Бучадаги қирғин юзасидан Россия даъволари қанчалик тўғри? Ukraina Bucha Rossiya

  • Reality Check ва BBC Monitoring
  • BBC News
Bucha

Сурат манбаси, Getty Images

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш "Украинанинг Буча шаҳрида ўлдирилган тинч аҳоли суратлари" бўйича мустақил тергов ўтказишга чақирди.

Видео. Буча: Ким алдаяпти - Россиями ёки Украина?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Огоҳлантириш: Қуйида таъбни хира қилувчи тасвирлар бор.

Россия қўшинлари Киев чеккасидаги шаҳардан чиқиб кетгач, кўчаларда ётган жасадларнинг тасвирлари пайдо бўлди ва кўплаб оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам жасадларни ўзлари бориб кўрди.

Украина Россияни "қасддан қирғин"да айблади, бироқ Россия буни "Киев режимининг уюштирилган провокацияси" деб атади. У Бучадан олинган тасвирлар ҳақида бир қатор асоссиз даъволарни илгари сурди.

Даъво: "Сохта мурдалар"

Руслар чиқиб кетганидан сўнг, шаҳар бўйлаб ҳаракатланаётган машинадан олинган тасвирларда йўлнинг икки томонида ётган жасадлар кўринади.

Кейин россияпараст ижтимоий тармоқ аккаунтлари жасадлардан бирининг қўли қимирлаётганини иддао қилиб, видеонинг секинлаштирилган версиясини тарқатди.

Россиянинг Канададаги элчихонаси “Twitter”да "Киев яқинидаги Буча шаҳридаги сохта жасадлар билан саҳналаштирилган видеоролик" сарлавҳаси билан видео жойлаштирди.

Видеони чуқурроқ таҳлил қилганда, қимирлаётган қўл деб айтилаётган нарса аслида автомобиль олд ойнасининг пастки ўнг бурчагидаги доғ эканлигини кўриш мумкин.

Видео тагсўзи, Россия даъволари асоссиз эканини исботлаш

Ёмғир томчиси ёки чанг зарраси каби кўринадиган бу доғни олд ойнада видеода кўрилган шунга ўхшаш доғлар билан бирга доира билан белгиладик.

Россиянинг яна бир даъвоси видеонинг бошқа қисмига тегишли. Машина қизил ва сариқ тошли йўлак ва вайрон бўлган жигарранг тунука тўсиқ қаршисида ётган бошқа жасаднинг ёнидан ўтиб кетади.

Машина ўтиб кетаётганда, ўнг томон кўзгуда қисқа муддат жасад кўринади. Россияпараст манбалар жасад "ўтирибди" деб даъво қилмоқда. Аммо видеонинг секин-ҳаракатли версияси шуни кўрсатадики, ён ойна тананинг аксини, шунингдек, фондаги уйларни аниқ бузиб кўрсатади.

Still of video

Сурат манбаси, Ukraine Defence Ministry

Сурат тагсўзи, Сохта деб айтилган жасад автомобилнинг ойнасида кўринади

Худди шу эффектни интернетда жойлаштирилган шунга ўхшаш ён ойналар видеоларида кўриш мумкин.

Би-би-си 3 апрель куни Getty Images ва AFP томонидан тақдим этилган юқори аниқликдаги фотосуратлар билан видеодаги (2 апрелда чоп этилган) иккала жасад тасвирини солиштирди.

Still of video

Сурат манбаси, BBC/Getty

Видеода биринчи жасад оқ ва сариқ бордюр ёнида чалқанча ётибди. Ўнг тарафдаги йўлак асфальт ва майсалардан иборат. Пиёдалар йўлагида оппоқ тўсиқ девор олдида юкхонаси очиқ кумушранг машина кўринади. Худди шу машина, бордюр, пиёдалар йўлаги ва тўсиқ девор Getty/AFP тасвирида ҳам кўринади.

Still comparison

Сурат манбаси, BBC/Getty

Иккинчи жасад устида қора куртка ва ўнг қўлида қонли жгут ёки бинтга ўхшаш нарса бор. У йиқилган жигарранг туника тўсиқ олдидаги қизил ва сариқ йўлак ёнида ёнбоши билан ётибди. Қора кўйлаги, бандаж, йўлак ва тўсиқ Getty/AFP томонидан чоп этилган жасад фотосуратига мос келади.

Даъво: таналар "қотмаган"

Россия Ташқи ишлар вазирлиги "Twitter"да: "Киев режими томонидан суратлари тарқатилган одамларнинг жасадлари камида тўрт кундан кейин ҳам қотиб қолмагани алоҳида ташвиш уйғотади", деб ёзди.

Украина ҳарбийларига кўра, руслар 31 март куни эрта тонгда жўнаб кетган. Руслар 30 мартда кетишганини айтишади.

Ўлимдан бир неча соат ўтгач, жасадларда мушаклар қисқариб тортилади ва қотади.

Жасад тўрт кундан сўнг "қотиши" мумкинми, деган савол билан тиббий экспертга мурожаат қилдик. Косово ва Руанда каби жойларда уруш жиноятларини тергов қилиш бўйича ишлаган ва исмини ошкор қилишни истамаган экспертнинг Би-би-сига айтишича, қаттиқлашиш тўрт кундан кейин "одатда ўтиб кетади".

Body bags in Bucha

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ходимлар Бучадаги майитларни жасад қопларига солмоқдалар

Россия твитида, шунингдек, жасадларда "одатий жасад доғлари" йўқлиги ҳақида даъво қилинган.

Бу нимани англатиши аниқ эмас, аммо патологоанатом ўқ жароҳати ёки бошқа зўравонлик натижасида вафот этган одамнинг ташқи кўриниши қўлланилган қуролга, қандай масофадан ўқ узилганига ва ҳоказоларга қараб жуда катта фарқ қилишини айтди.

Доим ҳам кўп миқдорда қонни кўравермайсиз, чунки у жасаднинг пастки қисмига тўпланиши ёки оғир кийимга сингиб кетиши мумкин, айниқса, кимдир совуқ ҳавода қалин кийинган бўлса. Твит ўлимдан кейин танадаги қон паст томонга тўпланиши фактини кўрсатиши мумкин, чунки у танангиз бўйлаб айланишдан тўхтайди, бу эса тери рангини қизғиш ёки бинафша рангга киргизади.

Аммо жасад ётган бўлса, қон тўпланган жой ва ранг ўзгариши расмда кўринмаслиги мумкин.

Даъво: "Ҳеч бир маҳаллий аҳоли зўравонликдан зарар кўрмаган"

Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Буча Россия назорати остида бўлганда, "бирорта ҳам маҳаллий аҳоли зўравонлик ҳаракатидан жабр кўрмаган".

Бироқ бу даъво аҳолининг кўплаб гувоҳлари кўрсатмаларига зиддир.

4 март куни маҳаллий ўқитувчи “Human Rights Watch” ташкилотига Россия кучлари беш кишини қўлга олиб, улардан бирини қатл қилганини айтди.

Россиянинг “The Insider” суриштирув сайтига интервью берган маҳаллий аҳоли вакили шундай манзарани тасвирлади. "Ўша даҳшатли кунлар эди. Ҳовлинг ҳам, уйинг ҳам, ҳаётинг ҳам сеники бўлмаган кун. Электр, сув, газ йўқ. Уйдан чиқолмайсан, чиқсанг - отишади", дейди Кристина "The Insider"га.

Маҳаллий аҳолининг Би-би-сига айтишича, руслар хонадонларни талон-тарож қилиш учун мунтазам равишда эшикларни бузиб, қимматбаҳо буюмлар ва озиқ-овқатларни ўғирлаган бир пайтда, аҳоли ертўлада ўтиришга мажбур бўлган.

Россия Мудофаа вазирлиги, шунингдек, уларнинг ҳарбийлари 30 март куни Бучани тарк ��тгани ва у ердаги жасадлар акс этган кадрлар "Украина хавфсизлик хизмати ва Украина оммавий ахборот воситалари вакиллари шаҳарга етиб келган тўртинчи кунгача пайдо бўлмаганини" даъво қилди.

Аммо 2 апрель куни APF агентлиги жасадлар суратларини эълон қилган эди, биз шаҳар кўчаларида жасадлар акс этган видеолар 1 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалганини аниқладик.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Репортёрлар: Жейк Ҳортон, Шойон Сардоризода, Рейчел Шраер, Олга Робинсон, Алистер Колеман, Дэниелэ Палумбо.

Видео устида ишлаганлар: Сара Глатте ва Жаклин Галвин.

Reality Check branding