Янги ихтиро: ҳаво таркибини аниқлаш орқали озиқ-овқат нархини арзонлаштириш мумкин

  • Лора Фостер
  • BBC News
Олим Даррен Ҳевенс ўрмонда олинган ҳаво заррачаларини текширмоқда.
Сурат тагсўзи, Олим Даррен Ҳевенс ўрмонда олинган ҳаво заррачаларини текширмоқда.

Олимлар ҳалокатли вирус ва касалликларни аниқлашнинг ва уларнинг тарқалишини бартараф этишнинг қисқароқ усулини топишди.

Британиядаги бир гуруҳ тадқиқотчилар ҳаводаги зарраларни тутиб, уларнинг ДНКсини текширмоқдалар.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Англиянинг Тетфорд ўрмонида ҳаёт қайнаган. Ундаги нинали ва катта баргли дарахтлар исидан завқ оласиз.

Лекин, бир гуруҳ докторант ёшлар ўз қўлларидаги қурилмалар билан ўрмондаги ҳаётга яқинроқ назар солишмоқчи.

Улар ўрмон ичида кичик пластик аппаратни оёқларига ўрнатишади. Бу жараён "ҳаво синови" деб аталади.

Алоқадор мавзулар:

"Бу бамисоли катта чангютгичдек қурилма, у бир дақиқада 200 литргача ҳавони сўриб олади. Бир соатда бу минглаб литр ҳаво дегани. Ҳаво филтрдан ўтар экан, ҳаводаги бактерия, тери заррачалари, гулчанг ва ҳар нарса филтрда тутилади ва биз кейин лабораторияда уларнинг ДНКсини текширамиз", - дейди PhD талабаси Миа Берелсон.

Ҳаво синови сиз яшаётган ҳудуддаги биотурфахилликни, яъни ҳар қандай ҳаётни таҳлил қилади. У кўзимиз олдидаги ўсимлик, жонзотлар, бактерия ва замбуруғларни аниқлайди. У ҳатто кўзга кўриниши жуда қийин бўлган нарсаларни ҳам тутади.

Тажриба учун Норвич шаҳри танланди, чунки унда шаҳар ҳавоси ҳам бор, қирғоқ ҳам, ўрмон ҳам, далалар ҳам.
Сурат тагсўзи, Тажриба учун Норвич шаҳри танланди, чунки унда шаҳар ҳавоси ҳам бор, қирғоқ ҳам, ўрмон ҳам, далалар ҳам.

"Агар биз бир ҳудудда қандай замбуруғлар ва бактериялар борлигини била олсак, демак шу атрофдаги ўсимлик ва экинларни яхшироқ тушунамиз ва инфекцияларни бартараф қилоламиз. Бу қандай турлар хавф остида эканини ҳам билишга ёрдам беради", - дейди яна бир докторант талаба Жейд Ван-Вийк.

Тажриба учун Англиянинг Норфок ҳудуди бежиз танланмади, унда ҳамма нарса бор - шаҳар ҳам, қирғоқ ҳам, далалар, ўрмонлар ва ҳоказо.

Бу қурилмалар орқали йиғилган ДНК Англия шимолиядаги Норвич шаҳрида жойлашган лабораторияларда синчиклаб ўрганилади.

Битта митти дискдаги миллионлаб ҳужайралар орқали олимлар табиатни яхшироқ асраш ва ҳатто озиқ-овқатга харажатни тежашни ўрганишлари мумкин.

BBC

"Агар биз фермерни ҳаводаги бирон патоген ҳақида огоҳлантирсак, у дори сепишда нишонни тўғри олиши мумкин. Яъни қайси касаллик бўлса, фақат ўшанга қарши дорини сепади. Одатда у ҳар йили у бир қанча кимёвий дорини аралаштириб сепади, лекин биттагинасини сепса, пули тежалади. Агар умуман хавф бўлмаса, унда дори сепиш ҳам керак бўлмайди. У харажатини камайтириши орқали, истеъмолчи ҳам арзонроқ маҳсулот олади", - дейди олим Даррен Ҳевенс.

Ҳаво синови ҳар бир мавсумда ўтказилади, тўлиқ натижаларни кўришимиз учун яна бир йил керак.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek