Ўзбекистон: Танишинг – давлатга электр сотиб, бизнес бошлаган илк фуқаро - video O'zbekiston yangilik

Solar

Сурат манбаси, BBC O'zbek

Тошкентлик инсон мамлакат тарихида давлатга электр сота бошлаган биринчи фуқарога айланди.

Рустам Ёдгоров пойтахтнинг Яккасаройида яшайди.

Бир ойдан бери уйига ўрнатган 40 та қуёш панелидан олинган электрнинг ортиқчасини давлатга сотиб келмоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Алоқадор мавзулар:

"Имкониятдан фойдаланиб кўринг"

Рустам Ёдгоров хусусий тадбиркор.

У энергетика соҳасига бегона эмас - айнан шу соҳадаги лойиҳаларга инвестиция киритиш билан шуғулланади.

Соҳага алоқадорлик сабаб ҳам икки йилдан ошиқ вақт мобайнида ҳеч ким фойдаланиб кўрмаган имкониятни ишга солишга қарор қилган.

"Уйимнинг қурилишини 2019 йилда бошлаганман. Қуришдан аввал хонадонимда энергия манбалари мустақил бўлишини истаган эдим".

Натижада, у уйида 40 та қуёш панелини ўрнатган.

Solar

Сурат манбаси, BBC O'zbek

"Панелларни ўрнатиб берган компания ҳукумат қарори бор. У бўйича давлатга электр сотсангиз бўлади, дейишди. Мен яхши фикр, дея ҳаракатни бошладим", ҳикоя қилади у.

Ўзбекистонликлар 2019 йил июль ойидаги ҳукумат қарорига асосан қайта тикланадиган манбалардан олинган электр энергиясини давлатга сотишлари мумкин.

Бу қарор фуқароларни энергияни тежаш ҳамда муқобил энергия манбаларидан кўпроқ фойдаланишга рағбатлантириш мақсадида қабул қилингани айтилади.

"Тарихда биринчи бўлиш қийин э��ан"

Рустам Ёдгоров орадан йиллар ўтгач бу имкониятдан фойдаланиб кўришга қарор қилган.

Унинг айтишича, давлатга электр сотишни бошлаш у қадар осон кечмаган.

house

Сурат манбаси, BBC O'zbek

"Айтишади-ку, тарихда биринчи бўлиш осон эмас, деб. Биринчи бўлганимга, озгина қийин бўлди. Югур-югурлар кўпроқ бўлди.

Қийин бўлди, дейишимнинг сабаби бу фақат мен эмас, балки мутасаддилар учун ҳам янгилик бўлди. Улар билан биргаликда изландик, электр тармоққа қандай узатилади, авария ҳолатлари олди қандай олинади, пул қандай ҳисобланиб, қандай тўланади каби масалалар ечимини топдик", сўзлайди у.

Ниҳоят, 3 ноябрь куни Ёдгоров ва Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси ўртасида электр энергияси сотиб олиш бўйича шартнома ўрнатилган.

"Шу кунгача давлатга 170 киловатт электр бердим", давом этади 1 декабрь куни Би-би-си билан суҳбатлашган Ёдгоров.

Электр бизнеси

Йиллардан буён мамлакатнинг аксар ҳудудларидаги ўзбекистонликлар, айниқса, қиш ойларида электр тақчиллигидан қийналадилар.

Шундай бир манзарада қуёш панеллари тобора оммалашиб бормоқда.

Аммо, ҳозирда, бундай панеллар нархи аҳолининг катта қисми чўнтагига оғирлик қилаётгани айтилади.

house

Сурат манбаси, BBC O'zbek

"Ўша вақтда панелларни ўрнатиш менга 50 миллион сўмдан сал кўпроққа тушган. Лекин охирги йилларда нархлар бироз тушган", дейди Ёдгоров.

У сотаётган бир киловатт электр энергияси учун давлат 250 сўм атрофида тўлашини қўшимча қилади.

Бироқ давлатга электр сотишдан мақсад кетказилган харажатни чиқариш эмаслигини таъкидлайди.

"Панелларни ўрнатишдан асосий мақсадим уйимни доимий ва мустақил электр манбаси билан таъминлаш бўлган.

Тўғри, арзимаган сумма бўлиши мумкин, лекин шунақа имконият бор э��ан, нега ундан фойдаланмаслик керак? Зарур бўлмаган пайт панеллар бекордан бекор электр ишлаб чиқариб ётади. Мана энди ўша ортиқчасини сотиб, бизнес қилиб ўтирибман", кулади у.

"Бунисида ҳам биринчи бўлмоқчиман"

Бу янгилик матбуот ва одамлар орасида жуда тез тарқалган.

"Хабар тарқалгандан кейин телефон қилиб, савол сўраганлар кўпайиб кетди. Қанча топяпсан, энди фақат электр сотиб ўтирасанми, қанақа қилиб ўрнатдинг, бизга ҳам шу ишни қилишда маслаҳат бер, деганлар бўлди", жилмаяди у.

Ёдгоровнинг фикрича, давлатга энергия сотиш кўламининг ортиши чекка жойларда ҳам электр таъминоти яхшиланишига олиб келишидан умид қилиш мумкин.

Шу йилнинг апрель ойидаги Ҳукумат қарорига кўра, қуёш панеллари дохил энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни сотиб олган ўзбекистонликлар давлатдан харажатларининг 30 фоизини компенсация сифатида олишлари мумкин.

Ёдгоров бу масалада ҳам биринчи бўлишга ҳаракат қилаётганини таъкидлайди.

"Энди иккинчи босқичга ўтяпман. Компенсация олишда ҳам биринчи бўлишдан умид қиламан".

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek