2021 йил медиа дунёсига қандай ўзгаришлар олиб келади? - Дунё, Янгиликлар, Илм-фан

  • Амол Ражан
  • Би-би-си медиа муҳаррири
The next year will see the digital transformation of our lives accelerate - and a new settlement emerge between democracy and the data giants

Сурат манбаси, Science Photo Library

Би-би-си медиа муҳаррири кириб келган йилда ҳаётимизда рақамли ўзгаришлар қанчалик жадаллашиши мумкинлигини тафаккур қилади: Рақамли компанияларга қарши антимонополия ҳужумлари. Хитой технологик совуқ урушга астойдил киришдими? Кинотеатрлар қулайди, кўпчилиги франчайзига айланади.

Хўп, менинг 2020 йил учун медиа башоратларим бир уюм ахлат бўлди, шундай эмасми? Пандемия келаётганини кўра олмадим. Ва яна сиз ҳам кўра олмагансиз, агар кўрмаган бўлсангиз. Агар шундай бўлса, сиз жуда бой бўлсангиз керак ва мен чекловлар юмшатилгач, тушлик қилиш учун бўшман, агар бу сизга ёқса?

ITV'ни сотиб олишади дегандим. Аммо сотиб олишмагани учун, янгиликлар ва трендлар ўртасида мувозат вужудга келмагани учун Ковид 19ни айблашим мумкин. Аммо, афсуски, ҳақиқат шуки, улар жуда ишончсиз башоратлар бўлди.

Нега менинг 2021 йил учун кристал шаримнинг мазмунига қизиқишингиз керак, тўғриси, ўзим ҳам билмайман. Шунга қарамай шар тўла. Ва ўзи ҳақида ёзишларини истайди. Мана улар, аммо ёдда тутинг, барча башоратчилар фирибгардир. Ҳатто буни тан олганлари ҳам.

1/ Рақамли компанияларга қарши антимонополия ҳужумлари

2020 йил охирларида дунё бўйлаб ҳукуматлар интернет гигантларини самарали назорат қилиш, хусусан, улар монополияга айланаётган иқтисодий соҳада уларнинг жиловини тортиш учун бир неча қадамларни қўйдилар,

Ҳиндистон расмийлари "Google Pay" ва унинг Андроид иловалари учун "Play Store" ўртасидаги муносабат рақобатга имкон бермайдиган бўлиб бормаётганини текширишлари мумкинлигини айтишди. Хитойда эса расмийлар мамлакатнинг энг бой одами Жэк Манинг кетига тушган, унинг компанияси бўлиб юборилиши мумкин. Европа Иттифоқи эса "Amazon"ни мижозлар ҳақидаги улкан маълумотлардан фойдаланиб, ўзига қарашли маҳсулотларни кўпроқ ўтказиш учун бозорни чалғитишга уринишда айбламоқда.

2021 is likely to see a flurry of activity to control the might of big tech

Сурат манбаси, Science Photo Library

Британияда эса Интернетдаги зарарли маълумотлар тўғрисидаги қонун ниҳоят парламентда эълон қилинди. Гарчи бу жуда чалкаш масала бўлса ҳам, унда асосий эътибор иқтисодий эмас, ижтимоий зарарга қаратилган.

Иқтисодий соҳада эса Рақобат ва бозорлар бошқармасининг Рақамли бозорлар бўлими ўзининг илк муҳим қарорларини чиқаради.

Америкада Адлия вазирлиги "Google"ни антитраст қонунларни бузгани даъвоси билан судга бермоқда. "Facebook" ҳам Федерал Савдо Комиссияси ва бир неча штатларнинг прокурорлари айбловига юз тутган.

15 йил давомида интернет гигантлари давлатнинг назоратидан нисбатан эркин яшади. Улар мавжуд вазиятни сақлаб қолиш учун лоббиларга каттагина маблағ сарфлади. Таъсирлари ҳайратланарли тарзда ўсганига қарамай, уларнинг беҳисоб фойдаси қатори ижтимоий ва иқтисодий зарари ҳақидаги далиллар ҳам уюлиб қолди.

Бу айтганларимизни умумлаштирсак, шундай манзара ҳосил бўладики, гўё турли сиёсатчилар катта технология компанияларини тиз чўктириш учун беллашаётгандек, барча давлатлар бир бирларини кузатиб, янги пайдо бўлаётган сиёсий саҳнадан ниманидир ўрганмоқчидек. 2021 йил технология ва демократия айниқса Ғарбда янги бир битишувга келадиган йил бўладигандек туюлмоқда.

Айтганча, Жо Байден бу компанияларни парчалашни истайдиган Элизабет Уорренни молия вазири қилиб тайинлаганда эди Калифорниянинг бу рақамли қироллари учун янада ёмон бўларди. Бунинг ўрнига у меҳнат бозори бўйича мутахассис Жанет Йелленни танлади. Байден маъмуриятининг компанияларни парчалашдан ҳам долзарброқ ишлари бор, албатта.

Қизиғи, Сэр Ник Клеггни Марк Цукерберг Европани "Facebook"ка ва "Facebook"ни Европага тушунтириш учун ёллаганида унинг Байден билан муносабати - ўша вақтда иккиси ҳам ўз давлатлари раҳбарлари ўринбосари эди - компания учун унинг Брюссел ҳақидаги билимидан кўра фойдалироқ бўлар эди.

2/ Хитой технологик совуқ урушга астойдил киришган

Буларнинг бари интернет икки алоҳида салтанатга айланаётгани манзарасида кечмоқда. Бу ҳақда шу йил кўп нарса ёзгандим. Хитойнинг рақамли инфратузилмаси "Huawei" ва "TikTok" кабилар орқали дунёнинг нариги тарафидаги одамларда Пекинга нисбатан эътибор ва хайрихоҳлик уйғотишга уринмоқда. Кураш ҳали интернетга етиб бормаган 3 миллиард одам учун интернетни қандай шакллантириш устида бўлади.

Байден маъмурияти технологияни геосиёсий масала сифатида кўради. Шунинг учун Хитой компаниялари АҚШда ишлашига қўйиб беришадими ёки йўқлиги устида каттароқ жанжаллар бўлиши ва бу жанжалларнинг таъсиридан Британия ва Европа ҳам четда қолмаслигини кутинг.

3/ Компьютер ўйинлари олға ҳаракатланади

Компьютер ўйинлари пандемиядан аввал ҳам медиа ва кўнгилочар саноатнинг жадал ўсаётган тармоқларидан бири эди. Ўн миллионлаб одамлар карантинда уйга қамалгач, уларнинг ягона овунчоғи интернет бўлиб қолди, қизиқиш ва талаб кескин ортди.

Ўйинлардаги сармоядорларни қизиқтириб қўядиган бундай тез ўсиш, бир томондан, рақамли узатиш технологияларининг сифати яхшиланишидан, бошқа томондан дизайнерларнинг ижодкорлигидан озиқланмоқда. Интернетнинг ўта юқори тезликда ишлай олиши кўп ўйинчи иштирок этадиган халқаро форматлар янада жонлироқ бўлишига имкон берди, "eSports"ни кучайтириб, кўплаб ёшларни бойитиб юборди.

"Apple" ва "Amazon" ТВга келганда контент бизнесига қўл ургани каби, улар компьютер ўйинларига ҳам катта инвестиция киритишини кутяпман. ("Amazon" аллақачон "Twitch"га эгалик қилади.) Ўйинлар келажакда контент бизнесининг катта қисмини эгаллайди. Табиийки, интернет гигантлари бу бизнесда устунлик қилади. "Apple" "Arcade"ни ўзининг ўйин бўйича таклифига айлантиради. "Disney" ёки "Netflix" каби контент қиролларидан бири Британиянинг омадли "Rebellion Media" каби компанияларидан бирортасини сотиб олишга уринади.

4/ Кинотеатрлар қулайди, кўпчилиги франчайзига айланади

Сиз мос равишда Америка медиа гиганти ва видео узатиш хизматлари бўлмиш "Warner Bros" ёки "HBO Max" ҳақида кўп ўйлаб ўтирмаслигингиз мумкин. Аммо бир неча ҳафта аввал "Warner" 2021 йилдан бошлаб фильмларини бир пайтда кинотеатрлар ва "HBO Max"да кўрсатишини эълон қилгани кино тарихидаги катта воқеа бўлди.

