Дин ва дунё: Освенцим ўлим лагерида нималар бўлган? Яҳудийлар қатлиоми ҳақида

Освенцим қурбонлари

1945 йилнинг 27 январида Совет аскарлари Полша ҳудудидаги Освенцим(Аушвиц) концлагерини Германия нацистларидан озод қилган.

2005 йилдан буён 27 январ Халқаро Холокост қурбонларини хотирлаш куни сифатида ёдга олинади.

Бу йил Освенцим ўлим жамлоғи озод этилганига 75 йил тўлди.

Концентрация лагерига 1940-45-йиллар орасида камида 1 миллион 300 минг маҳбус юборилган.

Нацистлар босиб олган Европа ма��лакатларидан одамларни бу ерга олиб келганлар.

Поляклар Освенцим, немислар Аушвиц деб атаган жойдаги қамоқхонани нацистлар Полшани босиб олган 1940 йили барпо этгандилар.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Жамлоқ урушда енгилган Полша раҳбарлари ва нацистларга қуролли қаршилик кўрсатган полшаликлар учун мўлжалланган эди.

1942 йилдан Освенцим лагери нацистларни яҳудийларни қириш режасининг бир қисмига айланди.

Бу ерда Европа лўлилари, Совет асирлари ва бошқалар ҳам ўлдирилган.

Бу ерда тутқунларни мунтазам хўрлик ва қийноқларга тутганлар.

��аҳкумларга масхсус тамға, татуировкалар урилган.

Қириш учун юборилган яҳудийлар махсус танлов жараёнидан ўтказилган.

Ҳали жуда ёш, жудаям кекса ва жудаям хаста бўлганлар газ камераларида ёқилган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Тирик қолганлар эса қул қилиб ишлатилган.

Маҳкумлар очликка юз тутганлар, қийноқларга солинганлар, уларнинг танасида тиббий экспериментлар ўтказилган.

Қочмоқчи бўлганлар ёки исён кўтарганлар қатл этилган.

Освенцим лагеридан 1940 йилдан 1945 йил 27 январигача фойдаланилган.

Бу ерда камида 1 миллион 100 минг одам ўлдирилган, уларнинг 90 фоизи яҳудийлар бўлганлар.

Освенцим Холокост давридаги кўп сонли жамлоқларнинг бири бўлган.

Нацистлар ва уларнинг иттифоқчилари жами 6 миллион яҳудийни ўлдирган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek