Янгиликлар. Яхши хабар: ‘Мўъжиза’ дори саратонни бир ҳафтада даволади – Ўзбекистон ва дунё O‘zbekiston Dunyo Yangiliklar

  • Бен Прайс
  • BBC News
Carrie Downey

Сурат манбаси, SWANSEA BAY UNIVERSITY HEALTH BOARD

Сурат тагсўзи, "Мўъжиза" деб таърифланган дори билан даволангандан сўнг Кэрри Дауни саратондан бутунлай халос бўлди.

Бунақаси бўлмаган. Мисли кўрилмаган янгилик.

Алоқадор мавзулар:

"Мўъжиза" дори

"Мўъжиза" деб таърифланган дори билан даволангандан сўнг Кэрри Дауни саратондан бутунлай халос бўлди.

Унинг учинчи босқичдаги йўғон ичак саратони "достарлимаб"ни олти ой қабул қилганидан сўнг йўқолган.

У дунёнинг турли чеккаларида яшовчи ушбу дорини қабул қилган одамлардан биридир.

Асалари заҳри саратон тўқимасини қандай йўқ қилган? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Дори ҳозирча синов босқичида бўлса ҳам, маълумотлар унинг касалликнинг айрим турларига қарши 100 фоиз самара берганини кўрсатмоқда.

Британияда ҳар йили тахминан 42000 одамга йўғон ичак саратони ташхиси қўйилади.

Аввалги синовлар дорининг ушбу саратоннинг айрим ген мутацияларига қарши 3-5 фоиз самара беришини кўрсатган эди.

Уэльс ва Италия "достарлимаб"ни ушбу саратонга қарши стандарт дори воситаси сифатида маъқуллади.

Чурра тўри импланти қўзғаган оғриқни текшираётганда шифокорлар Порт Талбот шаҳридан бўлган Кэррида ичак саратони борлигини аниқлашди.

Ўсимтани олиб ташлаш учун операция 42 ёшли Кэрри доимий стома - тешикни пайдо қилар эди.

Кўкрак саратони 12 аломати бор. Сиз уларни биласизми?Видео:

"Достарлимаб" нима?

Ichak saratonidan butunlay xalos bo'lgan Kerri

Сурат манбаси, ,

Уни Суонсидаги Синглтон касалхонасида маслаҳатчи онколог бўлган доктор Крейг Баррингтонга юборишди. Доктор унга "достарлимаб"ни қабул қилишни таклиф қилди. Бу дори одамнинг иммун тизимини керакли шаклда қўзғатиш орқали саратонни йўқ қилишга ёрдам берар эди.

Кэрри шундай дейди: "[Доктор Баррингтон] менга "Агар мен сизга доимий стома ва катта жарроҳликсиз ҳам кера��ли натижани олиш мумкинлигини таклиф қилсам нима дейсиз?", деди."

"У менинг биопсиямни текширди ва менда оз учрайдиган мутация борлигини айтди ва таклифга нима дейсиз, деб сўради."

Кэррига олти ой давомида "достарлимаб" дориси берилди. Кейинги текширувлар унинг касалликдан холилигини кўрсатди.

"Доктор Баррингтон ва унинг жамоасидан менга бундай имкониятни бергани учун жуда миннатдорман", дейди у.

"У менга ҳаётимни қайтариб берди. Ундан абадий миннатдорман".

Yo'g'on ichak saratoni

Сурат манбаси, .

Йўғон ичак саратонини даволаш учун "достарлимаб" қабул қилган америкалик 36 беморнинг барчасида даволанишдан кейин саратон белгилари йўқолган.

Уэльсда ичак саратони билан оғриган 10 дан кам бемор олти ой давомида ҳар уч ҳафтада дори қабул қилган.

Даволанишни тугатганларнинг саратон касаллиги йўқолган ва уларнинг барчаси препаратнинг ножўя таъсири оз ёки умуман сезилмаганини айтган.

"Саратонни даволашда мисли кўрилмаган янгилик"

Доктор Баррингтон шундай деди: "Мен натижалардан ҳайратда эдим. Рақамлар ҳали ҳам кичик эканлигига қўшиламан ва бу бошланғич маълумотлардир, аммо бемор организми яхши қабул қилган ва бунчалик тез ишлайдиган доридан 100% самара олиш мисли кўрилмаган янгилик.

Беморлар биринчи даволанишдан кейин ҳам уларнинг аломатлари йўқолганини айтмоқда. Бу шунчаки ажойиб ҳолат."

"Достарлимаб" иккинчи ёки учинчи босқич саратон билан оғриган беморларга таклиф қилиниши мумкин.

У аллақачон ичак саратони билан бир хил ген мутацияси бўлган бачадон саратонини даволаш учун мунтазам қўлланади.

Доктор Баррингтоннинг қўшимча қилишича, "Ушбу методни беморларга стандарт тиббий ёрдам сифатида кўрсатиш жуда ҳаяжонли. Ўйлайманки, бу ичак саратонини даволашда бутунлай инқилоб қилади.

Ичак саратони белгилари нималар?

  • Ахлатдаги ўзгаришлар, яъни сиз учун одатий бўлмаган диарея ёки қабзият
  • Ич келишининг одатдагидан кўпроқ ёки камроқ бўлиб қолиши.
  • Ахлатдаги қон, қизил ёки қора
  • Қон келиши
  • Ҳожатга чиққандан кейин ҳам яна бўшанмагандек ҳис қилиш
  • Қориндаги оғриқ
  • Дам бўлиш
  • Сабабсиз озиб кетиш
  • Сабабсиз чарчоқ

Манба: Британия соғлиқ хизмати

Уэльс "достарлимаб"ни стандарт даволаш сифатида тасдиқлаган биринчи Буюк Британия халқидир.

У Уэльс ҳукумати томонидан қатъий синов жараёнидан сўнг тасдиқланган.

Пембрукширдаги Ньюпорт шаҳридан Жанет Бейкер ҳам "достарлимаб" билан даволанган.

У доктор Баррингтон билан сўнгги учрашувини кутмоқда, у ерда ҳам ҳаммаси жойида бўлишига умид қилмоқда.

Janet Baker

Сурат манбаси, SWANSEA BAY UNIVERSITY HEALTH BOARD

Сурат тагсўзи, Пембрукширдаги Ньюпорт шаҳридан Жанет Бейкер ҳам "достарлимаб" билан даволанган. У доктор Баррингтон билан сўнгги учрашувини кутмоқда, у ерда ҳам ҳаммаси жойида бўлишига умид қилмоқда.

73 ёшли аёлнинг айтишича, унинг ичак саратони белгилари Витибуш касалхонасида биринчи даволанишидан кейин йўқолган.

"Бутун даволаниш давомида ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. Менда ҳеч қандай касаллик аломатлари йўқ, касаллик ҳам йўқолди деб умид қиляпман", дейди Жанет.

"Препаратни юбориш учун ярим соат вақт кетади, шу билан уч ҳафтага етади. Менда ҳаммаси яхши".

"Бу ҳақда бошқаларга айтишдан уяламан, чунки бир дўстим кимётерапиядан ўтишда жуда қийналмоқда ва ҳар сафар ҳушидан кетади, ётоқдан туришга ҳам қийналади".

Ичак саратони Уэльсда тўртинчи энг кенг тарқалган саратон тури ва иккинчи энг катта ўлим сабабчисидир.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002