"Netflix" ва бошқа йирик онлайн видео узатиш хизматлари сабабли юқори сифатли кино хонадонларга кириб бормоқда. Кейинги йилларда кинотетрлар "Marvel" каби франшиза��арга эътибор қаратишга мажбур бўлди. Бу шоулар уйда ўрнатишга имконият бўлмаган катта экаранлар ва зални қоплаган товушлар билан бошқача кўринади.

Cinemas will increasingly have to offer a unique experience to entice audiences away from home entertainment

Сурат манбаси, Press Association

Мега франшизалар учун чипталар роса сотилиши, супер қаҳрамонлар ҳақидаги ҳикоялар мандарин, урду ва испан тилларидан бошқа кўплаб тилларга ўгирилиши ва миллиарддан ортиқ одамга етиб бориши мумкин.

Кинотеатрлар, агар улар садоқатли аудиторияга мустақил олинган фильмларни намойиш қилувчи оз сонлилардан бири бўлмаса, вазиятга янада мослашишларига тўғри келади, борган одамга реал таассуротларни берадиган янгича қирраларини намойиш этишлари керак. Бу албатта харажатни ҳам кўпайтиради.

Кинотеатрлар тақдири аллақачон карантинларнинг кучайтирилиб, юмшатиб турилишига боғлиқ бўлиб қолди. Вакцина ҳақидаги оптимистик кайфиятга қарамай, кўплаб маҳаллий кинотетрлар ойлардирки ишламаяпти. Кинотеатрлар бўлмагач, менда ягона вариант сифатида уйдаги "iPlayer", "Netflix", "Amazon Prime" ва "Disney Plus" қолади.

5/ Тўпламларни дасталаш

…Айтганча, мен "Spotify", "Audible" ва "Britbox Talking" ва бошқалардан фойдаланишим мумкин. Биз одамларнинг эътибори учун кураш борадиган иқтисодда яшаяпмиз. Бизнинг қулоқларимиз, кўзларимиз учун компаниялар ўртасидаги кураш дақиқасига қизиб боряпти.

Кун кетидан тун келади, иқтисод қонунлари ўз кучини тағин кўрсатади. Истеъмолчиларда даромад чекланган, аксарият одамларнинг даромади ўтган йили камайди ёки буюк турғунлик даврига кираётганимизни ҳисобга олсак, у яна тушади.

Биз турли хизматларга бир вақтда обуна бўлишни давом эттира олмаймиз. Қайсидир жойда буларни ақл тарозисига солиб, ўйлаб кўрамиз. Медиа гигантлари эса ўз хизматлари истеъмолчилар томонидан воз кечилган хизмат бўлмаслиги учун ҳаракат қилади. Буни амалга оширишнинг икки кучли усули бор - фойдани камайтирса ҳам, нархларни тушириш ёки қўшимча хизматлар киритиш.

"Amazon Prime" бир тўпламдир. Маҳсулотларнинг бепул ёки арзон жўнатмаси учун аъзо бўлинг ва қўшимча харажатларсиз ТВ дастурлари ҳамда Премьер Лига ўйинини тамоша қилинг. "Disney" ҳам ўз хизматларини дасталашга киришиб кетди. Парклар бир четда қолиб, онлайн видео узатиш хизмати "Disney Plus"ни маркетинг қиляпти. "Apple One" рекламалардан ҳоли қидирув тизими ва унга қўшимча энг охирги "Mac"ни таклиф қилмоқда.

Ортиқча контентлар замонида тўпламлар вужудга келиши муқаррар. Контент хизматларини дасталаб тақдим қилиш ҳам бир тўплам яратиш шаклидир. Бу аллақачон бошланган. 2021 йилда кўпроғига гувоҳ бўламиз.

6/ Янги прототип кўзойнаклар "кенгайган реаллик"ни тақдим қилади

Келаси йили айрим катта технология компаниялари "кенгайган реаллик" (КР) лойиҳалари учун аввалгиларга қиёслаганда астрономик миқдорда маблағ ажратади.

2020 йил бошида Марк Цукерберг мана бу постдан сўнг медиа блиц қилди. У 2010 йилларнинг муҳим технология платформаси мобил телефонлари эди, 2020 йилларнинг ҳал қилувчи технологияси КР кўзойнаклари бўлади деди.

Агар 2020 йил "Zoom" йили бўлган бўлса, 2025 йилгача КР кўзойнаклари ҳукмрон технологияга айланади. Ким билсин, балки ўша вақтга бориб, куркангизга ҳам ўшандай кўзойнак тақиб қўярсиз.

Billions will be invested in augmented reality in 2021

Сурат манбаси, Science Photo Library

Бу кўзойнаклар реал дунёга рақамли элементларни киритади. "Facebook" аллақачон бу соҳага катта сармоя сарфлади. Бу компания 2021 йилда КР учун 15 миллиард долларгача маблағ сарфлайди.

Келаётган йилда "Tesla"нинг янги моделлари, смартфонлар, смартсоатлар қатори "Google Glass"дан ўрганадиган кўзойнаклар намойиларини ҳам кутинг. Бундайлардан бирор лойиҳа муваффақиятсиз чиққани бошқалар ҳам шундай бўлади дегани эмас.

7/ "Substack" инқилоби балки маҳаллий ренессансларга йўл очар?

Айримлар, жумладан мен ҳам, буни "инқилоб" деб таърифлади, аммо "Substack" қилган иш, очиғи, эскича ёндашув. Гўё қайсидир журналист чиқиб, "Биламан. Менда ғоя туғилди. Нега мижозларга бизнинг материаллар учун ҳақини тўлаб қўйинг демаймиз?! Шу йўл билан бола чақамизни боқамиз ва ўз ишимизни давом эттирамиз! Ҳамма ютади! Яшасин капитализм!" деганга ўхшаяпти.

Агар нима ҳақида гапираётганимни тушунишга қийналаётган бўлсангиз, айтай, "Substack" бир платформа бўлиб, медиа контент яратувчиларга - Эҳ тўхта Амол! Улар журналист деб аталади! - асосан хабарномалар орқали ўзларининг медиа империяларини яратишга ёрдам беради. Бундаги радикал ғоя шу - мижозлардан бунинг учун ҳақ олиш. "Substack" хизмати учун 10 фоизини ўзига олиб қолади.

АҚШда Эндрью Салливан, Мэтт Иглисиас ва Гленн Гринвалд каби "юлдуз" журналистлар ҳозир "Substack"да. Британияда Иан Леслининг "The Ruffian" ва Ҳелен Люиснинг "Bluestocking"и ва Жеймс Крэбтрининг хабарномалари - "Thoughtful" обуначилари сони ўсиб бораётганлар орасидадир. Крэбтри британиялик, аммо Сингапурда яшайди. Уларнинг аксарияти ҳали мижозларидан пул олмаяпти. Мақсад аввал аудитория тўплаб олиш, кейин пул ишлаш. Айтганимдек, радикал!

Хабарномалар учун тўловнинг "Substack" моделининг эътиборга лойиқ жиҳати шуки, у Британиядаги маҳаллий янгилик берувчиларни сақлаб қолиши мумкин, ҳа айнан мумкин. Бунинг таъсири сезила бошлаган. Масалан, Ёши Ҳерман ташкил қилган "Manchester Mill"га қаранг - тезда аудиториясини топди.

Агар одамлар бирор нарсани чиндан истаса, унга пул тўлайди. Одамларга маҳаллий журналистика керак. Аксарият катта гуруҳлар интернетда ўз контентлари учун ҳақ олишни бошлаган. Эҳтимол, "Substack" хабарнома моделининг соддалиги демократиямизнинг муҳим бўлагини сақлаб қолишга ёрдам берар? "Substack"нинг "Manchester Mill" каби ўнлаб янги маҳаллий номлари пайдо бўлади. Етакчи газеталардан бир ёки иккитаси бу янги рақамли дистрибьюцияга ўтади ва яна кўплаб маҳаллий номлар контент учун ҳақ олишни бошлайди.

8/ Би би сининг янги раиси ва молиялашнинг янги модели

Би би сига шу йил баҳорида Сэр Дэвид Клементи ўрнига янги раис келади. Янги раҳбар "Goldman Sachs"нинг собиқ банкири Ричард Шарп бўлиши ҳақида гап сўзлар юрипти. У ақлли, жуда бой, ҳукумат назарида сиёсий жиҳатдан мулоҳазали, санъат соҳасида яхши тажрибага эга ва Британия молия вазири Риши Сунак билан яқин алоқаси бор. Шарп молия вазири ҳақида дўстига энг яхши ёш молиячи деб таърифлаган эди.

Албатта, лавозим бошқа одамга ҳам насиб қилиши мумкин, аммо вазият унга нисбатан анъанавий номзод келишини кўрсатмоқда. Би би сининг машҳур танқидчиси Чарльз Мур эса ўзини бу рўйхатдан чиқарворди.

Янги раиснинг биринчи вазифаси Бош директор Тим Дэвига ёрдам бериш, келажакда Би би сини молиялаш бўйича янги модел таклиф қилишдир. 2021 йилда ана шу янги модел эълон қилинади. Обуна тўлови асосий ўринда қолади, аммо обуна бўлиш халқаро миқёсда таклиф қилинадиган аралаш молиялаш пакетининг бир қисми бўлади.

Ҳукуматда Дэвини ҳурмат қилишади ва ишни яхши бошлади деб ҳисоблашади. Аммо ёнида янги раис билан у баҳорда ўз ҳукмронлигининг интеллектуал ва сиёсий кучини кўрсатишни бошлайди.

Би би сининг эътибори аудиториясини ижтимоий иқтисодий жиҳатдан турфа хил қилишга қаратилади, аммо 50 фоиз аёл, 20 фоиз турли этник гуруҳлар ва 12 фоиз ногиронлар қолади. Асосий эътибор шаҳарлардан ташқаридаги аудиторияга қаратилади. Би би си амалиётининг айрим қисмлари учун янги бренд ва маркетинг ишлаб чиқилади. Би би сини Британиянинг ўсиб бораётган ижодкор саноати марказига айлантириш учун чақириқлар кучаяди.

9/ "GB News" фойда қилмайди, амма таъсири катта бўлади.

Телеянгиликлар жуда қимматга тушади. "GB News" реклама орқали молияланадиган ТВ хизмати бўлиб, АҚШнинг гигант "Discovery" компанияси унинг ҳомийсидир. Аммо у узоқ вақт фойдага киролмайди. Пандемия сабабли кечиктирилган очилишдан сўнг - ва ҳозирча унинг ҳомийлари асабийлашаётгани йўқ - у катта таъсирга эга бўлишини кутяпман.

Бунинг иккита сабаби бор: Биринчиси, талаб ва иккинчиси, Эндрю Нил. Биринчидан, ўтган йили янгиликлар ва ақлли суҳбатларга талаб ортди. Албатта, "GB News" ижтимоий тармоқлар орқали халқаро катта бозорга чиқиб боради. Бу пул тўловчи обуначиларни келтирмаса ҳам, маркетинг ва машҳурлик келтиради.

Andrew Neil is chairman of the newly-formed GB News

Иккинчидан, Нил кучли бизнес ва медиа шахсият ҳисобланади ва ўз карьераси тарихидаги сўнгги йирик боб муваффақиятсизликка учрамаслиги учун қаттиқ ҳаракат қилади. У ўзини ўз карьераси давомида учинчи марта қолипларни бузувчи деб кўради ("Sunday Times"даги бош муҳаррирлиги ва "Sky"даги раислигидан сўнг).

Ҳомийлар бор экан, "GB News" муҳим шартномалар имзолайди, Британия медиасига катта маблағ олиб киради, "Fox News"нинг сохта, конспирацияга бой қисқа дастурларидан фарқли ўлароқ, ақлли суҳбатлардан иборат янгиликлар дастурларини яратади. Би би сининг баланд овозига зиддизаҳар бўлиб, фойда кўришни ҳали бери хаёлига келтирмаётган ҳомийларига муваффақият олиб келади.

10/ Жамоат телерадио хизматлари онлайн эксклюзив дастурларни кўпайтиради

"Spitting Image" "Britbox" учун роса ҳит бўлди. У эксклюзив контентини рақамли маҳсулотлар ҳисобига кенгайтиришни истовчи бошқа жамоат телерадио хизматлари учун яхши намуна бўлади.

"ITV", "Channel 4" ва "Channel 5" бир вақтда икки отни минишга мажбур: онлайн видео узатиш гигантлари сабабли иши ортга кетаётган, реклама орқали молияланадиган одатий ТВ хизмати ва ўзларининг тезда оёққа тургазмаса бўлмайдиган онлайн узатиш платформалари.

Қизик, бу платформаларда қанча бепул контент борлигини мижозлар билармикан а. Масалан, Британиянинг "Channel 4"сига қарашли "All4" хизматида минглаб соатлик юқори сифатли бепул томоша дастурлари бор. Бу жуда ажойиб. Рекламалар ҳам бор, албатта. Вақтингизни қандай чоғ ўтказишни ўйлаётган бўлсангиз, "Brass Eye"ни кўринг.

Ҳозирда "Channel 4", "Channel 5" ва "ITV"га даромадининг оз қисмигина "All4", "5OD" ва "ITV Hub"дан келади. Бу ҳали ўсиши керак. 2021 йили бу платформалар янада эксклюзивроқ контент тақдим қилишни бошлайди.

11/ Channel 5 ҳафта кунларидаги асосий прайм тайм томошабинлари сонини кўпайтиради.

Асосан одатий ТВ каналларни кўришга ўрганган катта авлод вакилларини нишонга олиб, бу авлодга кўп йиллар давомида яқин бўлиб қолган Майкл Бюрк, Крис Таррант, Майкл Пэйлин, Жейн Макдональд каби бошловчиларнинг ёқимли, юракка яқин чиқишлари орқали "Channel 5" йилни жуда яхши ўтказди.

"Channel 5" ҳафта кунлари оқшомларида томошабинлар сони бўйича кўпинча "Channel 4"дан (ва албатта "BBC Two"дан ҳам) ўзиб кетади.

"Media Show" учун "Channel 5" раҳбари Бен Фрау билан қилган узун интервьюмда ўзининг стратегиясини яшириб ўтирмади. "Channel 5" дастурларининг таҳририй томондан яхшиланиши Британия телевиденияси учун фойда бўлган.

12/ "Guardian" ўқувчилардан ҳақ олмайди, аммо ходимлар сонини қисқартиради ёки даромади камаяди.

Хўп, сизга яна бир ўлик башорат керакми?

Ҳозирги муҳаррир Кэт Винер қўлида "Guardian" уч йил ичида қатор ўзгаришлар қилди ва ниҳоят фойда олди. Сўнг пандемия бошланди, йиллаб қилинган меҳнат бир неча ҳафтада ҳавога учди.

Гап шундаки, аввалги ўзгаришлар жуда оғриқли бўлганди - иш ўринлари қисқарди. "Guardian" ходимни мажбуран ишдан бўшатмаслик анъанаси борлигидан фахрланарди. Бу албатта ахлоқий қадрият, аммо ўнлаб журналистларни, жумладан, катта ёшдагиларни у ерда сақлаб, замонавий рақамли медиа ярата олмайсиз.

The Guardian's editor, Kath Viner, pulled the newspaper into profit before the pandemic struck

Раҳбарият пулли асосда хизмат кўрсатишга ўтиш мумкинлигини истисно қилмаяпти. Одамлар ойлик обуна тўловидан ташқари мобил ва планшет иловалари учун ҳам тўлов қилишга тайёрлиги ҳақида маълумотлар бор. "New York Times", "Telegraph", "Financial Times" ва "Substack"ка қаранг. Боз устига, асрда бир марта пандемия ўқувчиларга шундай дейиш имконини берди: "Кечирасиз, пулли қилишга мажбурмиз. Газеталарни сотиб олар эдингиз. Энди, марҳамат қилиб, вебсайт учун ҳам тўлаб қўя олмайсизми?" Бу тарихий юриш бўлади. Винер бундай қилиш учун авторитетга эга.

Афсуски, бошқа нашрлар қатори "Guardian" ҳам 2021 йилда фойда кўрмайди.

2020 йил учун медиа обзорига қизиқадиганлар бўлса, бу ерда продюсерим Элизабет Нидҳам Беннет билан тайёрлаганим 26 дақиқалик ТВ дастур бор. Унинг катта қисми истеъдодли тасвирчи Роб Тейлор томонидан суратга олинган.

Бу блогнинг барча ўқувчиларига соғлом ва бахтли Янги Йил тилайман.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek