Буюк Британия қироли Чарлз III да саратон аниқланди - бу қироллик оиласи учун нимани англатади? Yangiliklar Янгиликлар

qirollik

Сурат манбаси, PA Media

Букингем саройининг хабар беришича, қирол Чарлз III да саратон аниқланган.

Бу простата бези саратони эмас, аммо у қирол яқинда простата оденомасидан даволанаётган вақтида аниқланган

Сарой баёнотида бошқа тафсилотлар, жумладан, касаллик қайси босқичда эканлиги, шифокорлар қандай ташхис қўйгани айтилмаган. Бироқ унда қирол душанба куни "керакли муолажалар" олишни бошлагани маълум қилинган.

Букингем саройининг таъкидлашича, "қирол ўз даволанишига ижобий кайфиятда қараяпти ва жамоатчилик ишларини тўлиқ бажариш учун тезроқ қайтишга умид қилмоқда",

Шу билан бирга, у яқин келажакда оммавий тадбирларда камроқ иштирок этади. Ушбу мажбуриятларни муолажа олинаётган вақтда қироллик оиласининг бошқа юқори аъзолари ўз зиммасига олади. Айни дамда ушбу мақом унинг рафиқаси қ��ролича Камилла, ўғли шаҳзода Уилям, укаси шаҳзода Эдвард ва синглиси малика Анналарда бор.

Чарлз III давлат раҳбари сифатида конституциявий ролини бажаришда давом этади. Жумладан, давлат ҳужжатлари билан ишлаш ва шахсий учрашувлар ўтказиш. Би-би-си манбаларига кўра, буларнинг ичига Бош вазир билан ҳар ҳафта учрашиш киради.

Қиролнинг ташxиси Уилям, Ҳарри ва бошқа қироллик оиласи аъзолари учун нимани англатади?

Қиш ўртаси Қироллик оиласи учун оғир келди. Шаҳзода Уилям, шаҳзода Ҳарри ва уларнинг қироллик муносабатлари энди қиролнинг соғлиғи борасидаги хавотирли янгиликдан сўнг шахсий ташвишлар ва жамоатчилик босимига дуч келади.

Ҳаммаси 3 ҳафта олдин, январнинг совуқ кунида Уэлс маликаси Кэтрин бир неча ойлик тикланишни талаб қиладиган даражада жиддий амалиётни бошидан кечиргани ҳақидаги хабардан бошланди.

Телекамералар Лондондаги у ётган шифохонага етиб борар-бормас, қирол ҳам простата безининг каттариши бўйича муолажа ўтказиши ҳақида хабар берилди.

Бу қироллик оиласи учун ёмон хабар бўлди. Қироллик оиласи нима бўлган тақдирда ҳам ҳалиям оила.

Бу ўтган йили ёзда бўлиб ўтган Тож кийдириш маросими билан солиштирилган ўта заиф гуруҳдек кўринади.

Бироқ бу каби фавқулодда вазиятлар одамларни бирлаштириши мумкин.

Шаҳзода Ҳарри ҳеч қандай иккиланишсиз ва муаммосиз отасини зиёрат қилиш учун тез орада АҚШдан ёлғиз келади.

Бу ришталарни боғлашдек кўриниши мумкин, аммо бу жараён аллақачон бошланганди. У отасини кузда бўладиган туғилган кунига таклиф қилганди.

Танглик отасидан кўра, акаси ва сариқ матбуот билан бўлаётгандек кўринган.

Рафиқасининг жарроҳлик амалиётидан кейин расмий вазифаларига қайтиши керак бўлган шаҳзода Уилям энди жамоат олдига чиқиш ва расмий вазифаларни бажаришда катта рол ўйнаши кутилади. Аммо турмуш ўртоғи ва отаси бир вақтда касал бўлганини кўтаришга тўғри келади.

Аммо шаҳзода Уилям, ўз навбатида, валиаҳд ҳисобланади. У яқинда қирол Чарлз онасига ёрдам бериш учун ҳаракат қилганидек, бир қадам олдинга ташлаши кутилади. У шу ҳафта охирида оммавий кўриниш бера бошлагач, диққат эътибор унга қаратилади.

20 йил олдин қироллик оиласи аъзоси ҳам бўлмаган Қиролича Камилла совуқдаги ажойиб саёҳатини давом эттиради.

У ҳозир ҳамманинг диққат марказида. Қироллик оиласининг қисқариб бораётган гуруҳи катта аъзоси сифатида ўтган ҳафта якка ўзи тадбирларда иштирок этди.

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK