Туркманистон коронавирус сўзини тақиқладими? Қўшниларида вазият қандай?

Ашхобод

Сурат манбаси, VALERY SHARIFULIN\TASS VIA GETTY IMAGES

"Чегара билмас мухбирлар"(Reporters Without Borders) ташкилотига кўра, Туркманистоннинг давлат назоратидаги оммавий ахборот воситаларида "коронавирус" сўзини қўллаш тақиқланган, ҳатто бу сўз тиббий ахборот брошюраларидан ҳам олиб ташланган.

Халқаро ташкилот хабар қилишича, Туркманистонда гигиеник юз ниқобини тақиб юрган одам, ҳатто вирус ҳақида суҳбатлашаётган одам ҳибс қилиниши мумкин.

Туркманистон дунёдаги энг ёпиқ мамлакатлардан бири.

Ашхобод

Сурат манбаси, Getty Images

Давлат матбуотни тўла назорат қилади, хориждаги ахборот сайтлари блокка тиқилган.

Туркманистон шу вақтгача бу мамлакатда коронавирусни юқтирган одам аниқламаганини айтади.

Айни пайтда айрим оммавий ахборот воситалари Туркманистондаги эпидемиологик вазият назорат остида экани ҳақидаги хабарларни тарқатмоқдалар.

Туркманистонга қўшни Эронда 47500 дан зиёд коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган, 3000 дан зиёд инсон ҳаётдан кўз юмган.

Марказий Осиёда вазият қандай?

Қозоғистон коронавирус

Сурат манбаси, Getty Images

Қарағанда шаҳрида 62 ёшли эркак вафот эганидан кейин унинг коронавирусдан ўлгани аниқланди.

1 апрел тонгида ҳаётдан кўз юмган инсон Қозоғистондаги 3-коронавирус қурбони бўлди.

Энди бу инсон билан контактда бўлган 36 инсон соғлиги текширилмоқда.

Қозоғистонда шу кунгача коронавирус ҳолатлари 370 етгани хабар қилинди.

Шифокорлар 26 инсон ҳалокатли вирусдан соғайганини айтмоқдалар.

Қозоғистон расмийлари Россиядан инсонпарварлик кўмак сўраганини тасдиқладилар.

Қозоғистон, айниқса, гигиеник юз ниқоблари, касалликни аниқлашда фойдаланиладиган тест системалари ва сун��ий нафас аппаратларига муҳтож экани айтилмоқда.

Россиядан МДҲнинг барча мамлакатлари ана шу турдаги ҳимоя воситаларини илтимос қилгани ҳақида ёзи Россияда нашр қилинадиган "Коммерсант" рўзномаси.

Қозоғистонда илк коронавирус ҳолати 13 мартда аниқлангани хабар қилинди.

Орадан икки кун ўтиб мамлакатда фавқулодда вазият ва карантин режими жорий этилди.

19 мартдан Қозоғистоннинг икки йирик шаҳри - Нурсултон ва Олма-Ота карантинга ёпилди.

Коронавирусдан илк ўлим ҳолати 26 март куни рўй берди.

Вирус юқтириш ҳоллари кўпайгани қайд этилди: 1 апрел куни Қозоғистонда 1 соатнинг ичида 21 ҳолат аниқлангани хабар қилинди.

Ўзбекистон коронавирус

Сурат манбаси, Getty Images

Ўзбекистонда 1 апрелда бир янги ҳолат аниқланган, бу билан коронавирусни юқтирганларнинг сони 173 га етган.

Энг кўп коронавирус ҳоллари пойтахт Тошкентда кузатилади.

Вирус бугунга келиб мамлакатнинг бошқа қатор вилоятларига ҳам ёйилган. Тошкент, Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм ва Қашқадарёда ҳам қайд этилган.

Жорий пайтда бу вилоятлар ҳисобига жаъми коронавирус ҳолларининг ярмига яқини тўғри келади.

Ўзбекистонда коронавирус расман 15 март куни аниқланган.

Орада 8 бемор соғайган. Икки нафари вафот этган. Беш нафарининг аҳволи оғир экани хабар берилган.

Ўн минглаб одам карантин остида. Йигирма мингдан ортиқ одам коронавирусга текширилган. Хитойдан 200 мингта тест-системаси сотиб олинган ва Ўзбекистонга олиб келинган.

Қирғизистон, Бишкек, коронавирус

Сурат манбаси, Getty Images

Қирғизистонда бугун, 1 апрел куни янги тўртта ҳолат қайд этилган. Жаъми 111 тага етган.

Аксарият ҳоллар Қирғизистоннинг Ўзбекистонга бевосита чегарадош жанубига тўғри келиб турибди.

Орада уч нафар беморнинг соғайгани хабар берилган. Ҳозирча ўлим ҳолати қайд этилмаган.

Кеча, 31 март куни Хавфсизлик Кенгаши Бош вазирга ҳукуматнинг мамлакатга коронавирус кириб ��елишининг олдини олиш учун етарлича иш олиб бормаган айрим аъзоларига нисбатан чоралар кўришни таклиф қилган.

Тожикистон ҳукумати, мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилмади, дейди, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Душанбедаги расмийси бу борада "омади келаётганини" айтган.

Ўтган 19 кун ичида Марказий Осиёда жаъми коронавирус ҳоллари олти юздан ортган - 653 тага етган.

Минтақада илк коронавирус ҳолати Қозоғистон мисолида 13 март куни қайд этилган.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek