Россия: Путин россиялик аёлнинг маошига яшай олмаслигини тан олди - Rossiya, O'zbekiston

Путин

Сурат манбаси, Screenshot

Путин Петербург аҳолиси билан мулоқот чоғида арзимас маош ва нафақа оладиган одамларга умидсизликка тушмаслик ва касалликка чалинмасликни тилаган.

Би-би-си рус хизмати суҳбат видеоси kremlin.ru сайтидан бир соат ўтмасдан олиб ташланганига эътибор қаратган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа т��хнологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Аммо чоршанба куни кечроқ видео сайтда яна пайдо бўлган.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков видео вақтинча олиб қўйилгани ва қайта формат қилиниб, янгидан чоп этилишини айтган.

Унинг сўзларига кўра, бу одатий тажриба.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Путиннинг петербургликлар билан суҳбати чоршанба куни Санкт-Петербургнинг биринчи мэри, асли фарғоналик Анатолий Собчак ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросимидан сўнг бўлиб ўтган.

Собчак 1990-йиллар бошида Санкт-Петербург мэри ва Путиннинг бошлиғи бўлган.

Суҳбат чоғида ўрта ёшлардаги россиялик аёл Путиндан 10 минг 800 рублга яшаб бўладими, деб сўраган ва йўқ, деган жавобни олган.

Аёл "сизнинг ойлигингиз каттароқ" деганида, Путин Россияда президентдан каттароқ маош оладиганлар борлигини айтган.

Суҳбат чоғида Путин аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган давлат дастурларини эслатиб ўтган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши ��умкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Ногиронлар ва 3800 рубл оладиган нафақахўрлар ҳақидаги саволдан сўнг Россия президенти одамларга умидсизликка тушмаслик ва касалликка чалинмасликни тилаган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek