Британия: 39 мигрант ўлимига айбдорлар эълон қилинди Britaniya Migrant

Жасадлар топилган юк автомобили

Сурат манбаси, PA Media

Лондондаги маҳкамада 39 вьетнамлик мигрантнинг юк машинаси музхонасидаги ўлимида икки инсон қасддан содир этилмаган қотилликда айбдор деб топилди.

Асли Шимолий Ирландиядан бўлган 24 яшар юк автомобили ҳайдовчиси Имонн Ҳаррисон(Eamonn Harrison) ва Англиянинг Эссекс графлигида яшайдиган 43 яшар Георге Ника(Gheorghe Nica) қассдан бўлмаган қотиллик ва ноқонуний иммиграцияга ёрдамлашиш жиноий бандларида айбдор деб топилдилар.

Иккисининг одамлар контрабандаси билан шуғулланадиган халқаро жиноий гуруҳ аъзолари экани айтилдию

Бундан олдин икки киши ушбу бандларда айбдор деб топилган эди.

Терговда аниқланишича, 39 вьетнамлик юк машинаси Белгиядан Британияга Шимолий денгиз орқали ўтаётган вақтда ҳаётдан кўз юмганлар

Сурат манбаси, .

Сурат тагсўзи, Терговда аниқланишича, 39 вьетнамлик юк машинаси Белгиядан Британияга Шимолий денгиз орқали ўтаётган вақтда ҳаётдан кўз юмганлар

Англия қонунларига кўра, одам контрабандаси учун 14 йилгача қамоқ, қотиллик учун эса умрбод қамоқ жазоси кўзда тутилган.

Юк автомобили музхонасидаги жасадлар ҳақидаги янгилик ўтган йили 23 октябрда Британия ва Вьетнамни ларзага солган эди.

Белгияга сузиб келган транспорт кемаси ичидаги рефрижератор контейнерда 38 вьетнамлик бўлган.

Жасадлар юк машинаси Англиянинг Эссекс графлигидаги Грейс саноат ҳудуди турган вақти топилган.

Контейнер 12 соат давомида портдан Грейсга ҳайдаб келинган.

30 эркак, бир 15 яшар ўсмир бола ва саккиз аёл Вьетнамнинг камбағал қишлоқларидан бўлганлар ва Британияга етказиб қўйишни ваъда берган контрабандачиларга катта пул тўлаганлар.

Маълум бўлишича, мигрантларнинг аксари оилаларининг асосий боқувчилари бўлганлар.

Вьетнамликларнинг ўлимига контейнер ичидаги ҳароратнинг чидаб бўлмас даражада қи��иб кетгани сабаб бўлгани айтилди.

Контейнернинг ичи қизиб бораётгани сабабли мигрантлар контейнер томини темир таёқ билан тешишга уринганлар, аммо фақат темир сал қирилган, холос.

Якуний ҳукмнинг эълон қилиниши кутилмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek