Ўзбекистон: Тошкент дунёнинг энг ҳавоси ифлос шаҳрига айланди. Ўзингизни қандай асрай оласиз?

IQAir

Сурат манбаси, IQAir

Жаҳон бўйлаб ҳаво тозалигини баҳолайдиган IQAir индексида Тошкент шаҳри бугунда дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳар дея қайд этилди. Ундаги ҳаво даражаси "ўта носоғлом" дея баҳоланди.

Тошкент ҳавосидаги PM2.5, яъни нозик заррачалар даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг кўрсатмасидагидан 34,4 марта юқори экани кузатилмоқда.

Нозик заррачалар - инсон соғлигига хавф солувчи заҳарлар мажмуи.

IQAir айтишича, Тошкент ҳавосининг ифлослигига энг катта сабаб автомобиллардан ўта кенг фойдаланиш бўлиб қолмоқда. Ташкилотга кўра, пойтахт кўчаларидаги машиналарнинг кўпчилиги эскирган. Уларнинг баъзилари Совет Иттифоқи давридан қолган, замонавий машиналарга қараганда кўпроқ заҳарли тутун чиқарувчи эски моторларга эга, дейилади ташкилот ҳисоботида.

Ҳавонинг ифлосланишига яна бир катта сабаб дея Тошкентдаги корхоналар, қувват станциялари ва бошқа саноат иншоотларидан чиқадиган чиқиндилар қайд этилди. IQAir га кўра, Тошкентда кўмир ва бошқа қазилма материаллар ёқилиши туманга сабаб бўлмоқда.

Шаҳар маъмурияти Тошкент ҳавосини тозалаш бўйича чоралар кўраётгани кузатилмайди.
Сурат тагсўзи, Шаҳар маъмурияти Тошкент ҳавосини тозалаш бўйича чоралар кўраётгани кузатилмайди.

Кузатувчилар охирги йилларда Тошкентда кўлами кескин ошган қурувчилик ҳосил қилувчи чанг, яшил ҳудудларнинг камайиши, ҳамда иқлим исиши туфайли пайдо бўлган чанг бўронлари ҳам ҳаво даражасини ёмонлаштирганини урғулайдилар.

Тавсия ва огоҳлантириш

IQAir Тошкент аҳлига кўчага чиққанда ниқоб тақиш, уй ичида ҳаво тозаловчи қурилмаларни ишлатиш, деразаларни ёпиқ ушлаш ва ташқарида машқ қилмасликни тавсия этяпти.

Ифлосланган ҳаво келтириб чиқарадиган касалликларнинг баъзилари қисқа муддатли ёки ўткир муаммоларни ўз ичига олади, масалан, шиллиқ пардаларнинг тирналиши, кўзлар, бурун, қулоқлар ва оғизлар таъсирланиши, шунингдек, терининг, айниқса кимёвий ифлослантирувчи моддаларга сезгирлиги бўлган тери ёрилишларга мойил бўлиши.

Узоқ муддатли ва сурункали касалликлар, хусусан, ўпка, шунингдек, томоқ, ошқозон ва тананинг бошқа аъзолари билан боғлиқ. Заррачаларнинг кенг ўпка орқали қон оқимига кириш қобилияти туфайли саратон хавфининг ошиши кузатилади.

Шунингдек, пневмония, бронхит, амфизем ва аст��а хуружлари каби нафас олиш касалликлари, шунингдек ўпка тўқималарининг чандиқлари ва кейинчалик унинг тўлиқ фаолиятининг пасайиши хавфи туғилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek