Коронавирус: вакцина қачон тайёр бўлади? Koronavirus

  • Жеймс Галлаҳер
  • Саломатлик ва илм-фан масалалари бўйича мухбир
Person and some vials

Сурат манбаси, Reuters

Коронавирус дунё бўйлаб тарқалмоқда, аммо ҳалигача инсон организмини Covid-19 хасталиги юқишидан муҳофаза қиладиган эмдори ишлаб чиқилгани йўқ.

Даво топиш йўлида тиббий тадқиқотчилар қаттиқ изланиш олиб бормоқдалар.

Коронавирус вакцинаси нима учун муҳим?

Вирус тарқалиши жуда осон ва дунё аҳолисининг аксари ҳамон ундан муҳофазаланмаган. Эмдори инсон иммунитет тизимини бу хасталикни юқтирмасликка тайёрлаб кучли қилиш билан ҳимоялайди, натижада вирус юққанда ҳам бетоб бўлмайди.

Бу эса карантинларни хавфсиз бекор қилиш ва ижтимоий масофа сақлаш талабини юмшатиш имкониятини беради.

Вакцина ишлаб чиқиш йўлида бирор натижа борми?

Бу йўлдаги изланишлар бошни айлантирадиган тезликда олиб бориляпти. Жаҳон бўйлаб 200 тача тадқиқотчилар гуруҳи вакцина топиш устида ишлаяптилар, 18 вакцина инсонларда клиник синовлардан ўтказилаяпти.

Аммо ҳозир бу вакциналардан қай бири самарали бўлишини ҳеч ким айтолмайди.

Қачон бизда коронавирус вакцинаси бўлади?

A scientist researching a coronavirus vaccine

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Тадқиқотчилар вакцина ишлаб чиқиб ҳайвонларда синаб кўришни бошлаганлар

Одатда бирор хасталик олдини оладиган эмдори ишлаб чиқишга бир неча йил, баъзан бир неча ўн йил кетади. Тадқиқотчилар ана шунча вақт ичида бажариладиган ишни бир неч ой мобайнида бажариб улшуришга умид қилмоқдалар.

Аксар экспертларнинг фикрича, вакцина 2021 йил ўрталарига бориб - расман Sars-CoV-2 деб ном берилган вирус илк тарқалган вақтдан 12-18 ой ўтиб тайёр бўлиши мумкин.

Бу улкан илмий ютуқ бўлиши мумкин, аммо эмдори кейинги йил ўртасига бориб тайёр бўлишига кафолат йўқ.

Шу пайтгача дунёда инсонлар орасида тўртта коронавирус тарқалган. Уларнинг ҳаммасининг аломатлари шамоллаш симптомларига ўхшайди ва бирортасига ҳам қарши эмдори ишлаб чиқилгани йўқ.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Қандай ишлар қилиниши керак?

Бир неча тадқиқот гуруҳлари потенциал вакцина дизайнини ишлаб чиққанлар, аммо уларни ниҳоясига етказиш учун жуда кўп иш қилиниши талаб этилади.

  • Авваламбор, синовлар вакцина хавфсиз эканини исботлаши шарт. Агар бу хасталикдан кўра одам организмига кўпроқ зарар етказса, ёки бошқа муаммоларни келтириб чиқарса, бундай эмдоридан наф йўқ
  • Клиник тестлар вакцина инсон иммунитетини уйғотишини, одам касалликни юқтирмаслиги учун муҳофаза қила олишини исботлаши лозим
  • Вакцинани жуда кўп сонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш керак бўлади, потенциал дозалар миллиардлаб бўлиши талаб қилинади
  • Ишлаб чиқаришга ижозат берилишидан олдин тиббиёт назоратчилари маъқуллови бўлиши шарт
  • Ва ниҳоят дунё аҳолисининг аксари иммунитет ҳосил қилиши вакцинани кўп сондаги одамларга етказишда улкан логистика мушкулликлари юзага келади

Карантин чоралари бу борадаги жараённи секинлаштирди. Вакцина иш бераётгани-бермаётганини аниқлаш учун одамлар вирусни юқтирган бўлишлари керак.

Одамларга вакцина бериш ва уларга атайин вирусни юқтириш ғояси саволга тезроқ жавоб топиш имкониятини беради. Аммо ҳозирги шароитда бу ғоя ҳаддан зиёд хавфли ва этикага зиддир.

Қанча одам эмланиши керак?

Вакцина қанчалар самарали бўлишини билмай туриб бу саволга жавоб бериш қийин.

Вирус осонлик билан тарқалиши олдини олиш учун 60-70 фоиз одамлар эмланиб иммунитет ҳосил қилган бўлиши керак, деб кўрилади.

Аммо вакцина аъло даражада иш берган тақдирда ҳам дунё бўйлаб миллиардлаб инсонни вакциналаш талаб қилинади.

Видео тагсўзи, Epidemic v pandemic: What's the difference?

Вакцина қандай ихтиро қилинади?

Вакциналар вирус ёки бактерияни одам иммунитет тизимига зарарсиз қилиб қўя��и. Организмнинг муҳофаза тизими вирусни босқинчи сифатида "таниб олиш ва унга қарши қандай курашиш кераклигини" ўрганиб олади.

Ва эмланган организм вирус чиндан ҳам ичига тушганини билиб қолса, унга қарши нима қилиш кераклигини ўзи яхши билади.

Узоқ йиллар мобайнида вакцинациянинг асосий услуби оригинал вирусдан фойдаланиш бўлиб келган.

Қизамиқ, тепки ва қизилча (MMR) вакцинаси кучсизланган ва тўлақонли инфекцияни келтириб чиқаролмайдиган вирусдан ишлаб чиқилади. Ҳар йилги мавсумий грипп вакцинаси атрофда тарқалган грипп штаммини олиш ва яроқсизлантириш билан ясалади.

Айрим олимлар, хусусан, хитойлик тадқиқотчилар ана шу услубдан фойдаланмоқдалар.

Biologist with nucleic acids isolated from human samples to be tested for infection with the Covid-19 coronavirus.

Сурат манбаси, Science Photo Library

Сурат тагсўзи, Россиядаги Covid-19 коронавируси инфекцияси лаборатория тестлари

Шунингдек, вакцина ихтиро қилишнинг янги, ҳали кам синалган усулини қўллашга ҳам қарор қилинган. Бу усулнинг отини "қазиб ол ва ўйна!" деб таржима қилиш мумкиндир. У қандай ишлайди? Ҳозир олимлар янги коронавирус - Sars-CoV-2 нинг генетик кодини билишади. Ва бу генетик кодни ўзгартириш билан вакцина яратиш мумкин.

Оксфорддаги тадқиқотчилар генетик коднинг кичик бир бўлагини зарарсиз вирусга ўтқазиб, бу вирусни билан шимпанзеларга юқтирдилар. Тадқиқотчиларнинг умид қилишича, коронавирусга қарши иммунитет жавобини ишлаб чиқишга қодир хавфсиз вирусни ихтиро қилганлар.

Бошқа бир олимлар буткул янги ДНК ёки РНК генетик коди парчаларидан вакцина ясашга уринмоқдалар. У тана ичига кирганидан кейин иммунитет тизимини курашга ўргатадиган вирус протеинини ишлаб чиқаришни бошлайди. Ушбу ёндашув фандаги буткул янги ёндашувдир.

Вакцина ҳамма ёшдагиларни ҳам муҳофаза қиладими?

Кекса ёшдаги инсонларга вакцина самараси кам бўлиши аниқ. Чунки ёш ўтган сайин иммунизациянинг иммунитет тизимига таъсири кучсизланиб боради. Буни биз ҳар йилги грипп вакцинаси мисолида кўришимиз мумкин.

Балки вакцинанинг бир неча дозасини бериш ёки иммунитет тизимини бақувват қиладиган кимёвий моддалар билан бирга бериш кексаларда самара бериши ҳам мумкиндир.

Вакцинани биринчи бўлиб ким олади?

Агар вакцина ишлаб чиқилса, табиийки, бошида унинг сони кам бўлади. Шунинг учун бошида кимга, ундан кейин кимга бериш рўйхатини тузиб чиқиш лозим бўлади.

Бу рўйхат бошида Covid-19 беморлари билан контактда бўладиган тиббиёт ходимлари туриши табиий.

Бу хасталик айниқса кексалар учун ҳалокатли эканини инобатга олиб, агар вакцина кексаларга самара бериши исботланса, улар устувор ўринга қўйиладилар.

Мисол учун, Британияда айрим инсонлар гуруҳи бошқаларга қараганда юқори рискдаги гуруҳлар деб тан олинди. Шундан келиб чиқиб айрим этник гуруҳлар вакилларини эмлаш ҳам биринчи галдаги вазифа деб кўрилиши ҳам мумкин.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқ��ли +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek