Янгиликлар. Афғонистон зўр бўлиб кетганми ёки Толибонни мақтаган британ сиёсатчисига нима бўлди? Dunyo Afg‘oniston Tolibon Yangiliklar

Tolibon lideri

Сурат манбаси, AFGHAN ISLAMIC PRESS

Сурат тагсўзи, Афғонистон, қарийб икки йилдирки, Толибон ҳаракатининг қўлида, яна Исломий Амирлик саналади, муваққат ҳукумати эса, ҳозирга қадар халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган

Консерватив партиядан бўлган юқори мартабали депутат гапини қайтиб олди.

Алоқадор мавзулар:

Ўзи нима бўлди?

Britaniyalik nufuzli deputat

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Тобиас Элвуд биргина ижобий баҳо билан чекланмаган, Британия ҳукуматини Толибон билан қайта алоқа ўрнатиш ва Кобулдаги Британия элчихонасини қайта очишга ҳам чақирган

Тобиас Элвуд яқинда Афғонистонга сафар қилган, Толибоннинг иккита таянч нуқтасидан биттаси бўлган жанубий Ҳелманд вилоятида ҳам бўлган.

Ортга қайтгач эса, Афғонистон Толибон бошқаруви остида "яхшилангани" ҳақида видео чоп қилган, уни ижтимоий тармоқда улашган.

Аммо зум ўтмай, берган бу баҳоси учун танқидлар остида қолиб кетган.

Ўзи юз тутган танқидлар манзарасида депутат TalkTV да кўриниш берган, худди шу суҳбати чоғида "янглиш тушунгани"ни айтиб, кейин Ҳелмандда олинган ўша видеосини Twitter акаунтидан ҳам олиб ташлаган.

Энди унинг Британия Вакиллар палатаси Мудофаа қўмитаси раислиги лавозимига қанчалик лойиқ экани ҳам овозга қўйилади.

Тобиас Элвуд биргина ижобий баҳо билан чекланмаган, Британия ҳукуматини Толибон билан қайта алоқа ўрнатиш ва Кобулдаги Британия элчихонасини қайта очишга ҳам чақирган.

У видео илова қилинган твитида хавфсизлик кескин яхшилангани, коррупция камайтирилгани, афюн савдосига чек қўйилгани ҳақида гапирган.

Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг гапларини танқид қилиб, Толибон бошқарувида хотин қизлар ҳуқуқлари ёппасига қисқартирилганини таъкидлашган.

Толибон сўзчиси ��абиҳуллоҳ Мужоҳид бу видеони улашган, аммо депутатни "британиялик мухбир", деб адаштирганди ҳам.

Афюн савдосига чек қўйилдими?

Ko'knorizor

Сурат манбаси, .

Ўз твитида жаноб Элвуд "афюн савдоси тугади", деб ёзди (илова қилинган видеода у савдо "деярли йўқ бўлган" деб гапирган).

Аммо бу даъво хато.

БМТнинг Наркотик ва жиноятчиликка қарши кураш идорасига кўра, 2022 йили афюн етиштириш 2021 йилга нисбатан 32 фоизга кўп бўлган.

Толибон 2021 йил августида ҳокимиятни қўлга олди ва кейинги апрель ойида афюн етиштиришни тақиқлади.

Би-би-сининг бу йилги текшируви шуни кўрсатдики, бу тақиқ асосий афюн етиштирувчи вилоятларда кўкнори етиштириш кескин пасайишига таъсир қила бошлаган.

Бироқ, етиштиришни тақиқлаш афюн савдосининг тугашини англатмайди.

Мутахассислар айтишича, кўкнори етиштириладиган ҳудудларда ҳосил сезиларли даражада камайган бўлса-да, Афғонистондан афюн савдоси тўхтагани йўқ.

SOAS Лондон университетининг Афғонистон бўйича эксперти, профессор Жонатан Гудҳэнд: "Нархлар ҳайратланарли даражада кўтарилиши билан, фермерлар ва савдогарлар заҳира тўплаши билан савдо тўхташи ёки тўхтатилиши даргумон", дейди.

Жаноб Элвуднинг Би-би-сига айтишича, у ўз даъвосини Ҳелманд ва Қандаҳор вилоятларига ташрифи ва пойтахт Кобулда бўлгани билан асослайди.

У шундай деди: "Ишончим комилки, у ҳали ҳам ўсиб бормоқда, лекин маҳаллий аҳоли унинг йўқолгани ҳақида гапирмоқда".

Коррупция пасайдими?

Faktlar

Сурат манбаси, .

Жаноб Элвуд, шунингдек, коррупция пасайиб бораётганини айтди.

У Би-би-сига ўз кузатувлари маҳаллий аҳоли билан суҳбатларга асосланганини тушунтирди.

Жаҳон банки ва Жаҳон иқтисодий форуми маълумотларидан фойдаланиб, дунё бўйлаб коррупцияни кузатувчи Берлинда жойлашган Transparency International ташкилотига кўра, 2022 йилда Афғонистонда коррупция даражаси бироз пасайган.

Афғонистон 180 мамлакат ичида 150-ўринни эгаллади, 2021 йилдаги 174-ўриндан бироз яхшиланган, аммо барибир жуда паст.

Мутахассислар таъкидлашича, бу бироз яхшиланиш ҳарбий ёрдам ва ташқи ёрдам харажатлари тўхтатилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин, баъзиларга кўра эса, бу маҳаллий коррупцияни кучайтирган.

Профессор Гудҳэнднинг айтишича, Толибон "ахлоқсиз" хатти-ҳаракатларга қарши курашиш мажбуриятини бўйнига олади, аммо мамлакатда майда коррупция давом этаётгани сабабли бу узоққа бормаслигини таъкидлайди.

SOASнинг афғонистонлик тадқиқотчиси Ян Коҳлернинг айтишича, коррупциянинг бошқа шакллари борлиги ҳақида далиллар мавжуд.

Унинг сўзларига кўра, бу "одамларни иш билан таъминлаш, Толибонга қўшилиш учун шахсий алоқалар ўрнатиш, бу эса қуруқлик, сув ёки бошқа ресурслар билан боғлиқ можароларда ишини ҳал қилишни осонлаштиради".

Хавфсизлик сезиларли даражада яхшиландими?

Britan askari

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Толибон ҳокимиятга келганидан бери қайд этилган қурбонлар сони хорижий кучлар ҳали ҳам мамлакатда Толибонга қарши курашган йиллардагидан анча паст

Жаноб Элвуд, шунингдек, Афғонистондаги хавфсизлик вазияти "сезиларли даражада яхшилангани"ни айтди.

Толибон ҳокимиятга келганидан бери қайд этилган қурбонлар сони хорижий кучлар ҳали ҳам мамлакатда Толибонга қарши курашган йиллардагидан анча паст.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси маълумотларига кўра, 2021 йил августидан 2023 йилнинг майигача тинч аҳоли қурбонларининг умумий сони 3774 нафарни ташкил қилган.

Толибон ҳокимиятни эгаллашдан олдинги йилларда зўравонликлар анча юқори бўлиб, тинч аҳоли қурбонлари 2016 йилда 11 000 дан ошган эди.

Аммо маҳаллий "Исломий давлат" гуруҳи каби исёнчи гуруҳлар Толибоннинг ўзига ҳам, тинч аҳолига ҳам ҳужум қилишда давом этмоқда.

БМТ таъкидлашича, бундай гуруҳлар томонидан "ибодатхоналар ва озчилик гуруҳларга ҳужумлар кучайган".

Шунингдек, у Толибоннинг айрим аъзолари томонидан собиқ Афғонистон ҳукуматига алоқадор фуқаролик ва ҳарбий амалдорларга нисбатан зўравонликларга урғу беради.

Аёллар хавфсизлиги нуқтаи назаридан, шу йил бошида БМТ томонидан ўтказилган сўров кўрсатишича, аёлларнинг 68 фоизи ўзининг жисмоний хавфсизлигини "жуда ёмон" ёки "ёмон", деб билади.

Толибон, шунингдек, аёллар ва қизларнинг меҳнат қилиш, мактаб ва университетларда ўқиши ёки жамоат жойларида эркин ҳаракатланишига борган сари қаттиқ чекловлар қўймоқда.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002