Коронавирус: Асоссиз миш-мишларни қандай тўхтатиш мумкин?

  • Флора Кармайкл ва Марианна Спринг
  • BBC Trending
Graphic of a hand holding a phone with social media apps and germs nearby.

Интернет коронавирус ҳақидаги асоссиз ва исботланмаган маълумотларга тўлиб тошган. Бундай миш-мишларга ишониш оқибати эса аянчли якун топиши мумкин.

Британия парламентининг ост-қўмиталаридан бири WhatsApp каби мессенжерлар орқали тарқатилаётган ёлғон маълумотлар ҳақида хабар беришни сўраган.

Экспертлар эса одамларни «ахборот тозалиги»га амал қилишга чақирмоқда.

Хўш, нотўғри маълумотларни тарқалишдан тўхтатиб қолиш йўлида сизнинг қандай нафингиз тегиши мумкин?

1. Фикрингизни жамланг ва ўйланг

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали коронавирусга оид янги маълумот ёки тавсиялар келиб қолса, шу заҳоти уларни яқинларимизга жўнатишга интиламиз.

Бироқ экспертлар шунчаки фикр��и жамлаш ва ўйлаб олиш нотўғри ахборотнинг тарқалишига чек қўйишда энг муҳим омил эканини таъкидлайди.

Агар қўлингизга тушган маълумот юзасидан сизда шубҳа пайдо бўлган бўлса, уни тарқатишдан аввал текшириб кўришга ҳаракат қилинг

Graphic shows a mobile phone with "fake news" on it being cleaned by tiny cleaners.

2. Манбани текширинг

Маълумотни текширишда унинг манбасига ойдинлик киритиш муҳимдир.

Одатда, бундай хабарлар «дўстимнинг дўсти» ёки «холамнинг дугонасининг қўшниси»дан келади.

Бу каби хабарлар, маълумотларда, кўп ҳолларда, вирусдан сақланиш учун қўлни ювиш ёки тозаликка риоя қилиш лозимлиги каби тўғри ҳамда безарар тавсиялар бўлади.

Бироқ айрим хабарлар ва тавсияларга амал қилиш ёда касалликка ташхис қўйиш йўллари қабилидаги асоссиз иддаоларга ишониш муқаррар хатар томон етаклаши мумкин.

Мутахассислар Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилот ва соғлиқни сақлаш вазирликлари каби расмий идоралар энг ишончли манбалар эканини эслатади.

Шунингдек, мессенжерлардан келган манбаси номаълум хабарлардан кўра экспертлар сўзига қулоқ солиш анчайин хавфсизроқ бўлиши мумкин.

3. Бу фейк бўлиши мумкинми?

Хабарларнинг услуби ёки шакли алдамчи бўлиши мумкин.

Улар гўё расмий идоралар, мансабдор шахслар ва, ҳатто, Би-Би-си номидан тарқатилиши ҳам мумкин.

Маълумотларни тасдиқланган аккаунтлар ва расмий вебсайтлардан қидиришга ҳаракат қилинг.

Агар сизга келган хабардаги маълумотни бундай жойлардан топа олмасангиз, демак, катта эҳтимол билан, у - фейк.

Бундан ташқари хабардаги ҳар сўзни катта ҳарфлар билан ёзилиши, шрифтларнинг бир-бирига мос келмаслиги фейк аломатларидан, деб ҳисоблайди факт-чекерлар.

4. Шубҳангиз борми? Унда тарқатманг

Сизга келган хабарнинг ҳақиқатга яқинлигига у қадар ишонмаётган бўлсангиз, уни бошқалар билан улашишдан тийилиб туринг.

Диққат қилинг - балки сурат ёки матн контекстдан юлиб олинган бўлиши мумкин.

5. Фактларни эринмай текширинг

Би-Би-сига дунё бўйлаб ўнлаб инсон бир қизнинг овозли хабарини юборди.

Унда қиз «дўсти касалхонада ишлайдиган ҳамкасби»дан эшитган тавсияларини айтар эди.

Қизнинг тавсиялари текшириб кўрилганда, улар тўғри ва нотўғри маслаҳатлар қоришмасидан иборат экани аён бўлди.

Сизга ана шундай тавсияларнинг узун рўйхати келганда, сиз уларга осонлик билан ишониб қолишингиз мумкин. Сабаби қўл ювиш сингари сиз билган оддий қоидалар ҳам рўйхатда бўла��и ва сиз тавсияларнинг қолганида ҳам жон бор, дея ўйлай бошлайсиз.

Бироқ барча тавсиялар ҳам тўғри бўлавермайди.

6. Ҳиссиётга тўла хабарлардан эҳтиёт бўлинг

Одатда, қўрқинчли, ғазабнок, хавотирли ва кулгили хабарлар одамлар ўртасида тез тарқайди.

Журналистларга дезинформацияга қарши кўмаклашувчи мутахассис Клейр Уордлга кўра, «қўрқув дезинформациянинг гуллаб-яшнашига замин яратувчи энг катта омиллардан биридир».

«Одамлар «Вирусга қарши курашиш йўллари!» ёки «Зудлик билан бу дорини ичинг!» деган хабарларни кўрганларида, ўз яқинларининг соғлигини ўйлай бошлайдилар. Улар бошқаларга ёрдам бериш мақсадида бундай хабарларни тарқатадилар», дейди у.

7. Тарафкашлик ҳақида ҳам ўйлаб кўринг

Сиз бу хабардаги маълумот тўғрилигини аниқ билганингиз учун тарқатяпсизми ёки шунчаки уни тўғри, деб ишонганингиз сабаблими?

Demos таҳлил марказида ишловчи Карл Миллер биз ўз ишонч-эътиқодимизга мос келган маълумотларни ўртоқлашишга кўпроқ мойилмиз, де��ди.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBC Trending Twitter @BBCtrending, Facebooksubscribe to the BBC Trending podcast. Барча ҳикояларbbc.com/trending.