Касбингиз нима: Сизни балки Канада ё АҚШ истаётгандир? Dunyo, Yangiliklar

  • Дэвид Силверберг
  • Торонто
Jaydeep Vacchani, dasturchi

Сурат манбаси, Sherpa

Сурат тагсўзи, Компьютер дастурчиси Жайдип Вакчани

Технология компаниялари бутун дунёда ходимлар сонини қисқартиришга киришган бир вақтда Торонтода ��омпьютер дастурчиси бўлган Жайдип Вакчани ўзига иш ахтара бошлади.

Вакчани автоматика ва булутли технология бўйича малакасига талаб борлигини биларди ва октябр ойининг ўзида бешта суҳбатга борди.

Булутли технологиядан маълумотлар базаларининг сақлаш жойларини Amazon'нинг AWS ёки Microsoft Azure'га ўзгартириш ва қайта ишлашда фойдаланилади. Автоматика эса қоғоз ишларини йўлга қўйишдек интенсив ишларни бир оқимга солиш учун дастурларни ривожлантиришдир.

kulrang

Алоқадор мавзулар:

kulrang

Ноябрга келиб, Вакчани саёҳат визаси онлайн ҳужжатларини олишга ёрдам берувчи масофадан ишлайдиган sherpa° фирмасида ўзига мос иш топди.

"Менга фойдаланувчига қулайликка эътибор қаратадиган компанияда ишлаш ёқади, айниқса, гап ўзимга тегишли бўлган маҳсулотга келганда. Чунки мен Ҳиндистондан Канадага кўчиб келганимда ҳам виза ҳужжатларини олишга қийналганман", дейди Вакчани. У ҳозир компаниянинг автоматлаштириш гуруҳида дастурчи.

Унинг айтишича, оммавий қисқартиришларнинг янги тўлқини уни қўрқитмаган, чунки унинг малакасига талаб бор.

sherpa° jamoasi

Сурат манбаси, sherpa°

Sherpa° нинг муҳандислик бўйича вице-президенти Алекс Гаган малакали дастурчиларни қидираётганда, "ишига ижодий ёндашувчи ва ҳамкорликда ишлашдан завқ оладиган ва ўз ишининг устаси бўлганларни" излаганди.

Стартап дастлаб технология соҳасида генералистларни ёллашни истаган бўлса ҳам, жаноб Гоганнинг айтишича, улар энди компанияни кенгайтиришга ёрдам берадиган, бошқаларга менторлик қила оладиган мутахассисларни қидирмоқдалар.

Ҳозир бундай кўникмаларга эга ишчиларни ёллаш учун қулай вақт.

2020 йилдан бери технология соҳасида ишдан бўшатишларни кузатиб келаётган Layoffs.fyi маълумотларига кўра, 900 дан ортиқ технологик компаниялар 2022 йилнинг ўзида 143,5 минг ходимни ишдан бўшатган.

Йирик технологик фирмалар пандемия бошланганидан бери ходимларни қисқартирмоқда.

Facebook ва Instagram'га эгалик қилувчи Meta 11 мингдан ортиқ, ноябрь ойида эса Amazon 10 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатишни бошлади.

Баъзи экспертлар бу ҳаракатларни Amazon ва Shopify каби технология компаниялари пандемия даврида тўпланган ишчи кучини камайтириш деб ҳисоблашади. Ана шу даврда бошқа бизнеслар зарар кўрганда бу компаниялар яхши ривожланганди.

Margaret O'Mara, muallif

Сурат манбаси, Jim Garner/jgarnerphoto

"Пул оқими аввалгидек равон эмас", дейди "Code: Silicon Valley and the Remaking of America" китоби муаллифи Маргарет О'Мара.

"Ташқи капитал ресурслари, масалан, Кремний водийси ва ундан ташқаридаги компанияларни қўллаб-қувватлаган венчур капитал фондлари бўшашган", дейди у.

Калифорнияда жойлашган Fusion Fund венчур капитал фирмасининг бошқарувчи директори Лю Чжаннинг айтишича, технологик компаниялардаги қисқаришлар бозордаги яна иккита тенденциядан далолат беради. "Компаниялар ҳозир нақд пул захирасига жуда муҳтож ва таъсисчилар бир пайтлар юқори маошлар билан ишга олган ходимлар ҳозир у қадар харажатини оқламайди."

Ҳозирда талаб катта бўлган техник кўникмаларга келсак, унинг айтишича, Кремний водийсида сунъий интеллект (СИ) технологияларида тажрибага эга муҳандисларга талаб бор.

Ушбу соҳаларга талаб бор, чунки компаниялар ўз бизнесларини яхшироқ ташкил қилиш ва мижозлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаш ва уларни қайт�� ишлашга эътибор қаратмоқда.

ishchi

Сурат манбаси, Getty Images

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ҳисоботи Чжан хонимнинг фикрини акс эттиради: 2018 ва 2021 йиллар оралиғида АҚШда рақамли иш ўринлари эълонлари сони 24 фоизга ошди, бунинг сабаби маълумотлар муҳандислари учун иш ўринлари сони 116 фоизга ўсганидир.

О'Мара хонимнинг фикрича, технология компаниялари яна бошқа кўникмаларни қидирмоқда: ҳамдардлик ва ҳамжиҳатлик. "Муҳандислик кўникмаларига тинимсиз эътибор қаратилаётганига қарамай, компаниялар ўзлари ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг социологиясини ва уларнинг турли минтақалар ва сиёсий тизимларга таъсирини тушунадиган одамлар бўлишини ҳам исташади", дейди у.

Унинг қўшимча қилишича, "Пул механизми секинлашгандан сўнг, мен йирик ва нуфузли компаниялар етукликнинг ушбу босқичига кўпроқ ўтишини истагандим."

Британиянинг Robert Half кадр изловчи компаниясидан Крейг Фридбергнинг айтишича, бизнеслар техник ресурслар ва дастурий таъминотни ишлаб чиқишга доим муҳтож бўлади.

Бироқ, унинг фикрича, компаниялар ўз ходимларини кўпайтиришни истамайди ва бунинг ўрнига вақтинчалик техник ходимларга мурожаат қилади.

"Биз шунга ўхшаш ўзгаришларни бошқа иқтисодий таназзул вақтларида ҳам кўрганмиз ва бу силжишни аллақачон ҳис қила бошладик", дейди у.

Kremniy vodiysi

Сурат манбаси, Getty Images

Келгуси ойларда ҳам ўзгариши мумкин бўлган яна бир нарса пандемия даврида кўпайган масофавий иш ўринлари кескин ортгани билан боғлиқ.

Deloitte'нинг яқинда эълон қилинган ҳисоботига кўра, Z авлоди (75%) ва милленниалларнинг кўпчилиги (76%) уй ишларини офис ишларидан ажратиш ёки тўлиқ ставкада уйдан ишлашни истайди.

Кремний водийси интилувчан компьютер муҳандислари ва дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар учун жозибадорлигини йўқотиши мумкинми? Лиссабон ва Торонто каби бошқа шаҳарлар технология соҳаси тадбиркорларини жалб қилиш учун солиқ имтиёзларини таклиф қилмоқда.

Муаллиф Маргарет О'Мара катта кўчишлар бўлади деб ўйламайди. "Компаниялар истеъдод учун, энг яхши одамларни ёллаш учун бу ерга келади ва бу ҳали ҳам Кремний водийсида давом этяпти", дейди у.

Аммо венчур капиталист Лю Чжан буни бошқача кўради. "Янги норма Кремний водийсининг асосий қадриятларига амал қилган ҳолда, таъсисчилар ўзларининг бошланғич маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошлаши ва бозорни ўрганиши, кейин эса Кремний водийсидан ташқаридаги бошқа технологик хаблардан истеъдодларни жалб қилиш ва масофадан ишга ёллаш бўлади".

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek