Ўзбекистон автосаноати: Монополия тугашига оз қолдими? Янгиликлар Ўзбекистон Dunyo Yangiliklar

BYD электромобили тақдимоти

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, BYD электромобили тақдимоти

Қарийб 30 йил қурби етган ўзбекистонликларда автомобиль танлови йўқ эди. Энди вазият ўзгараётганга ўхшайди.

1996 йил ёзида Асакадаги UzDaewooAuto ишга ишга туширилганидан кейин Президент Каримов маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаш мақсадидаги фармонни имзолади, четдан Ўзбекистонга автомобиль олиб кириш божи икки баравар этиб белгиланиб, ўзбекистонликлар учун ташқаридан машина олиб кириш жуда қимматга тушадиган бўлиб қолди.

Кейинчалик номлари GM-Uzbekistan ва UzAuto Motors га ўзгартирилган қўшма корхона автомобиль бозорида монополчи бўлиб қолди.

Алоқадор мавзулар:

Россиядаги машиналари нархлари Ўзбекистондагидан ҳам арзонга сотилган монополист корхона маҳсулотлари сифатига эътирозлар кўп бўлди.

Бироқ танлов чеклангани яна ўзбекистонликларни Асака заводи маркаларига ундади.

Президент Шавкат Мирзиёев Шенчжендаги BYD ширкати бош қароргоҳига борди, Жиззахдаги қўшма корхонани расмий ишга тушириш маросимида қатнашди.

Сурат манбаси, .

Сурат тагсўзи, Президент Шавкат Мирзиёев Шенчжендаги BYD ширкати бош қароргоҳига борди, Жиззахдаги қўшма корхонани расмий ишга тушириш маросимида қатнашди.

Қишда Ўзбекистонда суюлтирилган газ шохобчалари вақти чекланиши кузатилаётгани, бутун дунёда электромобиллар савдоси етакчисига чиқаётган Хитойнинг яқинлиги мамлакатда UzAuto Motors яккаҳукмронлигига чек қўйилишига туртки бераётган омиллардан бўлаяпти.

Очиқ расмий маълумотларга кўра, 2023 йили Ўзбекистонга 73200 дан ортиқ автомобиль олиб кирилган.

2022 йили бу рақам 30388 ни ташкил этган.

Яъни, 2023 йили четдан олдинги йилга солиштирганда 2,4 баравар кўп авто олиб кирилган.

Ўтган йили мамлакатга келтирилган автомобилларнинг 58078 таси ёки қарийб 80 фоизи Хитойники.

Президент Мирзиёев айтишича, охирги уч йилда Ўзбекистонда сотилган Хитой электромобилларининг сони 10 баробар ортган, 2023 йили импорт қилинган автомобилларнинг 35 фоизи электр ва гибрид автомобиллар бўлган.

Ўзбекистон Хитойнинг BYD компанияси билан электромобиль ишлаб чиқариш заводини қуришга киришган.

Шу йил январь ойи охирида Хитойга расмий ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Шенчжендаги BYD ширкати бош қароргоҳига борди, Жиззахдаги қўшма корхонани расмий ишга тушириш маросимида қатнашди.

Бу завод йилига 50000 электромобиль чиқариш қувватига эга бўлади, Президент Мирзиёев завод қувватини 300 мингга етказиш буйруғини берган.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002