Коронавирус вакцинаси: сиз яшаётган мамлакатда қанча одам эмланди? Мунтазам янгилаб бориладиган маълумот ва интерактив харита - O‘zbekiston, koronavirus, vaksina, yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images

Дунё бўйлаб инсонлар Covid-19 га қарши эмланмоқда ва ҳозир кўпчиликни шу савол ўйлантирган: менга навбат қачон келаркин?

Жаҳон бўйлаб бармоқ билан санарли мамлакатларгина аҳолисини қандай эмлаш бўйича ўз режасини ишлаб чиққан ва ўша режаси асосида иш юритмоқда.

Қолганларида эса манзара аниқ эмас.

Эмлаш мураккаб жараён - у ўз ичига мушкул илмий тадқиқотларни, халқаро корпорацияларни, ҳукуматларнинг бир-бирига зид ваъдаларини, улкан бюрократия ва тартибга солиш амалларини қамраб олади.

Хўш, менинг вакцина навбатим қачон келади, деган саволни ўзига берган одам қандай жавобни олади?

Дунё бўйлаб вакцина тарқатиш ва инсонларни эмлаш жараёни қандай кечмоқда?

Сурат манбаси, .

Сурат манбаси, .

Сурат манбаси, .

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek