламайди, гўштини емайди, териси ё тирноғидан фойдаланмайди ва ҳоказо.

Ҳозирги коронавирус бир нарсани кўрсатмоқда: одамзоднинг соғлиғи бошқа жонзодлар ва Ер сайёраси саломатлиги билан чамбарчас боғлиқ.

Бу боғлиқлик эса инсонлар ва ёввойи ҳайвонларнинг ёнма-ёнма, уйғунликда яшашини таъминлайдими ёки янги пандемияларга йўл очадими - фақат инсонларга тақалади.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek