Дунё ва Ўзбекистон: тугаб бораётган олти нарса ҳақида биласизми?

A water tap with a water drop

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Одамзод кўпгина табиий ресурслар тугаб бораётганидан бехабар ҳам

Биз тақчиллигини сезаётган нарсаларнинг сони кўпайиб бораяпти, айримлари ҳақида ўзимиз хабардор ҳам эмасмиз.

Сиз, ҳойнаҳой, сайёрамизда чучук сув, нефть ва асаларилар камайиб кетаётгани ҳақида эшитгандирсиз.

Аммо одамзоднинг Ер юзида яшашини қийинлаштирадиган бошқа ресурслар ҳам камайиб бораяпти.

Ушбу рўйхатда улардан олтитаси ҳақида сўз боради.

1. Ер орбитасидаги бўш жой

Earth, it's orbit full of space junk
Сурат тагсўзи, Ер орбитасида бир-бири билан тўқнашиши мумкин бўлган объектлар мобил телефонларимиз тармоғини ишдан чиқариш�� мумкин

2019 йилга келиб Ер орбитасида 500 мингтача объект учиб юрибди.

Шулардан атиги 2000 таси ишлаяпти. Улар биз кундалик ҳаётимизда сўзлашув учун, GPS харитасини кўрсатиши ҳамда телевизион кўрсатувларни томоша қилишимиз учун фойдаланадиганимиз сунъий йўлдошлардир.

Қолганлари эса фазога ракета учирилган пайти ёки бошқа сабаб билан объектлар тўқнашгани боис ҳосил бўлган синиқ парчалар.

Хўш, муаммо нимада? Ўша 500000 объект фазога ракета олиб чиқишда жуда фаол фойдаланиладиган йўлда қолиб кетган ва бу йўлдан ҳар куни фойдаланилмоқда.

Технология ривожланиб бориши билан Ер орбитасига жисм олиб чиқиш янада осонлашиб бораверади.

Ҳозирча яхшилиги шуки, саёрамиз устида ҳаво қатнови назорати ўрнатилгани йўқ.

Айни пайтда вақт ўтган сайин яроқсизга айланган Ерга яқин орбитада айланиб юрган ўша космик чиқиндилардан тозалаш тизими ҳам ишлаб чиқилмаган.

Космосга чиқиш йўли тобора гавжум бўлиб бораверар экан, бизнинг кундалик ҳаётимизда харитадан фойдаланишимиз, телефон сўзлашувимиз ва об-ҳавони башорат қиладиган тизимларимизга фазовий чиқиндиларни бориб урилиши ва уларни ишдан чиқариш таҳдиди ортиб бораверади.

Шу кеча-кундузда эса биз бу муаммони қандай қилиб ечиш йўлини билмаймиз.

2. Қум

A sand dune in the desert

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Биз қумдан шунчалик кўп фойдаланаяпмизки, табиат ўрнини қоплашга улгурмаяпти

Кимдир ўйлаши мумкин - дунё бўйлаб саҳролар ва денгиз соҳиллари қумга тўла бўлган бир вақтда қандай қилиб Ер юзасида қум захираси тугаб қолиши мумкин?

Аммо ҳақиқат шуки, дунёда энг кўп фойдаланиладиган мустаҳкам қурилиш материаллари ҳисоблансиш қум ва шағални одамзод жуда кўп ишлатаяпти, фойдаланилгани ўрнини табиат қоплашга улгурмаяпти.

Бу БМТ тадқиқотлари асосида келинган хулоса.

Қум минг йиллик емирилиш натижасида ҳосил бўладиган модда. Қумдан шу кеча-кундузда одамзод улкан миқёсдаги қурилишларда, яроқсиз аҳволга келган тупроқни қайта жонлантиришда, сувни фильтрлашда ва ҳатто дераза шишалари ва мобил телефонлар ясашда фойдаланилмоқда.

Қум йўқотилиши Ернинг нозик экотизимига таҳдид солади.

Шу сабабдан ҳам глобал миёқсда қумдан фойдаланишни монитор қилиш чақириқлари тобора баланд янграмоқда.

3. Гелий

Colourful helium balloons over a cloudy sky

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Гелий фақат пуфаклар учунгина эмас: у медицинада сурат олувчи ускуналар учун ҳам зарур

Ичига гелий тўлдирилган пуфак атмосферага учи�� кетгани учун камдан-кам одам ўзини айбдор ҳис қилади.

Гелий ҳам захираси чекланган газ бўлиб, уни чуқур ер тубидан олишади. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, шу кетишда жаҳон бўйлаб гелий захираси ҳам бир неча ўн йилликда ниҳоясига етиши мумкин.

Айрим ҳисоб-китоблар бўйича бу 30 ва 50 йил ораси.

Кўпчилик назарида гелий фақат туғилган кун ёки тўйда болалар ва келин-куёв кайфиятини кўтарадиган нарса.

Аммо тиббиёт учун гелий ҳаётий аҳамиятга эга: МРТ-магнит резонанс томографлари ишлаши учун зарур магнитларни совутишда гелийдан фойдаланилади.

МРТлар саратонни, мия ва орқа мия жароҳатларини диагноз қилиш ва даволаш усулида инқилоб ясаган ускуналар деб кўрилади.

4. Бананлар

Bananas piled up in a market stall

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Келажакни банансиз тасаввур қилоласизми?

Шу кеча-кундузда тижорат мақсадида етиштириладиган аксар бананзорларга "Панама" касаллиги деган замбуруғ таҳдид солмоқда.

Ҳозир дунёнинг аксар ҳудудларида истеъмол қилинадиган банан Кавендиш деб номланган банан нави бўлиб, у бир вақтлар нусха олиб кўпайтирилган.

"Панама" касаллиги катта ҳудуддаги банан боғларида тезлик билан тарқалиш хавфи мавжуд.

Аслида бундан олдин ҳам бананлар қирилиб кетиши кузатилган: 1950 йилларда айни хасталик бутун дунёдаги банан ҳосили деярли қирилиб кетишига олиб келганди.

Ўшанда бананнинг Грос Мишел навидан Кавендиш навига ўтишга қарор қилинган.

Ҳозир олимлар замбуруғга чидамли, айни пайтда таъми аввалгидек мазали банан навларини яратиш устида изланиш олиб бормоқдалар..

5. Тупроқ

Two women farming in Africa

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ўсимлик униб чиқиши учун тупроқнинг юқори қатлами зарур

��р юзасида ҳамма тупроқда ҳам ўсимлик униб ўсмайди.

Бунинг учун тупроқ устидаги юқори қатлам талаб қилинади, ана шу тупроқ таркибидагина ҳаётий муҳим озуқавий моддалар мавжуд.

Жаҳонда ёввойи табиатни асраш мақсадида ташкил қилинган WWF ноҳукумат нотижорат ташкилоти огоҳлантиришича, сўнгги 150 йил мобайнида дунёдаги юқори қатлам тупроқнинг ярми йўқотилган.

Табиий йўлда 2,5 сантиметр чуқурликдаги тупроқ яна ҳосил берадиган ҳолатга келиши учун 500 йилча вақт талаб қилинади.

Эррозия, интенсив деҳқончилик, ўрмонлар кесилаётгани ва глобал исиш - тупроқ юқори қатлами йўқотилишининг асосий сабабларидир.

Жаҳондаги озиқ-овқат етиштириш ана шу сабабларга боғлиқдир.

6. Фосфор

A set of matches being lit, over a black background

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Агар захираси чекланган фосфор ҳам тугаб қолса, келажакда гугурт чақиш ҳим имконсизга айланиши мумкин

Бир қарашда сизнинг кундалик ҳаётингиз фосфорга кўп ҳам боғланиб қолмагандек.

Аммо фосфор инсон ДНКси тузилишида биологик ҳаётий аҳамиятга эга бўлибгина қолмай, қишлоқ хўжалигидаги ўғитлар таркибидаги ўта муҳим модда ҳисобланади.

Авваллари фосфор ўсимликлар ва ҳайвонлар ахлати кўринишида тупроқнинг ўзига қайтган бўлса, ҳозирги пайтга келиб ҳосил кўринишида шаҳарларга кетиб қолмоқда, канализация тизими орқали денгизга бориб тушмоқда.

Агар ишлар ҳозиргидек давом этаверса, конлардан қазиб олинаётган фосфор 35 йил билан 400 йил орасида тугаб қолиши мумкин, деган хавотир билдирилмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek

Presentational grey line

BBC4 радиоси лавҳаси асосида тайёрланди.

Presentational grey line