Ўлим оғзидан қайтишнинг қандай сирли жиҳатлари бор? - Dunyo Yangiliklar Ilm-Fan

Дэвид фариштанамо мавжудотларни ҳам ҳис қилган.

Сурат манбаси, JANET REINDORF

Сурат тагсўзи, Дэвид фариштанамо мавжудотларни ҳам ҳис қилган.

"Омадсиз қурувчи эдим. Пулим қолмади. Турган квартирамдан ҳам ҳайдаб чиқаришлари тайин эди." 46 ёшли Дэвид Дитчфилд ичкиликка ружу қўйди. 2006 йилда Лондонда ҳаёт режадагидек кетавермасди.

Ана шу вақтда Дэвид Лондон��ан чиқиб, Кэмбрижширда яшовчи синглисиникига борди. Бир дўсти келган экан. Дэвид уни кузатгани поезд бекатига чиқди. У хайрлашаётганда пальтосининг бир учи поезд эшигига сиқилиб қолганди.

Поезд уни платформа бўйлаб судраб кетди ва катта жароҳатлар олиб, темир йўл устига қулади. Қўли кесилди. Дэвидни яқин орадаги касалхонага олиб кетаётганларида у фавқулодда, кутилмаган руҳий тажрибани бошдан кечирди.

"Мен танамни қолдириб кетдим. Касалхонада бўлаётган жараёндан ҳам чекиндим, бутун баданимни эгаллаган оғриқ йўқолиб, ўзимни сокин фазода ҳис қилдим", дейди у.

"Юқорига қараганимда учта симметрик оппоқ нур мен томон яқинлашиб келди. У ёрқин ва кучли, аммо жуда соф эди. У менинг танам бўйлаб аста ўтиб кетди ва мени даволади."

BBC

Дэвид яна фариштанамо мавжудотларни ҳам ҳис қилган. "Улар танамдаги бутун жароҳатларни даволаётгандек, ҳаётимдаги барча зарарли қатламларни шилиб ташлаб, ичкарига, руҳимгача етиб бораётгандек эди. Биринчи марта ўзимни тўкис ҳис этдим."

Аммо Дэвиднинг мазкур тажрибасидаги сўнгги қисм айниқса аҳамиятли бўлди. У ўзини юлдузлар ва галактикалар орасида, чексизликка, оппоқ ёруғлик туйнугига тикилиб тургандек ҳис қилганини айтади.

"Улкан оппоқ нур туйнугидан келаётган муҳаббат қуввати баданимдаги ҳар бир молекулани тебратиб юбораётгандек ҳис қилар��им. Бутун мавжудликнинг манбасига тикилиб турганимни билардим. У улкан оқ нур туйнуги шаклида кўринаётган Худо эди. Шодлик мени қамраб олди."

Дэвиднинг руҳи уйғониши таъсири тез ва давомли бўлди. Ўзининг айтишича, чуқур мамнунлик, мақсад ва борлиқ энергияси билан ҳамоқатлик туйғуси уни кейин ҳам тарк этмаган. У яна қўлини ишлата оладиган бўлди, ўлимдан бошқа қўрқмай қўйди.

Дэвид ҳаёт ва ўлим ўртасидаги даврини мана шундай тасвирлайди.

Сурат манбаси, DAVID DITCHFIELD

Сурат тагсўзи, Дэвид ҳаёт ва ўлим ўртасидаги даврини мана шундай тасвирлайди.

Илгари ҳеч тажрибаси бўлмаган бўлса ҳам, Дэвидда классик симфонияларни басталаш қобилияти ривожланди. Ўз тажрибасини ёрқин ва жонли манзарасини чиза бошлади. Унинг композициялари маҳаллий залларда куйлана бошлади. Чизган суратлари эса Вашингтондаги Библия музейида намойишга қўйилди.

Шунга қарамай, Дэвид ўз руҳий тажрибасини диний деб атамайди, шунчаки руҳий дейди.

Уйғониш

Доктор Стив Тейлор руҳий ва трансперсонал кечинмаларни ўрганувчи психолог. У кучли оғриқ ва руҳий тажрибалар ўртасидаги алоқаларни тадқиқ қилмоқда. Унинг айтишича, Дэвидники каби тажрибалар хайратланарли даражада кўп учрайди ва уни бошдан кечирганлар ўзларини спиритуал, руҳоний шахсдек ҳис қила бошлайди.

"Ўлим олди тажрибаси шу қадар ақл бовар қилмас, кучли, шу қадар реал бўладики, борлиққа бўлган қарашингиз абадий ўзгаради", дейди Лидс Беккет университети катта ўқитувчиси доктор Тейлор.

"Бу кўпинча ҳаётга дунёвий томондан қарайдиганларда учрайди ва ҳатто шундан кейин ҳам улар одатий маънодаги диндорга айланиб қолмайди".

Унинг айтишича, баъзилар бундай тажрибаларни диний маънода талқин қилади, лекин улар концептуал эмас. Кенг қабул қилинган илмий назарияларга кўра, ўлим олди тажрибалар одам ўлимга яқин бўлганида мияда кислород етишмаслиги туфайли юзага келади.

Аммо доктор Тейлорнинг айтишича, бу соҳадаги тадқиқотлар тугал эмас ва изчил илмий изоҳ йўқ. У, шунингдек, уларни муҳокама қилиш табу эканлигини таъкидлайди, чунки улар реалликнинг стандарт илмий манзарасига зиддир.

"Бу тажриба шуни кўрсатадики, онг доим ҳам миянинг маҳсули эмас ва тана ўлимидан кейин ҳам омон қолиши мумкин", дейди доктор Тейлор.

Дэвид ўз кечинмаларини диний эмас, руҳий тажриба деб билади.

Сурат манбаси, JANET REINDORF

Сурат тагсўзи, Дэвид ўз кечинмаларини диний эмас, руҳий тажриба деб билади.

Бундай тажрибаларни муҳокама қилиш, текширишга илмий ҳамжамиятда қўллов йўқлиги Жижи Стрелер учун қийинчилик туғдирди. У шимолий лондонлик актёр. Касалхонада бир ўлимдан қолгандан кейин, 2014 йилда "Ўлим олди тажрибалари" гуруҳини ташкил қилган.

"Мен ёруғлик туннелини эмас, бўшлиқни ҳис қилгандим. Шундай қилиб, мен ҳеч нарсада ва ҳеч қаерда эдим. У мутлақо сокин ва севги ҳисси билан тўлган эди. Мен Жижи эмас эдим, лекин мен ҳали ҳам мавжуд эдим, ҳали ҳам онгли эдим.

Бу жой бу дунёга қараганда аниқроқ ва ростроқ эди, у ерга қайтганингизда кўпроқ орзулар дунёсига ўхшарди", дейди Жижи.

Шундан сўнг у кучли шахсий ўзгаришларни бошдан кечирди, масалан, квант физикасини тушуниш. Кўп йиллар давомида у саволларига динлардан, айниқса, уларнинг мистик жиҳатларидан жавоб излади.

Аммо уларнинг ҳеч бири уни қониқтирмади ва ҳозир Жижининг мавжуд кенг тарқалган динларга нисбатан муносабати ноаниқ.

"Менинг кечинмам менга бизнинг онглилигимиз ва мавжудлигимиз барча инсоний конструкциялардан устун эканлигини ўргатди. Аммо биз ҳаммамиз бир-биримизга ниҳоятда боғланганмизга ишонаман".

Дэвид Дитчфилд ҳам худди шу фикрда. У чуқур руҳоний ва диний анъаналарни ҳурмат қилади, лекин ўзи диндор эмас.

Доктор Стив Тейлор Дэвид ва Жижининг «руҳоний» тажрибаларидан ҳайратини яширмайди, аммо бу кечинмалар кўпчилик учун жуда сирли қолмоқда.

"Биз одамлар реалликни ва ўз кечинмаларимизни ўзгаларга тушунтира олишимиз билан фахрланамиз, лекин буни эплай олмаймиз. Тушуниш учун жуда ғалати нарсалар бор."

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002