Мирзиёев нега Ғарбни танқид қилиб чиқди?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев

Сурат манбаси, O'zbekiston prezidenti matbuot xizmati

Президент Мирзиёев Ғарбни Ғазо бўлгасидаги вазиятга нисбатан иккиёқлама стандартларда айблади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ғазо бўлгасидаги вазият борасида Ўзбекистон хавотирини 2023 йил 7 октябридаги Ҳамаснинг Исроилга ҳужум қилиб, қарийб 1200 инсонни ўлдиргани, 251 кишини гаро��га олгани ва ушбу ҳужумлар ортидан Исроилнинг Ғазода ҳарбий амалиётларини бошлаганидан кейин билдирган эди.

Орадан роппа-роса саккиз ой ўтганидан кейин Ғазодаги тиббиёт мулозимлари бўлгада 36600 нафарга яқин инсон ҳалок бўлганини айтишади.

Алоқадор мавзулар:

"Бугун халқаро ҳамжамиятнинг, жумладан, Ғарб давлатларининг фожиага бўлган муносабати бизни қаттиқ хавотирга солмоқда. Амалда иккиёқлама стандартлар кузатилмоқда. Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган ва уларнинг ҳимоясида турган етакчи, ривожланган давлатлар бу қотилликларга, бу ваҳшийликларга кўз юммоқда" - деди Президент Мирзиёев.

Исроил Мудофаа кучлари эса бегуноҳ инсонлар талофати олдини олиш мақсадида аниқ қуролларни ишга солаётгани, фақат Ҳамас жангарилари, уларнинг яширинган жойларини нишонга олаётганини айтади.

Бироқ кўп сондаги ҳужжатлаштирилган даъволар ҳужумлар тинч аҳоли ўлими ва жароҳатланишига сабаб бўлаётганини кўрсатмоқда.

АҚШ Исроил ҳукуматига тинч аҳоли ўртасидаги қурбонлар олдини олиш чораларини кўриши борасида босим ўтказаётганини айтиб келади.

Президент Мирзиёевдан иқтибос

Сурат манбаси, .

Аммо Исроил сиёсатчилари, хусусан, Бош вазир Бенямин Нетаняҳу, ўз мақсадларига эришмагунча, яъни Ҳамасни тўлиқ йўқ қилмагунча, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмасликларини айтади.

Бош вазир Нетаняҳу, шунингдек, ёнма-ён икки давлат - Исроил ва Фаластин давлатлари бирга бўлишига қарши эканини билдириб келмоқда.

Сўнгги ривожланишда Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластин давлатини расман тан олдилар, бу эса жорий Исроил ҳукуматини ғазаблантирди.

"Албатта, зўравонликни тўлиқ тўхтатиш ва тинчлик жараёнини бошлаш керак. Ғазо фожиаси ҳалигача ҳал қилинмаган Исроил-Фаластин зиддиятининг аянчли оқибатларидир. Барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт. Аслида Фаластин муаммоси бутун Яқин Шарқ муаммосидир" - деди Президент Мирзиёев.

Президент Мирзиёев бошқарувида Ўзбекистон бугун ҳам АҚШ ва Европа, ҳам Хитой ва Россия билан яхши муносат қураётганини намойиш этишга интилади.

Бироқ янги инфратузилмаларни шакллантириш ва йирик соҳаларга улкан сармоялар киритиш бобида Хитой нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақада бирламчи ўринга чиқмоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Шунингдек, Марказий Осиё ҳамон Москва таъсири остидаги ёки анчайин яккаланиб қолган Путин ёнида турган минтақа, деган тушунча ҳам йўқ эмас.

Айни пайтда, Украина урушидан кейин Ғарб Россияга нисбатан санкциялар киритди ва бошқа мамлакатларни ғам бу жазо чораларини қўллаб-қувватлашга даъват этади, акс ҳолда, Ғарб уларни иккиламчи санкциялар оқибатларидан огоҳлантиради.

Президент Путин қайта сайланганидан кейин иккинчи давлат ташрифини Хитойдан сўнг Ўзбекистонга амалга оширди.

Ўзбекистон ва Россия сиёсатчилари эса бу икки давлатлари алоқалари ҳар доимгидан ҳам юқори, муносабатлар жуда дўстона эканини айтдилар.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002