Илм-фан: Исроилда нега ирсий ўзгартирилган товуқ яратилди? Янгиликлар, Дунё

  • Паллаб Гош
  • Би-би-си
Ушбу гени ўзгартирилган жўжалар каттаргач, фақат товуқ очиб чиқадиган тухумлар қўяди

Сурат манбаси, Ori Perez/Volcani

Сурат тагсўзи, Ушбу гени ўзгартирилган жўжалар каттаргач, фақат товуқ очиб чиқадиган тухумлар қўяди

Исроиллик олимлар генини ўзгартириш орқали фақат урғочи жўжалар очиб чиқадиган тухум қўядиган товуқлар яратишди.

Бу ютуқ келгусида туҳум қўймагани учун ҳар йили миллиардлаб қирғин қилинадиган эркак жўжалар пайдо бўлиши олдини олади.

Урғочи жўжалар ва улар етилганда қўядиган тухумларида асл ирсий модификация асари кўринмайди.

"Дунё фермерчилигида меҳр-шафқат" ҳайвонларни ҳимоя қилиш гуруҳи ушбу тадқиқотни қўллаб-қувватлади.

Лойиҳада бош тадқиқотчи, Тел-Авив яқинидаги Волкани институти доктори Ювал Синнамоннинг BBC News'га айтишича, у ўзи "Голда товуқ" деб атаётган ирси ўзгартирилган товуқларнинг кўпайтирилиши паррандачилик саноатида ҳайвонларга инсоний муносабат шаклланишига катта таъсир кўрсатади.

"Ушбу саноатда чинакамига инқилоб қиладиган янги усул яратганимиздан жуда бахтиёрман, аввало жўжаларнинг фойдасига, шунингдек, ўзимиз учун ҳам, чунки бу масала сайёрадаги ҳар бир инсонга алоқадордир", дейди у.

Алоқадор мавзулар:

Олимлар Голда товуқларининг ДНКсини шундай таҳрирлаганки, уларнинг тухумида эркак эмбрион ривожланмайди. Тухумларга бир неча соат давомида кўк нур таъсир қилганда ДНК фаоллашади.

Урғочи эмбрионларга кўк нур таъсир қилмайди ва улар ривожланишда давом этади. эмбрионлари кўк нурга таъсир қилмайди ва нормал ривожланади. Товуқларда ҳам, улар қўядиган тухумларда ҳам қўшимча генетик материал йўқ, дейди доктор Синнамон.

"Фермерлар бугун олаётган товуқларини, истеъмолчилар эса айнан доимгидек олаётган тухумни олишади, - дейди у. - Ишлаб чиқариш жараёнидаги ягона кичик фарқ шундаки, тухумларга кўк нур таъсир қилади."

Доктор Синнамон жамоаси тадқиқотни эълон қилмади, чунки улар технологияни Huminn Poultry компанияси орқали лицензиялашни режалаштирмоқдалар, шунинг учун тадқиқот гуруҳига алоқаси йўқ мустақил олимлар бу даъволарни баҳолай олмайди ҳозирча.

Аммо Исроил жамоаси Буюк Британияда жойлашган ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти Compassion in World Farming (CIWF) билан ҳамкорлик қилади. Ташкилот вакиллари уч йил давомида тадқиқотни кузатиб борди. Унинг бош сиёсий маслаҳатчиси Питер Стивенсоннинг айтишича, бу ютуқ ҳайвонлар ҳуқуқлари учун "ҳақиқатан ҳам катта иш" бўлиши мумкин.

"Мен одатда қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари генини таҳрирлашдан хавотир оламан. Аммо бу алоҳида ҳолат ва мен ва CIWF'даги ҳамкасбларим буни қўллаб-қувватлаймиз", дейди у.

"Кейинги катта қадам - ушбу товуқ ва унинг инсон истеъмоли учун тухумлари ҳеч қандай кутилмаган муаммоларсиз тижорий муваффақият қозонадими ёки йўқ, ана шу бўлади."

тухумлар

Сурат манбаси, Ori Peretz

Айни пайтда Буюк Британия парламенти Англияда фермерликда чекланган даражада ген ўзгартиришга рухсат берувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Тахминларга кўра, қонун лойиҳаси келгуси йил бошида қабул қилинганидан кейин қоидалар аста-секин юмшатилади ва технологияни қўллашга аввал фақат заводларга рухсат берилади.

Ҳукумат генни таҳрирлашни генетик модификациянинг эски усулига қараганда ижтимоий жиҳатдан мақбулроқ йўл деб ҳисобламоқда. Ген таҳрирланганда одатда ДНКнинг бирор қисмини олиб ташлаш орқали генлар назорат қилинади, Генетик модификацияда эса одатда ДНКга бошқа турлардан ген кўчириб ўтказилади.

CIWF ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили тухум ишлаб чиқарувчилар томонидан етти миллиардга яқин эркак жўжалар улар очиб чиққандан кейин кўп ўтмай ўлдириб юборилади, чунки улар тижорий жиҳатдан фойдасиз. Бу жараён фирмалар учун ҳам кўп вақт талаб этади, улар тухумдан чиққандан кейин кўп ўтмай эркак жўжаларни урғочилардан ажратишлари керак.

Германия ҳукумати шу йил бошида эркак жўжаларни оммавий йўқ қилишни тақиқлаган эди. Французларда эса келаси йил бошидан шу йўлга ўтишга таклифлар бор. Аксарият Европа Иттифоқи давлатлари бу ��малиётдан хавотир билдирган ва кўпчилиги Европа Иттифоқи миқёсида қонун қабул қилишга чақирди. Буюк Британия ҳукумати бу амалиётга нисбатан ўз позициясини ҳозирча билдирмаган.

Жўжа

Сурат манбаси, DAVID AUBREY/SCIENCE PHOTO LIBRARY

Тадқиқотга раҳбарлик қилган доктор Энбал Бен-Тал Коэннинг BBC News'га айтишича, тизим ривожланишнинг илғор босқичида ва тадқиқотчилар жараённи яхшилаш учун селекционерлар билан ишламоқда.

"Кўп йиллик тадқиқотлар давомида биз кўплаб қийин қийинчиликларга дуч келдик, уларни муваффақиятли енгиб чиқдик ва ниҳоят, бизда ҳаётий ечим бор, умид қиламанки, паррандачилик саноати буни тез орада қабул қилади", дейди у.

BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek