Украина сохта HIMARSлар билан Россия силласини қуритаяптими? Янгиликлар Ukraina Rossiya Dunyo Yangiliklar

HIMARS ракет тизими

Сурат манбаси, Getty Images

Украина АҚШдан олган HIMARS ракети тизимларининг ёғочдан ясалган макетларини уруш жабҳасига олиб келиб қўйиб Россиянинг қимматли ракеталарининг захираси тез тугашига сабаб бўлаяпти, деб ёзди The Washington Post газетаси Америка ва Украина расмийларига таяниб.

Украина: Путин 'тузоққа тушган' ва аҳволи тангми? Сўнгги тафсилотлар Putin Rossiya BBC News O'zbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Сохта HIMARSлардан Украина иккита манфаат кўраяпти.

Ҳарбий таҳлилчиларнинг фикрича, ёғочдан ясалган HIMARS(High Mobility Artillery Rocket System) Россиянинг қиммат турадиган юқори аниқликдаги ракеталарининг захираси тез тугашига олиб келиши мумкин.

Алоқадор мавзулар:

Иккинчи тарафдан, Россия армияси ўзининг қурол-яроғ омборлари ва қўмондонлик пунктларини жанг жабҳасидан яна ичкарироққа олишга мажбур бўлади, бу эса Россия артиллериясини кучсизлантиради.

Украина уруш жабҳасига яқин жойларда ёғоч макетларни жойлаштирганидан кейин Россия уларга қарата камида 10 та "Калибр" ракетасини отган.

"Калибр" юқори аниқликдаги қанотли ракета ҳисобланади.

У қарийб 2000 километр узоқликдаги нишонни уролади, ҳар бир ракетанинг баҳоси 6,5 миллион АҚШ доллари атрофида деб кўрилади.

The Washington Post рўзномасига Украина расмийларининг айтишича, осмондан дрондан қараганда ёғочдан ясалган HIMARSни ҳақиқийсидан ажратиб бўлмайди, шунинг учун ҳам Россия ҳарбийлари уруш жабҳаси яқинидаги макетларни қиммат ракеталар билан нишонга олганлар.

"Макетларга зарбалар Россия Мудофаа вазирлигининг кўп сондаги Америка бирваракайига отадиган ракета тизимларини йўқ қилганлари ҳақидаги баёнотларини тушунтириши мумкин", деб айтган газетага Америкалик дипломатлардан бири.

Улар биз Украинага берганимиздан ҳам кўп HIMARSни йўқ қилганларини айтадилар, деган дипломат.

АҚШ Украинага 16 та HIMARS ракета тизимини берган.

Украина ҳарбийлари сохта HIMARS келтирган натижадан қониқиши ҳис қилган ва уларнинг сонини кўпайтирган маъқул, деган фикрга келган.

Бир неча кун олдин Украина разведкаси Россия ихтиёрида уруш бошида бўлган жами ракеталарининг 45 фоизи қолди, деган хабарни тарқатди.

Айрим ракета турлари тугаган, шунинг учун ҳам охирги вақтда "Ураган" ва "Смерч" ракеталарини кўп қўллайдиган бўлганлар.

Россияга қарши жорий этилган санкциялар боис микрочип муаммолари юзага келган, микрочипсиз "Калибр" ракетасининг янгиларини ишлаб чиқариш қийинлашади.

HIMARS бирваракайига ўт очиш тизимини икки хил ракета отишда ишлатиш мумкин.

Ракеталарнинг бир тури 70 километргача, иккинчиси 300 километргача узоқликдаги нишонга зарбе бера олиши мумкин.

Ғарб анча вақт Украинага бундай ракета тизимларини беришда иккиланди, Украинанинг бу қуроллардан Россия ҳудудини нишонга олишидан хавотирлар билдирилди.

Ниҳоят, июнь ойида АҚШ Украинага илк тўртта HIMARSни берди, улар жанг жабҳаларидаги вазиятни кескин ўзгартирди.

Украина HIMARS лар билан қурол-яроғ омборлари, қўмондонлик пунктлари ва Херсондаги Антонов кўпригига ўхшаган стратегик муҳим объектларни нишонга олди, ишдан чиқарди.

Украина ўз ҳудудларини қайта босиб олиш мақсадида қарши ҳужумга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам июнь ойидан тарқала бошлади, дастлабки контрҳужумлар Херсонга бўлади деган тахминлар билдирилди.

Август ойининг охирги ҳафтасида Херсон шаҳри ва атрофида кучли портлашлар рўй берди.

Бундан олдин Украина Днепр дарёсининг икки соҳилини улайдиган кўприкларни ишдан чиқарди.

29 август куни Россия қўшинларининг биринчи мудофаа чизиғи босиб олингани, русларнинг кўплаб қурол-яроғи ўлжа қилингани ҳақидаги хабар ва видеолар тарқал��и.

Афтидан, бу Украина қарши ҳужу��ларининг бошланишидир.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek