Ўзбекистон: Фуқародан қарздор ҳокимлик ҳисобларига банд солинди ва “Қўйлиқ” кўчириладими ёки йўқ? – Янгиликлар Rossiya O‘zbekiston migrant dunyo yangiliklar

Qo'yliq bozori

Сурат манбаси, .

Бектемир тумани ҳокими "Қўйлиқ"ни кўчириш зарурияти ҳақида гапирди;

Фуқародан қарзи бор туман ҳокимлиги ҳисоблари музлатилди;

Мамлакатда миллионлаб тонна радиоактив чиқинди мавжуд;

Қашқадарёда норози ишчилар вилоят ҳокимлигига тўпланди;

Алоқадор мавзулар:

Бозор кўчириладими?

Ҳали ҳам давом этаётган "Қўйлиқ" бозори машмашаси юзасидан расмийларнинг турли баёнотлари масалани янада чигаллаштирган.

7 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги бозор йўл кенгайтирилиши режалари туфайли "бошқа жой"га кўчирилишини маълум қилган.

Орадан икки кун ўтиб, бозор Тошкент вилоятида янги қурилган Food City савдо мажмуасига кўчирилиши тўғрисида хабарлар тарқалган.

Бунинг ортидан бозорда тирикчилик қилувчи инсонлар маҳаллий нашрлар ва блогерлар орқали ўз норозиликларини билдира бошлаганлар.

Norozilik

Сурат манбаси, Social media

Сотувчилар, ҳатто, бозор кўчирилишига нисбатан норозиликларини автомобиль йўлини тўсиб қўйиш орқали ифода этганлар.

Пойтахт ИИББ намойишда иштирок этган беш инсон ҳибсга олинганини маълум қилган.

13 декабрь куни эса бозор директорининг хавфсизлик бўйича ўринбосари Қодиржон Нормирзаев "Қўйлиқ"нинг кўчирилиши ҳақида ҳеч қандай расмий огоҳлантириш хатлари олинмаганини айтган.

"Мендаги маълумотга кўра, бозор бузилмайди. Бозор бузилиши, кўчиши бўйича хат ҳам келмаган", деган у ЎзА билан суҳбатда.

Шундай бир манзарада, "Қўйлиқ" жойлашган Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳама��зияев бозорни кўчириш зарурияти ҳақида гапириб чиққан.

Маҳаллий телевидениедаги чиқишида ҳоким бозорда сотувчилар ва харидорлар учун шароит абгор ҳолда эканини таъкидлаб, "Қўйлиқ" босқичма-босқич кўчирилишини айтган.

Бир вақтнинг ўзида туман ҳокими кадастри бор дўкондорлар зиёни давлат томонидан "юз фоиз" қопланиши, нархлар ошиб кетишига йўл қўймаслик учун Food City'га кўчган сотувчилардан 3 ой патент пули олинмаслигини қўшимча қилган.

Ҳисобига банд солинган ҳокимлик

Kattaqo'rg'on tumani

Сурат манбаси, official

Мажбурий ижро бюроси фуқародан қарзини узмаган Каттақўрғон туман ҳокимлиги ҳисоб рақамларига банд солган.

МИБ Самарқанд вилоят бошқармасининг хабар беришича, суд ижро варақасига асосан туман ҳокимлигидан фуқаро Ҳ.У. фойдасига жами 123 миллион ундириш мажбурияти юклатилган.

Аммо ҳокимлик октябрь ойида ижро иши юритиш қўзғатилгандан бери шу вақтда қадар ушбу қарздорликни узмаган.

Оқибатда, МИБ туман ҳокимлигига тегишли бўлган, 1 ва 2-гуруҳ харажатларидан ташқари барча ҳисоб рақамларига банд солган.

Миллионлаб тонна хавфли чиқинди

Ўзбекистонда 4 миллион тонна радиоактив чиқинди мавжуд.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси бу чиқиндилар Совет Иттифоқи даврида уран конлари фаолияти натижасида тўпланиб қолганини айтган.

Қўмита чиқиндилар жойлашган ҳудудларни экологик соғломлаштириш мақсадида халқаро ташкилотлар ва қатор давлатлар ҳомийлиги ёрдамида 2 миллион евро миқдорида биринчи грант ажратилиш бўйича қарор қабул қилинганини билдирган.

Шу йилнинг бошида америкаликлар Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар учун фойдаланган Қашқадарёдаги Қарши-Хонобод авиабаза��ида йирик миқдорда заҳарли ва радиоактив чиқиндилар қолиб кетгани тўғрисидаги тасдиқланмаган хабарлар жиддий хавотирга сабаб бўлган эди.

Ҳокимликда тўпланган норози ишчилар

Norozi ishchilar

Сурат манбаси, daryo.uz

Қашқадарёда ишчиларидан қарийб 2 миллиард сўм қарздор ташкилот ходимлари норозилик билдириб вилоят ҳокимлигида тўпланган.

Daryo.uz нашрининг хабар беришича, "Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш" АЖ ходимлари 5-6 ойдан бери маош олмаётганликларини айтиб, вилоят ҳокимидан ёрдам сўраган.

Норози ишчилар нашр мухбирига тўрт йил аввал ташкилотда 1,200 дан ортиқ инсон ишлаган бўлса, ҳозир жуда кам ишчи қолгани, улар ҳам ойлик йўқлигидан 8 ноябрдан иш ташлаганини айтганлар.

Ташкилот раҳбари Daryo.uz нашрига айни кунда мавжуд 212 нафар ишчисининг ойлик маошидан 1 миллиард 850 миллион сўм қарздорлиги мавжудлигини тан олган.

11 декабрь куни вилоят ҳокими Муроджон Азимов ишчилар билан кўришган ва ташкилот раҳбарига маошларни тўлаб бериши учун уч кун муҳлат берган.

"…14 декабрь куни қарздорлиги мавжуд ташкилот ра��бари ишдан олинган. Аммо муаммо ҳалигача ўз ечимини топмаган", деб ёзган Дарё.уз нашри.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek